USA English ‹ › UZ Uzbek

Found бошқа: 1415 words & 2 translates

English Ўзбек
If a State Party that makes extradition conditional on the existence of a treaty receives a request for extradition from another State Party with which it has no extradition treaty, it may consider this Convention the legal basis for extradition in respect of any offence to which this article applies. 5. Агар иштирокчи Давлат ушлаб беришни шартнома мавжудлиги билан шартлаб берадиган бўлса, ушлаб бериш тўғрисида у билан шартнома тузмаган бошқа иштирокчи Давлатдан ушлаб бериш ҳақида илтимоснома олганида, у мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноят билан боғлиқ ушлаб бериш учун мазкур Конвенцияни асос сифатида қўллаши мумкин.
At the time of deposit of its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention, inform the Secretary-General of the United Nations whether it will take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition with other States Parties to this Convention; and а) ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки тасдиқлаши ёхуд унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшираётганида ушлаб бериш масалалари бўйича бошқа Давлатлар — мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиши тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига маълумот беради.
If it does not take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition, seek, where appropriate, to conclude treaties on extradition with other States Parties to this Convention in order to implement this article. b) агар у ушлаб бериш масалалари бўйича мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланмаса, у ҳолда мазкур моддани қўллаш мақсадида мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчи Давлатлари билан, тегишли ҳолатларда, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишга интилади.
Extradition shall be subject to the conditions provided for by the domestic law of the requested State Party or by applicable extradition treaties, including, inter alia, conditions in relation to the minimum penalty requirement for extradition and the grounds upon which the requested State Party may refuse extradition. 8. Ушлаб бериш сўралаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган шартларга, шу жумладан, бошқа ҳолатлар билан бир қаторда, ушлаб беришга нисбатан минимал жазо белгиланиши талаблари билан боғлиқ шартларга ва сўралаётган иштирокчи Давлат ушлаб беришни рад этиши мумкин бўлган асосларга мувофиқ амалга оширилади.
Subject to the provisions of its domestic law and its extradition treaties, the requested State Party may, upon being satisfied that the circumstances so warrant and are urgent and at the request of the requesting State Party, take a person whose extradition is sought and who is present in its territory into custody or take other appropriate measures to ensure his or her presence at extradition proceedings. 10. Иштирокчи Давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, ўзининг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин.
A State Party in whose territory an alleged offender is found, if it does not extradite such person in respect of an offence to which this article applies solely on the ground that he or she is one of its nationals, shall, at the request of the State Party seeking extradition, be obliged to submit the case without undue delay to its competent authorities for the purpose of prosecution. Those authorities shall take their decision and conduct their proceedings in the same manner as in the case of any other offence of a grave nature under the domestic law of that State Party. The States Parties concerned shall cooperate with each other, in particular on procedural and evidentiary aspects, to ensure the efficiency of such prosecution. 11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.
Whenever a State Party is permitted under its domestic law to extradite or otherwise surrender one of its nationals only upon the condition that the person will be returned to that State Party to serve the sentence imposed as a result of the trial or proceedings for which the extradition or surrender of the person was sought and that State Party and the State Party seeking the extradition of the person agree with this option and other terms that they may deem appropriate, such conditional extradition or surrender shall be sufficient to discharge the obligation set forth in paragraph 11 of this article. 12. Иштирокчи Давлатга, унинг ички қонунчилигига кўра, ўз фуқароларининг бирини ушлаб беришга ёки бошқа йўл билан топширишга фақатгина, ушбу шахснинг ушлаб берилишини ёки топширилишини сўраш билан боғлиқ бўлган суд муҳокамаси ёки тергов ишлари натижасида чиқарилган жазони ўташ учун мазкур иштирокчи Давлатга қайтариб берилиши шартида рухсат берилган ва бу иштирокчи Давлат ҳамда ушбу шахсни ушлаб берилишини сўраётган иштирокчи Давлат бу каби тартибга ва улар мақбул деб ҳисоблаган бошқа шартларга рози бўлган барча ҳолатларда, ушбу шахснинг бундай шартли равишда ушлаб берилиши ёки топширилиши мазкур модданинг 11-бандида белгиланган мажбурият бажарилиши учун етарли ҳисобланади.
