Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Without prejudice to domestic law, the competent authorities of a State Party may, without prior request, transmit information relating to criminal matters to a competent authority in another State Party where they believe that such information could assist the authority in undertaking or successfully concluding inquiries and criminal proceedings or could result in a request formulated by the latter State Party pursuant to this Convention. | 4. Иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари, ички қонунчиликка зарар етказмаган ва зид бўлмаган ҳолда, жиноий-ҳуқуқий масалаларга тааллуқли маълумотларни бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органига, бундай маълумотлар ушбу органга тергов ишларини ва жиноий қидирув ишларини амалга оширишга ёки муваффақиятли якунлашга ёки ушбу иштирокчи Давлат томонидан мурожаатнома тузилишига олиб келишига ёрдам бериши мумкин деб ҳисобласалар, дастлабки мурожаатсиз топширишлари мумкин. |
The transmission of information pursuant to paragraph 4 of this article shall be without prejudice to inquiries and criminal proceedings in the State of the competent authorities providing the information. The competent authorities receiving the information shall comply with a request that said information remain confidential, even temporarily, or with restrictions on its use. However, this shall not prevent the receiving State Party from disclosing in its proceedings information that is exculpatory to an accused person. In such a case, the receiving State Party shall notify the transmitting State Party prior to the disclosure and, if so requested, consult with the transmitting State Party. If, in an exceptional case, advance notice is not possible, the receiving State Party shall inform the transmitting State Party of the disclosure without delay. | 5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ маълумотнинг берилиши маълумотни тақдим этаётган давлатнинг ваколатли органлари тергов ишлари ва жиноий иш олиб борилишига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади. Маълумот олаётган ваколатли органлар ушбу маълумотнинг махфий хусусиятга эга жиҳатларини, ҳаттоки, вақтинчалик асосда сақлаш тўғрисидаги илтимосни бажарадилар ёки ундан фойдаланишга қўйилган чекловларга риоя қиладилар. Бироқ, бу ҳолат, маълумотни олган иштирокчи Давлатга ўзида олиб борилаётган иш давомида айбланувчини оқлайдиган маълумотларни аниқлашга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда, маълумот олган иштирокчи Давлат, маълумотни ошкор қилишдан аввал, маълумотни тақдим этган иштирокчи Давлатга хабар беради ва, агар бу ҳақда мурожаат олинса, маълумот тақдим этган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар, камдан-кам учрайдиган ҳолларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, маълумот олаётган иштирокчи Давлат бу каби ошкор этилиш тўғрисида маълумот тақдим этаётган иштирокчи Давлатга хабар беради. |
Paragraphs 9 to 29 of this article shall apply to requests made pursuant to this article if the States Parties in question are not bound by a treaty of mutual legal assistance. If those States Parties are bound by such a treaty, the corresponding provisions of that treaty shall apply unless the States Parties agree to apply paragraphs 9 to 29 of this article in lieu thereof. States Parties are strongly encouraged to apply those paragraphs if they facilitate cooperation. | 7. Мазкур модданинг 9 — 29 бандлари, агар тегишли иштирокчи Давлатлар ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги бирон-бир шартнома тузмаган бўлсалар, мазкур моддага асосан жўнатилган мурожаатларга нисбатан қўлланилади. Агар иштирокчи Давлатлар бу каби шартнома тузган бўлсалар ва иштирокчи Давлатлар ушбу шартноманинг тегишли ҳолатлари ўрнига мазкур модданинг 9 — 29 бандларини қўллашга рози бўлмасалар, у ҳолда шартноманинг айнан шу ҳолатлари қўлланилади. Иштирокчи Давлатларга, агар бу ҳамкорликка кўмак берадиган бўлса, айнан шу бандларни қўллаш тавсия қилинади. |
States Parties shall not decline to render mutual legal assistance pursuant to this article on the ground of bank secrecy. | 8. Иштирокчи Давлатлар банк сирини махфий тутишга асосланган ҳолда, мазкур моддага кўра, ўзаро ҳуқуқий ёрдам тақдим этилишини рад этмайдилар. |
A requested State Party, in responding to a request for assistance pursuant to this article in the absence of dual criminality, shall take into account the purposes of this Convention, as set forth in article 1; | 9. а) Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб иккала тарафлама тан олинмаган бўлса, мазкур моддага кўра ёрдам берилиши тўғрисида қилинган мурожаатга жавоб беришда мазкур Конвенциянинг 1-моддасида кўрсатилган мақсадларни эътиборга олади; |
States Parties may decline to render assistance pursuant to this article on the ground of absence of dual criminality. |
b) иштирокчи Давлатлар тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб иккала тарафлама тан олинмаганига асосланган ҳолда мазкур моддага кўра ёрдам тақдим этилишидан бош тортишлари мумкин. |
Each State Party may consider adopting such measures as may be necessary to enable it to provide a wider scope of assistance pursuant to this article in the absence of dual criminality. | с) ҳар бир иштирокчи Давлат тегишли хатти-ҳаракат жиноят деб икки тарафлама тан олинмаганида мазкур моддага биноан катта ҳажмда ёрдам кўрсатишга қодир бўлиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин. |
