Found public: 657 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
carrying out assaying, sampling, analysis of precious metals, hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, as well as conducting a technical examination of prints of state hallmarks of the Republic of Uzbekistan and personal hallmarks of jewelry manufacturers; | қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш; |
import into the territory of the Republic of Uzbekistan and export from its territory, as well as the sale of precious metals and precious stones, products (items) from them, scrap, waste and raw materials containing precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек уларни реализация қилиш; |
formation of the State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan, implementation and use of its valuables; | Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантириш, унинг қимматликларини реализация қилиш ва улардан фойдаланиш; |
The Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan may exercise other powers in accordance with the legislation. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Article 7. Powers of the State Committee of the Republic of Uzbekistan on Geology and Mineral Resources in the Sphere of Circulation of Precious Metals and Precious Stones | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари |
The State Committee of the Republic of Uzbekistan on Geology and Mineral Resources shall: | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси: |
coordinate the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation, establishing requirements for industrial and artisanal mining of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир талабларни белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади; |
implement projects for the exploration of deposits of precious metals and precious stones within the framework of programs for the development and reproduction of the mineral resource base of the republic; | республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастурлари доирасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар конларини қидириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади; |
The State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources may exercise other powers in accordance with the legislation. | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Article 8. Powers of the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan in the field of Circulation of Precious Metals and Precious Stones | 8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари |
The Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: |
form the State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan; | Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантиради; |
coordinate the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation, establishing requirements for precious metals and precious stones; | Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга доир талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади; |
approve the schedule of measures for conducting control and inspections of the activities of state enterprises, institutions and organizations, as well as legal entities with a state share in their authorized fund (authorized capital) in the amount of 50 percent or more as part of the implementation of state assay control by the State Assay Chamber under the Ministry Finance of the Republic of Uzbekistan; | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш доирасида давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар фаолиятини назорат қилиш ҳамда текширувлар ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвалини тасдиқлайди; |
The Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan may exercise other powers in accordance with the legislation. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Article 9. Powers of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan in the Sphere of Circulation of Precious Metals | 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари |
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: |
set prices for banknotes and bars of precious metals sold by the Central Bank of the Republic of Uzbekistan based on prices prevailing in the world market; | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотуви йўлга қўйилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари ва қуймаларнинг нархларини жаҳон бозорида шаклланган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилайди; |
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan may exercise other powers in accordance with the legislation. | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Article 10. Powers of the State Assay Chamber under the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan in the Sphere of Circulation of Precious Metals | 10-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари |