Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
A State Party that makes extradition conditional on the existence of a treaty shall: | 6. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартлаб берувчи иштирокчи Давлат: |
At the time of deposit of its instrument of ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention, inform the Secretary-General of the United Nations whether it will take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition with other States Parties to this Convention; and | а) ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки тасдиқлаши ёхуд унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшираётганида ушлаб бериш масалалари бўйича бошқа Давлатлар — мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиши тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига маълумот беради. |
If it does not take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition, seek, where appropriate, to conclude treaties on extradition with other States Parties to this Convention in order to implement this article. | b) агар у ушлаб бериш масалалари бўйича мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланмаса, у ҳолда мазкур моддани қўллаш мақсадида мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчи Давлатлари билан, тегишли ҳолатларда, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишга интилади. |
States Parties that do not make extradition conditional on the existence of a treaty shall recognize offences to which this article applies as extraditable offences between themselves. | 7. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартламайдиган иштирокчи Давлатлар бир-бирларининг ўртасидаги ўзаро муносабатларда мазкур модда қўлланиладиган жиноятларни ушлаб беришга олиб келадиган жиноий хатти-ҳаракатлар деб тан оладилар. |
Extradition shall be subject to the conditions provided for by the domestic law of the requested State Party or by applicable extradition treaties, including, inter alia, conditions in relation to the minimum penalty requirement for extradition and the grounds upon which the requested State Party may refuse extradition. | 8. Ушлаб бериш сўралаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган шартларга, шу жумладан, бошқа ҳолатлар билан бир қаторда, ушлаб беришга нисбатан минимал жазо белгиланиши талаблари билан боғлиқ шартларга ва сўралаётган иштирокчи Давлат ушлаб беришни рад этиши мумкин бўлган асосларга мувофиқ амалга оширилади. |
States Parties shall, subject to their domestic law, endeavour to expedite extradition procedures and to simplify evidentiary requirements relating thereto in respect of any offence to which this article applies. | 9. Иштирокчи Давлатлар, мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятга нисбатан, ўзларининг ички қонунчиликларига риоя қилиш шартида, ушлаб бериш тартиботини тезлаштириш ва у билан боғлиқ бўлган исбот-далилларни тақдим этишни соддалаштириш учун барча имкониятларини ишга соладилар. |
Subject to the provisions of its domestic law and its extradition treaties, the requested State Party may, upon being satisfied that the circumstances so warrant and are urgent and at the request of the requesting State Party, take a person whose extradition is sought and who is present in its territory into custody or take other appropriate measures to ensure his or her presence at extradition proceedings. | 10. Иштирокчи Давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, ўзининг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин. |
A State Party in whose territory an alleged offender is found, if it does not extradite such person in respect of an offence to which this article applies solely on the ground that he or she is one of its nationals, shall, at the request of the State Party seeking extradition, be obliged to submit the case without undue delay to its competent authorities for the purpose of prosecution. Those authorities shall take their decision and conduct their proceedings in the same manner as in the case of any other offence of a grave nature under the domestic law of that State Party. The States Parties concerned shall cooperate with each other, in particular on procedural and evidentiary aspects, to ensure the efficiency of such prosecution. | 11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар. |
Whenever a State Party is permitted under its domestic law to extradite or otherwise surrender one of its nationals only upon the condition that the person will be returned to that State Party to serve the sentence imposed as a result of the trial or proceedings for which the extradition or surrender of the person was sought and that State Party and the State Party seeking the extradition of the person agree with this option and other terms that they may deem appropriate, such conditional extradition or surrender shall be sufficient to discharge the obligation set forth in paragraph 11 of this article. | 12. Иштирокчи Давлатга, унинг ички қонунчилигига кўра, ўз фуқароларининг бирини ушлаб беришга ёки бошқа йўл билан топширишга фақатгина, ушбу шахснинг ушлаб берилишини ёки топширилишини сўраш билан боғлиқ бўлган суд муҳокамаси ёки тергов ишлари натижасида чиқарилган жазони ўташ учун мазкур иштирокчи Давлатга қайтариб берилиши шартида рухсат берилган ва бу иштирокчи Давлат ҳамда ушбу шахсни ушлаб берилишини сўраётган иштирокчи Давлат бу каби тартибга ва улар мақбул деб ҳисоблаган бошқа шартларга рози бўлган барча ҳолатларда, ушбу шахснинг бундай шартли равишда ушлаб берилиши ёки топширилиши мазкур модданинг 11-бандида белгиланган мажбурият бажарилиши учун етарли ҳисобланади. |