A person who is being detained or is serving a sentence in the territory of one State Party whose presence in another State Party is requested for purposes of identification, testimony or otherwise providing assistance in obtaining evidence for investigations, prosecutions or judicial proceedings in relation to offences covered by this Convention may be transferred if the following conditions are met: | 10. Ҳибсга олинган ва бир иштирокчи Давлат ҳудудида қамоқ муддатини ўтаётган шахснинг мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган шахсни аниқланиш, гувоҳлик бериш ёки тергов иши, кўрилаётган жиноий иш учун исбот-далиллар олиш мақсадларида бошқа иштирокчи Давлатда бўлиши талаб қилинаётган бўлса, у ҳолда қуйидаги талабларга риоя қилиш шартида ушбу шахс бошқа иштирокчи Давлатга топширилиши мумкин: |
The competent authorities of both States Parties agree, subject to such conditions as those States Parties may deem appropriate. | b) иккала иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари ушбу Давлатлар тегишли деб топишлари мумкин бўлган шартларда келишувга эришсалар. |
The State Party to which the person is transferred shall have the authority and obligation to keep the person transferred in custody, unless otherwise requested or authorized by the State Party from which the person was transferred; | а) топширилган шахсни қабул қилган иштирокчи Давлат, агар ушбу шахсни топширган иштирокчи Давлат бошқа чоралар қўлланилишини сўрамаган ёки рухсат бермаган бўлса, бу шахсни қамоқда сақлашга ҳақли ва қамоқда сақлаши лозим; |
The State Party to which the person is transferred shall without delay implement its obligation to return the person to the custody of the State Party from which the person was transferred as agreed beforehand, or as otherwise agreed, by the competent authorities of both States Parties; | b) топширилаётган шахсни қабул қилиб олган иштирокчи Давлат ушбу шахсни топширган иштирокчи Давлатга қайтариб бериш бўйича ўз мажбуриятини аввалроқ келишиб олинганидек ёки иккала иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан бошқача тарзда келишиб олинганидек зудлик билан бажаради; |
The State Party to which the person is transferred shall not require the State Party from which the person was transferred to initiate extradition proceedings for the return of the person; | с) топширилаётган шахсни қабул қилиб олган иштирокчи Давлат ушбу шахсни топширган иштирокчи Давлатдан топшириш ёки қайтариш тартиботини қўзғатишни талаб қилмайди; |
The person transferred shall receive credit for service of the sentence being served in the State from which he or she was transferred for time spent in the custody of the State Party to which he or she was transferred. | d) топширилган шахснинг уни топширган давлатда ўтаётган қамоқ муддатига топширилган иштирокчи Давлатдаги унинг қамоқда бўлган муддати ҳам қўшилади. |
Unless the State Party from which a person is to be transferred in accordance with paragraphs 10 and 11 of this article so agrees, that person, whatever his or her nationality, shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in the territory of the State to which that person is transferred in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the State from which he or she was transferred. | 12. Мазкур модданинг 10- ва 11-бандларига мувофиқ бирон шахсни топшириши лозим бўлган иштирокчи Давлатнинг розилигисиз, топширилаётган давлат ҳудудида ушбу шахснинг, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъий назар, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди. |
Each State Party shall designate a central authority that shall have the responsibility and power to receive requests for mutual legal assistance and either to execute them or to transmit them to the competent authorities for execution. Where a State Party has a special region or territory with a separate system of mutual legal assistance, it may designate a distinct central authority that shall have the same function for that region or territory. Central authorities shall ensure the speedy and proper execution or transmission of the requests received. Where the central authority transmits the request to a competent authority for execution, it shall encourage the speedy and proper execution of the request by the competent authority. The Secretary-General of the United Nations shall be notified of the central authority designated for this purpose at the time each State Party deposits its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention. Requests for mutual legal assistance and any communication related thereto shall be transmitted to the central authorities designated by the States Parties. This requirement shall be without prejudice to the right of a State Party to require that such requests and communications be addressed to it through diplomatic channels and, in urgent circumstances, where the States Parties agree, through the International Criminal Police Organization, if possible. | 13. