Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
54. O you who believe! Whoever of you goes back on his religion—Allah will bring a people whom He loves and who love Him, kind towards the believers, stern with the disbelievers. They strive in the way of Allah, and do not fear the blame of the critic. That is the grace of Allah; He bestows it upon whomever He wills. Allah is Embracing and Knowing. |
54Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтиради. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиларлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига беради. Аллоҳ фазликарами кенг ва билувчи зотдир. |
55. Your allies are Allah, and His Messenger, and those who believe—those who pray regularly, and give charity, while bowing down. | 55Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва бўйинсунган ҳолларида намозни қоим қилиб, закотни ато этадиган иймон келтирганлардир. |
56. Whoever allies himself with Allah, and His Messenger, and those who believe—surely the Party of Allah is the victorious. | 56Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби–ана ўшалар ғолиблардир. |
57. O you who believe! Do not befriend those who take your religion in mockery and as a sport, be they from among those who were given the Scripture before you, or the disbelievers. And obey Allah, if you are believers. | 57Эй иймон келтирганлар! Динингизни масхара ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валийдўст тутманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг. |
59. Say, “O People of the Scripture! Do you resent us only because we believe in Allah, and in what was revealed to us, and in what was revealed previously; and most of you are sinners?” |
59Сен:«Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» деб айт. |
60. Say, “Shall I inform you of worse than that for retribution from Allah? He whom Allah has cursed, and with whom He became angry; and He turned some of them into apes, and swine, and idol worshipers. These are in a worse position, and further away from the right way.” |
60Сен:«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт! |
61. When they come to you, they say, “We believe,” though they have entered with disbelief, and they have departed with it. But Allah is well aware of what they hide. | 61Улар ҳузурингизга келсалар, иймон келтирдик, дерлар. Ҳолбуки, уларнинг куфр ила кириб, куфр ила чиқишлари шубҳасиз. Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши биладир. |
64. The Jews say, “Allah’s hand is tied.” It is their hands that are tied, and they are cursed for what they say. In fact, His hands are outstretched; He gives as He wills. Certainly, what was revealed to you from your Lord will increase many of them in defiance and blasphemy. And We placed between them enmity and hatred, until the Day of Resurrection. Whenever they kindle the fire of war, Allah extinguishes it. And they strive to spread corruption on earth. Allah does not love the corrupters. |
64Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир», дедилар. Қўллари боғлсин уларнинг. Айтганлари учун лаънатга учрасинлар. Балки Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилар. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилар. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва ёмон кўришни солдик. Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирар. Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас. |
67. O Messenger, convey what was revealed to you from your Lord. But if you do not, then you would not have delivered His message. And Allah will protect you from the people. Allah does not guide the disbelieving people. | 67Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. |
69. Those who believe, and the Jews, and the Sabians, and the Christians—whoever believes in Allah and the Last Day, and does what is right—they have nothing to fear, nor shall they grieve. |
69Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунлар ва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. |
71. They assumed there would be no punishment, so they turned blind and deaf. Then Allah redeemed them, but then again many of them turned blind and deaf. But Allah is Seeing of what they do. |
71Улар, ҳеч қандай синов бўлмайди, деб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнгра Аллоҳ уларни кечирди. Кейин улардан кўплари яна кўру кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётганини кўрувчи зотдир. |
72. They disbelieve those who say, “Allah is the Messiah the son of Mary.” But the Messiah himself said, “O Children of Israel, worship Allah, my Lord and your Lord. Whoever associates others with Allah, Allah has forbidden him Paradise, and his dwelling is the Fire. The wrongdoers have no saviors.” | 72Аллоҳ, албатта, Масиҳ ибн Марямдир, деганлар кофир бўлдилар. Масиҳ ибн Марям эса: «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди. |
73. They disbelieve those who say, “Allah is the third of three.” But there is no deity except the One God. If they do not refrain from what they say, a painful torment will befall those among them who disbelieve. |
73Аллоҳ, учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир. |
74. Will they not repent to Allah and ask His forgiveness? Allah is Forgiving and Merciful. | 74Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
76. Say, “Do you worship, besides Allah, what has no power to harm or benefit you?” But Allah: He is the Hearer, the Knower. |
76Сен: «Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир», деб айт. |
80. You will see many of them befriending those who disbelieve. Terrible is what their souls prompts them to do. The wrath of Allah fell upon them, and in the torment they will remain. |
80Улардан кўпларининг куфр келтирганларни валийдўст тутганини кўрасан. Уларга нафслари тақдим қилган нарса қандай ҳам ёмон бўлди. Аллоҳ уларга ғазаб қилди. Ва улар азобда боқий қолувчилардир. |
81. Had they believed in Allah and the Prophet, and in what was revealed to him, they would not have befriended them. But many of them are immoral. |
81Агар Аллоҳга, Пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни валийдўст тутмас эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқлардир. |
84. “And why should we not believe in Allah, and in the truth that has come to us, and hope that our Lord will include us among the righteous people?” |
84Нима учун Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмас эканмиз?!» дерлар. |
85. Allah will reward them for what they say—Gardens beneath which rivers flow, where they will stay forever. Such is the reward of the righteous. | 85Айтганларига яраша Аллоҳ уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларда боқий қолишни мукофот қилиб берди. Яхшилик қилувчиларнинг мукофоти шулдир. |
87. O you who believe! Do not prohibit the good things Allah has permitted for you, and do not commit aggression. Allah does not love the aggressors. | 87Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилмангиз. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас. |