If extradition, sought for purposes of enforcing a sentence, is refused because the person sought is a national of the requested State Party, the requested State Party shall, if its domestic law so permits and in conformity with the requirements of such law, upon application of the requesting State Party, consider the enforcement of the sentence imposed under the domestic law of the requesting State Party or the remainder thereof. | 13. Чиқарилган ҳукмни ижро этиш мақсадида сўралган ушлаб беришга қидирилаётган шахс сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг фуқароси бўлганлиги боис рад жавоби берилса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар унинг ички қонунчилиги бунга йўл қўйса ва бу ҳолат бундай қонунчиликнинг талабларига жавоб берса, сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг мурожаатига биноан сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ чиқарилган ҳукмни ёки ҳукмнинг қолган қисмини ижро этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. |
Any person regarding whom proceedings are being carried out in connection with any of the offences to which this article applies shall be guaranteed fair treatment at all stages of the proceedings, including enjoyment of all the rights and guarantees provided by the domestic law of the State Party in the territory of which that person is present. | 14. Мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятни содир этганлиги билан боғлиқ бўлган тергов ишлари борилаётган шахсга нисбатан тергов ишларининг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиниши, шу жумладан ушбу шахс жойлашган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалга оширилиши кафолатланади. |
Nothing in this Convention shall be interpreted as imposing an obligation to extradite if the requested State Party has substantial grounds for believing that the request has been made for the purpose of prosecuting or punishing a person on account of that person’s sex, race, religion, nationality, ethnic origin or political opinions or that compliance with the request would cause prejudice to that person’s position for any one of these reasons. | 15. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бирон шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида қилинаётгани ёки ушбу илтимоснинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди. |
States Parties may not refuse a request for extradition on the sole ground that the offence is also considered to involve fiscal matters. | 16. Иштирокчи Давлатлар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимосга фақат жиноят солиқ масалалари билан боғлиқ деб топилган ҳолатлардагина рад эта олмайдилар. |
Before refusing extradition, the requested State Party shall, where appropriate, consult with the requesting State Party to provide it with ample opportunity to present its opinions and to provide information relevant to its allegation. | 17. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, ушлаб беришга рад жавобини беришдан аввал, ўз фикрини баён этиши учун етарли имконият ва ушлаб бериш тўғрисидаги илтимосда баён этилган далиллар билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилиши учун, тегишли ҳолатларда, сўров бераётган Давлат билан маслаҳатлар ўтказади. |
States Parties shall seek to conclude bilateral and multilateral agreements or arrangements to carry out or to enhance the effectiveness of extradition. | 18. Иштирокчи Давлатлар ушлаб беришни амалга ошириш ёки самарадорлигини ошириш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ёки келишувлар тузишга интиладилар. |
States Parties may consider entering into bilateral or multilateral agreements or arrangements on the transfer to their territory of persons sentenced to imprisonment or other forms of deprivation of liberty for offences established in accordance with this Convention in order that they may complete their sentences there. | Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлари учун қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишнинг бошқа турларига ҳукм қилинган шахсларни, улар жазо муддатини ўзларининг ҳудудида ўташларини таъминлаш мақсадида, топшириш тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимлар тузиш имкониятларини кўриб чиқишлари мумкин. |
States Parties shall afford one another the widest measure of mutual legal assistance in investigations, prosecutions and judicial proceedings in relation to the offences covered by this Convention. | 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенция билан қамраб олинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган тергов ишлари, жиноий қидирув ишлари ва суд муҳокамаларида бир-бирларига энг кенг миқёсдаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар. |
Mutual legal assistance shall be afforded to the fullest extent possible under relevant laws, treaties, agreements and arrangements of the requested State Party with respect to investigations, prosecutions and judicial proceedings in relation to the offences for which a legal person may be held liable in accordance with article 26 of this Convention in the requesting State Party. | 2. Сўров бераётган иштирокчи Давлатда, мазкур Конвенциянинг 26-моддасига кўра, юридик шахс жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноят билан боғлиқ тергов ишлари, жиноий қидирув ишлари ва суд муҳокамаси учун зарур бўлган ва тегишли қонунларга, халқаро шартномаларга ҳамда сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг келишув ва битимларига мувофиқ кўрсатилаётган ўзаро ҳуқуқий ёрдам имкон қадар максимал ҳажмда тақдим этилади. |
Facilitating the voluntary appearance of persons in the requesting State Party; | h) тегишли шахсларнинг сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг органларига ихтиёрий равишда келишига кўмаклашиш; |
Any other type of assistance that is not contrary to the domestic law of the requested State Party; | i) сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига зид бўлмаган исталган бошқа турдаги ёрдамни кўрсатиш; |