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзаро ҳуқуқий ёрдам берилиши ҳақидаги мурожаатларни қабул қилишга ёки уларни бажаришга ёхуд уларни бажариш учун ваколатли органларга жўнатишга масъул ва тегишли ваколатларга эга бўлган марказий органни тайинлайди. Агар иштирокчи Давлатда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг алоҳида тизимига эга махсус ҳудуд ёки минтақа бўлса, у ушбу ҳудуд ёки минтақада худди шундай вазифаларни бажарувчи алоҳида марказий органни тайинлаши мумкин. Марказий органлар қабул қилинган мурожаатларни тезкор ва тегишли тарзда бажарилиши ёки жўнатилишини таъминлайдилар. Агар марказий орган мурожаатни бажариш учун ваколатли органга жўнатаётган бўлса, ушбу мурожаат ваколатли орган томонидан тезкор ва тегишли равишда бажарилишига кўмаклашади. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки уни тасдиқлаши ёни унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатини сақлаш учун топшираётганида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу мақсадларда тайинланган марказий орган ҳақида хабардор қилинади. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимослар ва уларга тааллуқли исталган хабарлар иштирокчи Давлатлар тайинлаган марказий органлар томонидан жўнатилади. Бу талаб иштирокчи Давлатнинг бундай мурожаатлар ва хабарларни дипломатик каналлар орқали ва фавқулодда вазиятларда, иштирокчи Давлатлар бу ҳақда аввалдан келишиб олган бўлсалар ва агар, бунинг имкони бўлса, Жиноий полициянинг халқаро ташкилоти орқали унга етказилишини талаб қилишдек ҳуқуқини чекламайди. |
Requests shall be made in writing or, where possible, by any means capable of producing a written record, in a language acceptable to the requested State Party, under conditions allowing that State Party to establish authenticity. The Secretary-General of the United Nations shall be notified of the language or languages acceptable to each State Party at the time it deposits its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention. In urgent circumstances and where agreed by the States Parties, requests may be made orally but shall be confirmed in writing forthwith. | 14. Мурожаатлар ёзма кўринишда ёки, агар бунинг имкони бўлса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат учун мақбул бўлган тилда ёзма матн тузишнинг ва ушбу иштирокчи Давлатга унинг аслига тўғри эканлигини аниқлаш имкониятини берувчи шартларда исталган воситалар ёрдамида жўнатилади. Ратификацион ёрлиқ ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки уни тасдиқлаши ёни унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилаётганида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ҳар бир иштирокчи Давлат учун мақбул бўлган тил ёки тиллар тўғрисида хабардор қилинади. Фавқулодда вазиятларда ва, агар иштирокчи Давлатлар томонидан бу ҳақда аввалдан келишиб олинган бўлса, мурожаатлар оғзаки кўринишда жўнатилиши мумкин, лекин бу оғзаки мурожаатлар зудлик билан ёзма равишда тасдиқланадилар. |
A description of the assistance sought and details of any particular procedure that the requesting State Party wishes to be followed; | d) сўралаётган ёрдамнинг таърифи ва сўров бераётган иштирокчи Давлат риоя қилиниши таъминланишини хоҳлаётган исталган аниқ тартибот тўғрисида батафсил маълумот; |
The requested State Party may request additional information when it appears necessary for the execution of the request in accordance with its domestic law or when it can facilitate such execution. | 16. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар бирон қўшимча маълумот унинг ички қонунчилигига мувофиқ илтимос бажарилиши учун ёки бундай илтимос бажарилишини енгиллаштирадиган бўлса, зарур бўлган ҳолатларда ушбу қўшимча маълумотни сўраши мумкин. |
A request shall be executed in accordance with the domestic law of the requested State Party and, to the extent not contrary to the domestic law of the requested State Party and where possible, in accordance with the procedures specified in the request. | 17. Илтимос сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига зид бўлмаган даражада, ва имкон қадар илтимосда кўрсатилган тартиботларга мувофиқ равишда бажарилади. |
Wherever possible and consistent with fundamental principles of domestic law, when an individual is in the territory of a State Party and has to be heard as a witness or expert by the judicial authorities of another State Party, the first State Party may, at the request of the other, permit the hearing to take place by video conference if it is not possible or desirable for the individual in question to appear in person in the territory of the requesting State Party. States Parties may agree that the hearing shall be conducted by a judicial authority of the requesting State Party and attended by a judicial authority of the requested State Party. | 18. Агар бирон-бир шахс иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва гувоҳ ёки эксперт сифатида бошқа иштирокчи Давлатнинг суд органларига гувоҳлик ёки кўрсатма бериши керак бўлиб ва тегишли шахснинг сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлишининг имкони бўлмаса ёки иштирокчи Давлатнинг ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаса, гувоҳлик ёки кўрсатма берилишини, имконият даражасида ва ички қонунчиликнинг энг муҳим принципларига мувофиқ ҳолда, биринчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра видео алоқа ёрдамида амалга ошириши мумкин. Иштирокчи Давлатлар гувоҳлик ва кўрсатмалар берилишини сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг суд органлари иштирокида ўтказиши тўғрисида келишиб олишлари мумкин. |