Found амд: 792 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
presence of imprints of assay hallmarks on the jewelry and other products made of precious metals and precious stones for sale; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, реализация қилинаётган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда асиллик даражалари тамғаларининг излари мавжудлиги устидан; |
fulfillment by legal entities and individual entrepreneurs of the requirements in the sphere of circulation of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги талабларнинг юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бажарилиши устидан; |
production and sale of jewelry and other products from precious metals and precious stones. | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш устидан. |
request and receive from legal entities and individual entrepreneurs information and documents, as well as written and oral explanations directly related to the inspection; | юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан текширув ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган ахборот ҳамда ҳужжатларни, шунингдек ёзма ва оғзаки шаклдаги тушунтиришларни сўраш ва олиш; |
freely visit the territories, buildings, structures, premises and other objects used by legal entities and individual entrepreneurs in the course of activities in the sphere of circulation of precious metals and precious stones, subject to the presentation of an official certificate and copies of documents that serve as the basis for the inspection; | қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ўз фаолиятини амалга ошираётганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойдаланиладиган ҳудудларга, биноларга, иншоотларга, хоналарга ҳамда бошқа объектларга хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини кўрсатган тақдирда монеликсиз кириш; |
conduct examination, detour and view of production units of legal entities and individual entrepreneurs, where acceptance, shipment, sampling, chemical analysis and storage of precious metals and precious stones, products (products) from them are carried out, as well as of scrap and waste of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни ҳамда уларни сақлашни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказиш, айланиб чиқиш ва кўздан кечириш; |
carry out sampling of precious metals and precious stones, products (items) from them for analysis, diagnostics and technical expertise; | таҳлил, диагностика ҳамда техник экспертиза ўтказиш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) намуналар (пробалар) олишни амалга ошириш; |
check accounting, technical and other documents containing information on the receipt, expenditure, accounting and storage of precious metals and precious stones, products (items) from them, as well as scrap and waste of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини қабул қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерия ҳужжатларини, техник ва бошқа ҳужжатларни текшириш; |
check the completeness of accounting, collection, preliminary processing of all types of scrap and waste of precious metals and their timely delivery; | қимматбаҳо металларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларининг тўлиқ ҳисобга олиниши, тўпланиши, уларга дастлабки ишлов берилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида топширилиши таъминланишини текшириш; |
check compliance with the requirements of the legislation on assaying and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш; |
The Assay Chamber, together with the specially authorized state body for combating the legalization of proceeds from crime, the financing of terrorism and the financing of the proliferation of weapons of mass destruction, shall monitor and control the compliance of organizations engaged in transactions with precious metals and precious stones with the requirements of the legislation on combating legalization proceeds from crime, financing terrorism and financing the proliferation of weapons of mass destruction. | Асиллик даражасини белгилаш палатаси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда таъминлайди. |
checking the availability and correctness of maintaining documentation on the procedure for receiving, spending, accounting, movement and storage of precious metals; | қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига доир ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўғри юритилишини текширишга; |
verification of compliance with the procedure for receiving, spending, accounting, movement and storage of precious metals and products (items) from them, as well as maintaining relevant reports; | қимматбаҳо металларни ва улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек тегишли ҳисобот юритилишини текширишга; |
Chapter 4. Extraction and Production of Precious Metals and Precious Stones | 4-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш |
The right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones, for individuals and legal entities, shall arise from the moment they receive, in the prescribed manner, the appropriate permit issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади. |
After the termination of the right to use subsoil plots, individuals and legal entities that have been mining precious metals and precious stones shall be required to take measures to reclaim subsoil plots and bring them into a condition suitable for further use. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ҳамда уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриши шарт. |
Violation of the established procedure for geological study and exploration of subsoil plots for the extraction of precious metals and precious stones shall be the basis for the termination of the permit for the right to use subsoil plots and a ban on engaging in this activity in the manner prescribed by legislation. | Ер қаъри участкаларини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қидиришнинг белгиланган тартибини бузганлик ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқлаш учун асос бўлади. |
The procedure for issuing a permit for the right to use subsoil plots for the extraction of precious metals and precious stones, the conditions for the use of subsoil, as well as measures to eliminate the consequences of subsoil use shall be established by the Law of the Republic of Uzbekistan “On Subsoil”. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома бериш тартиби, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади. |
Precious metals and precious stones mined by industrial mining entities from the subsoil, as well as other products and incomes legally received in the industrial mining of precious metals and precious stones, shall be the property of industrial mining entities, unless otherwise provided by production sharing agreements, supply contracts, including government contracts for the supply of goods concluded with industrial production entities, as well as international treaties of the Republic of Uzbekistan. | Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади. |
precious metals - to refineries, as well as business entities that have the right to production of jewelry and other products from precious metals and precious stones or for work with precious metals; | қимматбаҳо металлар — аффинаж корхоналарига, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш ёки қимматбаҳо металлар билан ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектларига; |