USA English ‹ › UZ Uzbek

Found бошқа: 1415 words & 2 translates

English Ўзбек
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, participation in any capacity such as an accomplice, assistant or instigator in an offence established in accordance with this Convention. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишда исталган сифатда, масалан, шерик, ёрдамчи ёки далолатчи сифатида қатнашишни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
Each State Party may adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, any attempt to commit an offence established in accordance with this Convention. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга суиқасд ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
Each State Party may adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, the preparation for an offence established in accordance with this Convention. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга тайёргарликни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
Each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures through which a public official accused of an offence established in accordance with this Convention may, where appropriate, be removed, suspended or reassigned by the appropriate authority, bearing in mind respect for the principle of the presumption of innocence. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган оммавий мансабдор шахс, айбсизлик презумпцияси принципини ҳурмат қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, тегишли ҳолатларда тегишли орган томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилишини белгилаб берувчи тартиботни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқади.
Where warranted by the gravity of the offence, each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures for the disqualification, by court order or any other appropriate means, for a period of time determined by its domestic law, of persons convicted of offences established in accordance with this Convention from: 7. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада, агар жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олганда ушбу ҳолат асосланган бўлса, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган шахсни суд қарори ёки бошқа тегишли чоралар ёрдамида ўзининг ички қонунчилигида белгиланган муайян муддатга қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум қилиш учун тартибот белгиланиши имкониятларини кўриб чиқади:
Nothing contained in this Convention shall affect the principle that the description of the offences established in accordance with this Convention and of the applicable legal defences or other legal principles controlling the lawfulness of conduct is reserved to the domestic law of a State Party and that such offences shall be prosecuted and punished in accordance with that law. 9. Мазкур Конвенциядаги ҳеч бир ҳолат ҳар бир иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилиги доирасидаги мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни белгиловчи ва қўлланиладиган юридик эътирозлар ёки хатти-ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлаб берувчи бошқа ҳуқуқий асосларга таянган принципларга таъсир қилмайди, бу каби жиноятларга нисбатан жиноий ишнинг қўзғатилиши ва белгиланиладиган жазо ушбу ички қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Each State Party shall adopt, in accordance with its domestic law, such legislative and other measures as may be necessary to regulate the administration by the competent authorities of frozen, seized or confiscated property covered in paragraphs 1 and 2 of this article. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган вақтинчалик ишга солмай турилган, хатланган ёки мусодара қилинган мол-мулкни ваколатли органлар томонидан бошқарилишини тартибга солиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
If such proceeds of crime have been transformed or converted, in part or in full, into other property, such property shall be liable to the measures referred to in this article instead of the proceeds. 4. Агар бу каби жиноий даромадлар қисман ёки тўлиқ ҳолда бошқа мол-мулкка айлантирилган ёки ўзгартирилган бўлса, у ҳолда мазкур моддада кўрсатилган чоралар ушбу мол-мулкка нисбатан қўлланади.
Income or other benefits derived from such proceeds of crime, from property into which such proceeds of crime have been transformed or converted or from property with which such proceeds of crime have been intermingled shall also be liable to the measures referred to in this article, in the same manner and to the same extent as proceeds of crime. 6. Бу каби жиноий даромадлар туфайли, жиноий даромадларнинг бошқа мол-мулкка айлантирилгани ёки ўзгартирилгани туфайли ёхуд бу каби жиноий даромадларнинг мол-мулкка қўшиб олинганлиги туфайли олинган фойда ёки бошқа афзалликларга ҳам мазкур моддада кўрсатилган чоралар худди жиноий йўл билан орттирилган даромадларга бўлганидек ва худди шундай даражада кўрилади.
For the purpose of this article and article 55 of this Convention, each State Party shall empower its courts or other competent authorities to order that bank, financial or commercial records be made available or seized. A State Party shall not decline to act under the provisions of this paragraph on the ground of bank secrecy. 7. Мазкур модда ва мазкур Конвенциянинг 55-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг судлари ёки бошқа ваколатли органларига банк, молиявий ёки тижоратга оид ҳужжатларни тақдим этиш ёки ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорларни чиқариш ваколатларини беради. Иштирокчи Давлат, банк сирини сақлаш заруратига ҳавола қилиб туриб, мазкур моддада келтирилган ҳолатларга мувофиқ чораларни кўришдан бош тортмайди.