States Parties may consider entering into bilateral or multilateral agreements or arrangements on the transfer to their territory of persons sentenced to imprisonment or other forms of deprivation of liberty for offences established in accordance with this Convention in order that they may complete their sentences there. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлари учун қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишнинг бошқа турларига ҳукм қилинган шахсларни, улар жазо муддатини ўзларининг ҳудудида ўташларини таъминлаш мақсадида, топшириш тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқишлари мумкин.
Identifying or tracing proceeds of crime, property, instrumentalities or other things for evidentiary purposes; g) исботлаш мақсадларида жиноий даромадлар, мол-мулк, жиноят содир этиш воситалари ёки бошқа предметларни аниқлаш ёки кузатиш;
Any other type of assistance that is not contrary to the domestic law of the requested State Party; i) сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига зид бўлмаган исталган бошқа турдаги ёрдамни кўрсатиш;
Without prejudice to domestic law, the competent authorities of a State Party may, without prior request, transmit information relating to criminal matters to a competent authority in another State Party where they believe that such information could assist the authority in undertaking or successfully concluding inquiries and criminal proceedings or could result in a request formulated by the latter State Party pursuant to this Convention. 4. Иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари, ички қонунчиликка зарар етказмаган ва зид бўлмаган ҳолда, жиноий-ҳуқуқий масалаларга тааллуқли маълумотларни бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органига, бундай маълумотлар ушбу органга тергов ишларини ва жиноий қидирув ишларини амалга оширишга ёки муваффақиятли якунлашга ёки ушбу иштирокчи Давлат томонидан мурожаатнома тузилишига олиб келишига ёрдам бериши мумкин деб ҳисобласалар, дастлабки мурожаатсиз топширишлари мумкин.
The provisions of this article shall not affect the obligations under any other treaty, bilateral or multilateral, that governs or will govern, in whole or in part, mutual legal assistance. 6. Мазкур модданинг ҳолатлари бирон бошқа, хоҳ икки томонлама, хоҳ кўп томонлама бўлишидан қатъий назар, ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тўлиқ ёки қисман мувофиқлаштирувчи ёхуд мувофиқлаштирадиган шартнома бўйича мажбуриятларга тааллуқли эмас.
A person who is being detained or is serving a sentence in the territory of one State Party whose presence in another State Party is requested for purposes of identification, testimony or otherwise providing assistance in obtaining evidence for investigations, prosecutions or judicial proceedings in relation to offences covered by this Convention may be transferred if the following conditions are met: 10. Ҳибсга олинган ва бир иштирокчи Давлат ҳудудида қамоқ муддатини ўтаётган шахснинг мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган шахсни аниқланиш, гувоҳлик бериш ёки тергов иши, кўрилаётган жиноий иш учун исбот-далиллар олиш мақсадларида бошқа иштирокчи Давлатда бўлиши талаб қилинаётган бўлса, у ҳолда қуйидаги талабларга риоя қилиш шартида ушбу шахс бошқа иштирокчи Давлатга топширилиши мумкин:
The State Party to which the person is transferred shall have the authority and obligation to keep the person transferred in custody, unless otherwise requested or authorized by the State Party from which the person was transferred; а) топширилган шахсни қабул қилган иштирокчи Давлат, агар ушбу шахсни топширган иштирокчи Давлат бошқа чоралар қўлланилишини сўрамаган ёки рухсат бермаган бўлса, бу шахсни қамоқда сақлашга ҳақли ва қамоқда сақлаши лозим;
The State Party to which the person is transferred shall without delay implement its obligation to return the person to the custody of the State Party from which the person was transferred as agreed beforehand, or as otherwise agreed, by the competent authorities of both States Parties; b) топширилаётган шахсни қабул қилиб олган иштирокчи Давлат ушбу шахсни топширган иштирокчи Давлатга қайтариб бериш бўйича ўз мажбуриятини аввалроқ келишиб олинганидек ёки иккала иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан бошқача тарзда келишиб олинганидек зудлик билан бажаради;
Unless the State Party from which a person is to be transferred in accordance with paragraphs 10 and 11 of this article so agrees, that person, whatever his or her nationality, shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in the territory of the State to which that person is transferred in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the State from which he or she was transferred. 12. Мазкур модданинг 10- ва 11-бандларига мувофиқ бирон шахсни топшириши лозим бўлган иштирокчи Давлатнинг розилигисиз, топширилаётган давлат ҳудудида ушбу шахснинг, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъий назар, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди.
Wherever possible and consistent with fundamental principles of domestic law, when an individual is in the territory of a State Party and has to be heard as a witness or expert by the judicial authorities of another State Party, the first State Party may, at the request of the other, permit the hearing to take place by video conference if it is not possible or desirable for the individual in question to appear in person in the territory of the requesting State Party. States Parties may agree that the hearing shall be conducted by a judicial authority of the requesting State Party and attended by a judicial authority of the requested State Party. 18. Агар бирон-бир шахс иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва гувоҳ ёки эксперт сифатида бошқа иштирокчи Давлатнинг суд органларига гувоҳлик ёки кўрсатма бериши керак бўлиб ва тегишли шахснинг сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлишининг имкони бўлмаса ёки иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаса, гувоҳлик ёки кўрсатма берилишини, имконият даражасида ва ички қонунчиликнинг энг муҳим принципларига мувофиқ ҳолда, биринчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра видео алоқа ёрдамида амалга ошириши мумкин. Иштирокчи Давлатлар гувоҳлик ва кўрсатмалар берилишини сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари иштирокида ўтказиши тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
The requesting State Party shall not transmit or use information or evidence furnished by the requested State Party for investigations, prosecutions or judicial proceedings other than those stated in the request without the prior consent of the requested State Party. Nothing in this paragraph shall prevent the requesting State Party from disclosing in its proceedings information or evidence that is exculpatory to an accused person. In the latter case, the requesting State Party shall notify the requested State Party prior to the disclosure and, if so requested, consult with the requested State Party. If, in an exceptional case, advance notice is not possible, the requesting State Party shall inform the requested State Party of the disclosure without delay. 19. Сўров бераётган иштирокчи Давлат сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан тақдим этилган маълумот ва исбот-далиллардан, сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг аввалдан берган розилигисиз, мурожаатномада кўрсатилган тергов ишлари ёки суд муҳокамасидан бошқа тергов ишлари ёки суд муҳокамасида фойдаланмайди. Мазкур банддаги ҳеч қандай ҳолат сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ҳудудида ўтаётган тергов ва текширув ишлари жараёнида айбланувчини оқловчи маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқланишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлат, маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқлашдан аввал, сўров берилаётган иштирокчи Давлатни бу ҳақда хабардор қилади ва агар, маслаҳатлашиш тўғрисида илтимос қилинган бўлса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлар ўтказади. Агар, истисно қилинган ҳолатларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сўров бераётган иштирокчи Давлат бу каби оқловчи маълумотлар ёки исбот-далиллар аниқланганлиги ҳақида зудлик билан сўров берилаётган иштирокчи Давлатга хабар беради.
If the requested State Party considers that execution of the request is likely to prejudice its sovereignty, security, ordre public or other essential interests; b) агар сўров берилаётган иштирокчи Давлат мурожаатнинг бажарилиши унинг суверенитети, хавфсизлиги, оммавий тартибига ёки бошқа ҳаётий муҳим манфаатларига зарар етказади деб ҳисобласа;

Without prejudice to the application of paragraph 12 of this article, a witness, expert or other person who, at the request of the requesting State Party, consents to give evidence in a proceeding or to assist in an investigation, prosecution or judicial proceeding in the territory of the requesting State Party shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in that territory in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the requested State Party.

27. Сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра ушбу давлатнинг ҳудудида ўтказилаётган тергов ишларини амалга оширишда ёки суд муҳокамасида кўрсатмалар беришга розилик берган гувоҳ, эксперт ёки бошқа шахснинг, мазкур модданинг 12-банди қўлланилишига зарар етказмаган ҳолда, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди.