USA English ‹ › UZ Uzbek

Found амд: 792 words & 2 translates

English Ўзбек
waste of precious stones means waste which contain precious stones in any form and condition, formed during the processing and use of precious stones; қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари — таркибида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган, қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар;
hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones means the process of applying to jewelry and other products made of precious metals and precious stones an imprint of the state assay hallmark or a fineness mark of the established fineness based on the results of assaying and (or) analysis. қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга текшириш ва (ёки) таҳлил қилиш натижалари асосида давлат асиллик даражаси тамғаси изини ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини қўйиш жараёни.
The sphere of circulation of precious metals and precious stones shall include the geological study and exploration of subsoil areas containing precious metals and precious stones, their extraction, production, as well as the performance of a complex of operations with precious metals and precious stones. Operations with precious metals and precious stones shall include: Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар жумласига:
sale of precious metals and precious stones - actions expressed in the transfer of ownership and other property rights to precious metals and precious stones, products (items) from them, as well as scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, including their use as collateral; қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш — қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга, улардан ясалган маҳсулотларга (буюмларга), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларига ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг ўтишида, шу жумладан улардан гаров сифатида фойдаланилишида ифодаланадиган ҳаракатлар;
change in the physical condition or content of precious metals and precious stones in any substances and materials during the extraction, production (refining), subsequent processing (treatment) and use of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш (аффинаж қилиш), кейинчалик қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ҳамда улардан фойдаланиш чоғида ҳар қандай моддалардаги ва материаллардаги қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо тошларнинг физик ҳолатини ёки таркибини ўзгартириш;
procurement of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones; қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;
transportation of precious metals and precious stones, products (items) from them; қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни ҳамда улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) ташиш;
transfer of precious metals and precious stones, products (items) from them to places of storage, funds and storerooms, as well as storage and display of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) сақлаш жойларига, фондларга ва захирахоналарга олиб ўтиш, шунингдек қимматбаҳо металларни ҳамда қимматбаҳо тошларни сақлаш ва кўргазмага қўйиш;
import into the territory of the Republic of Uzbekistan and export from its territory of precious metals and precious stones, products (items) from them, as well as scrap, waste and raw materials containing precious metals and precious stones. қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ҳамда хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш киради.
implementation of the priority right to purchase mined precious metals and precious stones for the State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan, as well as the formation and replenishment of the assets of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan in precious metals; қазиб олинаётган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди учун сотиб олишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардаги активларини шакллантириш ҳамда тўлдиришга доир устувор ҳуқуқни амалга ошириш;
establishing requirements for accounting, storage, transportation of precious metals and precious stones and reporting on them, as well as a unified procedure for carrying out transactions with precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олишга, сақлашга, ташишга ҳамда улар бўйича ҳисоботлар беришга доир талабларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилаш;
carrying out by authorized state bodies of control over geological study and exploration of subsoil plots, extraction of precious metals and precious stones; ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан ваколатли давлат органлари томонидан давлат назоратини амалга ошириш;
carrying out by the authorized state body of assay control over the production, use and sale of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, фойдаланилиши ҳамда реализация қилиниши устидан ваколатли давлат органи томонидан асиллик даражаси назоратини ўтказиш;
determining the procedure for importing into the territory of the Republic of Uzbekistan and exporting from its territory precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилаш;
establishment of state control over the assaying and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш устидан давлат назоратини ўрнатиш.
The Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan shall ensure the implementation of state policy in the field of circulation of precious metals and precious stones and establish the procedure for: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда қуйидагиларнинг тартибини белгилайди:
geological study and exploration of subsoil areas containing precious metals and precious stones; таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш;
extraction of raw materials containing precious metals and precious stones, as well as procurement of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones; таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом ашёни қазиб олиш, шунингдек қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг парчаларини ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;
implementation of state control over the geological study and exploration of subsoil plots, the extraction of precious metals and precious stones; ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
carrying out activities for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones, as well as carrying out work with precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга ошириш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;