States Parties may consider the possibility of requiring that an offender demonstrate the lawful origin of such alleged proceeds of crime or other property liable to confiscation, to the extent that such a requirement is consistent with the fundamental principles of their domestic law and with the nature of judicial and other proceedings. 8. Иштирокчи Давлатлар жиноят содир этган шахс мусодара қилиниши лозим бўлган бу каби жиноий йўл билан олинганлиги тахмин қилинаётган даромадлар ёки бошқа мол-мулкнинг қонуний эканлигини исбот қилишини ички қонунчиликларининг энг муҳим принципларига ҳамда судда ва бошқа маҳкамаларда муҳокама қилиниши хусусиятларига мувофиқ бўлган даражада талаб қилишни белгилаш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
Each State Party shall take appropriate measures in accordance with its domestic legal system and within its means to provide effective protection from potential retaliation or intimidation for witnesses and experts who give testimony concerning offences established in accordance with this Convention and, as appropriate, for their relatives and other persons close to them. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз қонунчилигининг ички тизимига мувофиқ ва ўз имкониятлари чегарасида мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар муносабати билан кўрсатмалар бераётган гувоҳлар ва экспертларга нисбатан, тегишли ҳолатларда уларнинг қариндошлари ва уларга яқин бўлган бошқа одамларга нисбатан бўлиши эҳтимол тутилган ўч ёки дўқ-пўписалардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи тегишли чораларни кўради.
Establishing procedures for the physical protection of such persons, such as, to the extent necessary and feasible, relocating them and permitting, where appropriate, non-disclosure or limitations on the disclosure of information concerning the identity and whereabouts of such persons; а) ушбу шахсларни жисмоний ҳимоя қилиш тартиботини белгилаш, масалан — зарур бўлган ва амалий жиҳатдан амалга оширилиши мумкин бўлган даражада — уларни бошқа жойга кўчириш учун ва тегишли вазиятларда мумкин бўлган шундай ҳолатларни қабул қилиш, ушбу шахсларга шахсан тааллуқли ва уларнинг жойлашган манзили билан боғлиқ маълумотларни ошкор этмаслик ёки маълумотларнинг бундай ошкор этилишига чеклов ўрнатиш;
Providing evidentiary rules to permit witnesses and experts to give testimony in a manner that ensures the safety of such persons, such as permitting testimony to be given through the use of communications technology such as video or other adequate means. b) гувоҳлар ва экспертларга, уларни хавфсизлигини таъминловчи тарзда кўрсатмалар беришларига имкон берувчи, масалан видео алоқа каби алоқа воситалари ёки бошқа мувофиқ алоқа воситалари ёрдамида кўрсатмалар беришга рухсат беришдек исботлаш қоидаларини қабул қилиш.
States Parties shall consider entering into agreements or arrangements with other States for the relocation of persons referred to in paragraph 1 of this article. 3. Иштирокчи Давлатлар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни бошқа жойга кўчирилиши хусусида бошқа давлатлар билан келишув ёки битим тузиш имкониятини кўриб чиқадилар.
With due regard to the rights of third parties acquired in good faith, each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to address consequences of corruption. In this context, States Parties may consider corruption a relevant factor in legal proceedings to annul or rescind a contract, withdraw a concession or other similar instrument or take any other remedial action. Ҳар бир иштирокчи Давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи Давлатлар бу контекстда коррупцияни, контрактларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин.
Each State Party shall consider encouraging its nationals and other persons with a habitual residence in its territory to report to the national investigating and prosecuting authorities the commission of an offence established in accordance with this Convention. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат одатда ўзининг ҳудудида истиқомат қилувчи ўз фуқаролари ва бошқа шахслар миллий тергов органлари ва прокуратура органларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларнинг содир этилгани тўғрисида хабар беришларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқадилар.
Each State Party may adopt such legislative or other measures as may be necessary to take into consideration, under such terms as and for the purpose that it deems appropriate, any previous conviction in another State of an alleged offender for the purpose of using such information in criminal proceedings relating to an offence established in accordance with this Convention. Ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан бошқа давлатда илгари чиқарилган исталган айблов ҳукмини, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ жиноий тергов ишлар олиб борилишида ушбу маълумотдан фойдаланиш учун ўзи лозим деб топган шартлар ва мақсадларда ҳисобга олиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриши мумкин.
If a State Party exercising its jurisdiction under paragraph 1 or 2 of this article has been notified, or has otherwise learned, that any other States Parties are conducting an investigation, prosecution or judicial proceeding in respect of the same conduct, the competent authorities of those States Parties shall, as appropriate, consult one another with a view to coordinating their actions. 5. Агар ўзининг суд қилиш ҳуқуқини мазкур модданинг 1- ёки 2-бандига кўра амалга оширувчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатлар худди ўша ҳаракатлар хусусида текширув, жиноий иш ёки суд иши олиб бораётганлари ҳақида билдириш хати олса ёки бошқача тарзда бу ҳақда хабар топса, у ҳолда ушбу иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, тегишли ҳолатларда, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар.
If the request for extradition includes several separate offences, at least one of which is extraditable under this article and some of which are not extraditable by reason of their period of imprisonment but are related to offences established in accordance with this Convention, the requested State Party may apply this article also in respect of those offences. 3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин.