USA English ‹ › UZ Uzbek

Found all: 4537 words & 2 translates

English Ўзбек
10. Those who pledge allegiance to you are pledging allegiance to God. The hand of God is over their hands. Whoever breaks his pledge breaks it to his own loss. And whoever fulfills his covenant with God, He will grant him a great reward. 10Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (аҳдни) бузса, ўзига қарши бузади, холос. Ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур.
16. Say to the Desert-Arabs who lagged behind, “You will be called against a people of great might; you will fight them, unless they submit. If you obey, God will give you a fine reward. But if you turn away, as you turned away before, He will punish you with a painful punishment.” 16Ортда қолган аъробийларга: « Катта кучга эга қавмга (қарши) чақирилурсизлар, улар мусулмон бўлгунларича урушурсизлар. Агар итоат қилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортга қочсангиз, аламли азоб ила азоблайдир», деб айт.
18. God was pleased with the believers, when they pledged allegiance to you under the tree. He knew what was in their hearts, and sent down serenity upon them, and rewarded them with an imminent conquest. 18Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофатлади.
24. It is He who withheld their hands from you, and your hands from them, in the valley of Mecca, after giving you advantage over them. God is Observer of what you do. 24У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
28. It is He who sent His Messenger with the guidance and the religion of truth, to make it prevail over all religions. God suffices as Witness. 28У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир.

While Umar was in Shahrixon to see his younger sister Oftob, he also encountered the clever and virtuous wife of the Khan of Shahrixon, who offhandedly told the Emir: ‘Sire, you may remember being angry with G’ozixo’ja and expelling him from his home. This man now lives in a cottage very close by, just behind my house, and he is very poor. But he has a daughter called Oyxon, a girl of indescribable beauty – words simply can’t capture her, tongues become numb, pens break.

Бир куни ҳаракатда эпчил Амир Умархон Шаҳрихонга ўз синглиси Офтоб-ойимдан хабар олгани борганида, у даргоҳда Шаҳрихон хонининг оқила ва покиза хотини ҳам хозир экан. У Амир арзига ушбу сўзларни қилди: “Ҳазрати олийлари хотирларида бўлса, Ўратепадан Сайид Ғози-хожани ўз ғазабларига дучор этиб, кўч-кўрони билан ушбу вилоятга сургун қилиб эрдилар. У зот ҳозир шу ўлтирган уйимиз орқасидаги бир кулбада хору-зорликда кун кечирмоқда. Аммо ул зотнинг Ойхонпошша отли бир қизи борки, унинг чиройини тавсиф этишга сўз ожиз, тил соқов, қалам синиқдур.

This wise woman described the girl so vividly that the Emir suspected it could not be true. When the other guests had left, he questioned Oftob, and the cunning princess replied, ‘My lord, I have been lucky enough to see this girl: her face is as smooth as porcelain, her eyes are like two evening stars when night falls, her waist is as small as a wasp’s, her buttocks are as heavy as rounded sacks of sand…’ Oftob resorted to the language of A Thousand and One Nights, which she and the Emir had so loved to listen to when they were children: Umar’s heart was conquered. 

Ул қилвир хотин қизнинг таърифини зиёда қилдики, Амирул-мўминийн орада таъмами ё ғараз бор деган гумонга борди, бироқ барча тарқагач, Умархон ўз сингли Офтоб-ойим билан қолганида, ул маликаи айёр негадир янгидан ўрганган Шаҳрихон шевасида: “Ҳа, тузук, бу қизди мен ҳам кўрғонман-да, бети - синмаган сопол ой, кўзлари – тун бошида ярақлаган Чўлпон, бели - болчи арининг белидек ингичка, думбаси қум уюмидек оғир”, - деб болалигида бирга тинглаган “Минг бир кеча” тавсифларидан келтирган заҳоти, Амирнинг юраклари дарз кетди. Эртак айтмиш, энди чегачига эҳтиёж унинг бутун вужудини қамради...

It was dark when the car came to a sudden halt and Abdulla lost the thread of his thoughts. They must have arrived at the prison. What had he been thinking about? Oh yes, the five bright-red oranges he hadn’t been able to give his children, now left in a house where the lights were out. When he was still very young, he’d written a story called ‘Devils’ Dance’ about something terrible that had happened to his father. Could Abdulla have been taken captive by devils, as his father was?

Шу пайт ичи қоронғи машина таққа тўҳтаб, Абдулланинг хаёлини узди. Манзилига етиб келишибди-да... Нималарни ўйлаётган эди боягинда. Ҳа, қандили ўчган уйдаги болаларига улашилмаган бешта қуёшранг норинж ҳақида... Аттанг-а! Йўқ, навқирон ёшлигида ёзган бир ҳикояси бўлгич эди. Отасининг бир ваҳимали саргузашти ҳақида. “Жинлар базми” деган... Отасига ўхшаб Абдулланиям жин босдими?

The doors of the vehicle were wrenched open. The snow fell quietly, but in big flakes: a shout rang through this lacework: ‘Qodiriy, out!’ The courtyard was a shade of white tinged with blue, a pure covering still untouched by human feet and surrounded on all four sides by dark brown buildings.

Эшиклар шарақлаб очилди-да, ташқарида осуда ёғаётган лайлак қорни ҳар томонга тўзитиб, ҳайқириқ янгради: “Кадыри, выходи!”. Тўрт тарафи қоп-қора олабаргоҳ бино билан ўралган ҳовлида одам оёғи босмаган покизаю беғубор кўм-кўк қор ётарди...

Hands cuffed, elbows gripped, Abdulla was taken down a dark staircase into the building’s basement. In one of the niches, by the dim light of the caged paraffin lamp, a swarthy Russian stuck his hands under Abdulla’s gown and poked in all his pockets, pulling out everything to the last penny, and then, after feeling his trousers, removed his thick leather belt. ‘Sign this!’ he barked, holding out a piece of paper. Abdulla gestured to his handcuffed wrists. ‘Well, scribbler,’ the guard laughed, ‘you’ve had your itchy little
hands put out of action!’ He kicked Abdulla in the knee so hard that the latter curled up in agony. ‘Hold the pen with your teeth,’ the Russian demanded.

Қўлида кишани билан Абдуллани қоронғу бинонинг қоронғу зиналари бўйлаб қоронғу ертўласига судрашди. Ертўланинг бир хонасида темир катакка илинган жинчироқ остида пешанаси кетга кетган бир барзангидек ўрис Абдулланинг чопони остига қўлини тиқиб, чўнтакларини кавлаб, сариқ чақагача бор пулини йиғиб олди-да, сўнг иштонига ёпишиб, ултон қамарини ечди. “Мана бунга имзо чек!” – деб бир парча қоғозни узатар экан, Абдулла қўлидаги кишанга имо қилган эди: “Ҳа, ёзувчишка, қичиган қўлларинг қисқарибди-да!” - деб тиззасига оғир ўтиги билан тепган эди, қимтилаб Абдулла чидаб бўлмас оғриқдан икки эгилди. “Тишла энди ручкани!” - деб ўшқирди бу бандибон жаллод.

You get used to physical pain: you synchronise your breathing to its throbbing waves, you are ready for the waves to surge up and you can wait for the waves to die down. But the pains of humiliation are unbearable, and it is impossible to endure the suffering caused by your own helplessness. At first Abdulla attributed Vinokurov’s brutality to the fact that he was a Russian, but he then recalled that among the men who searched his house there had been an interrogator who spoke Uzbek like a Tatar, replacing all his ‘j’s with ‘y’s.

Лўққиллаган оғриққа ҳам кўникса бўларкан: нафасингни оғриқ тўлқинларига мослайсан-да, бу мавжнинг авжини атайин кутасан, лекин адолатсизлик аламига чидаб бўлмайди, кучсизлик азобига бардош бериш қийин. Абдулла аввалига анавининг бағритошлигинию юрагини анор қилиб эзган бу оғриқни унинг ўрислигига йўйди, бироқ уйидан чиқаверишида афтидан андироқ татар терговчининг “ий”лаганроқ талаффузидаги гаплари эсига тушди: “Сини биз билябиз. Уртақларинг барлиғини бизгя йеткургянляр...”

Had Rahbar given the children the oranges he’d meant for them? Tomorrow (but wasn’t it tomorrow already?) Abdulla had planned to take them to see the New Year fir at the Railway Workers’ Palace, where the biggest and best celebrations were supposed to take place. Last year the children’s favourites had been the trained dogs which answered questions and took turns pulling each other round on sleighs. Would Rahbar take them this time, and would they be allowed in if she did? Might they find themselves turned away at the doors, as the family of an arrested man? His heart sank at the thought.

Бердимикан Раҳбар-бону болаларига аталган норинжларни? Эртага (ё аллақачон бугунми?) Абдулла болаларини Темир йулчилар саройига арча байрамига олиб бориши керак эди. Темир йулчилар саройида арчаларнинг ҳам энг каттаси, томошанинг ҳам энг сараси бўлгич эди. Ўтган йили болаларига айниқса одам гапига жавоб берувчи қирриқ итлар ёққан эди. Кейин бу ажойиб маҳлуқлар бир-бирини чанада басма-бас тортиб кетишган эди. Олиб борармикан Раҳбар болаларини, ё олиб борса-да энди қўйишмасмикан уларни? Эшик тагидан ҳайдармикин баттоллар, қамалганнинг болалари деб? Юраги бирам эзилди болаларини эслаб.

Abdulla recalled a day from his own childhood, when he had dressed up in new trousers and an Uzbek gown to go to the Christmas tree celebrations. The caretaker at his Russian-language school stopped him at the school gates. ‘Have you become a kaffir now?’ the man grumbled, raising his stick to deal Abdulla a terrific blow on the thigh. The literature teacher, seeing this, hurried over and rebuked him: ‘This is a celebration of the birth of Jesus son of Mary, and Jesus is a prophet of yours!’ Abdulla’s leg was bleeding and his new trousers were stained; he ended up visiting the hospital instead of the Christmas tree. The teacher drove him all the way home, in his own carriage: a Russian, who had defended him from an Uzbek. No, generosity or meanness had nothing to do with nationality.

Бир куни ўзининг болалигида ерли рус мактабида ўқиятган чоғи ҳавас қилиб башанг янги шим, янги чопонда арча байрамига келаётганида мактаб қоровули Холмирза-тажанг эшик тагида тутиб олиб: “Сан ҳам копир бўлдингми?” - деб балдоқи билан бола болдирига аямай тушириб қолганида, буни кўрган адабиёт ўқитувчиси Георгий Евстигнеевич, чолнинг олдига келиб, тоза сарт тилида: “Ахир Исо ибн Мариямнинг милоди бу. Исо сенинг ҳам пайғамбаринг-ку!” - деб айтганини эслади Абдулла. Ўшанда янги шимию оёғи қонга буланиб, арча байрамининг ўрнига Георгий Евстигнеевичнинг извошчигида аввал касалхона, сўнг уйига қайтган эди у. Йўқ, саҳоватинг ҳам, разолатинг ҳам миллати бўлмас экан.

After all, now the whole country was run by a Georgian, and the result? Everyone was eating each other’s flesh.

Ана, буларни барини гуржи бошқариб ўтирибди. Бирини гўштини бири еган...

Less than a week after the bozkashi game, another message came from Chief Minister Hakim in Bukhara to Nasrullo in Qarshi. ‘Your father, our benefactor, has ended his journey on earth and set off for the true world. We keep the fortress’s high gates locked, and we have not yet announced this news to anyone else. Take this opportunity: bring your troops at a gallop to holy Bukhara and occupy the place that befits you.’ Since all the preparations for this outcome had been made, Nasrullo set off for Bukhara that same day with three hundred warriors.

Ўлоқдан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Ҳаким-қушбегидан яна чопар келди: “Падари бузрукворингизнинг жон қуши дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилди. Аркнинг ундур дарвозасини берк тутгандек бу хабарни ҳам ҳануз сир тутяпмиз. Фурсатни ғанимат билиб, черик ила Бухорои шарифга чобук қатъи манозил айлагайсиз!” - дея. Тадорик кўрилган эмасми, уч юз навкар ила Насруллоҳ Бухоро томон юзланди.

Chief Minister Hakim kept the gates shut, as he had promised Nasrullo. Nasrullo moved with his elite troops towards Bukhara, but Husayn fired on the rebel army with artillery and rifles. They got as far as the fortress walls, and Husayn fought them at the mint next to the fortress, where they had taken cover.

Ҳаким-қушбеги, Арк дарвозасини берк тутиш ваъдасини Насруллоҳ-тўрага бермаганми, ул зот аскари билан Бухоро томон силжиганини билгач, Ҳусайн-тўра унинг исёнкор тарафдорларини ўқу-милтиққа тутди. Лекин булар Арк деворлари тагига етишган, Ҳусайн-тўра эса ўз маҳрамлари ила ўзларини Арк ёнидаги пул зарбхонасининг панасига олишганди.

Then Chief Minister Hakim ordered rocks and beams to be hurled down from the fortress walls onto Husayn’s troops. One of these missiles struck Husayn’s head: he was bleeding badly, but would not retreat. Instead, his men – enraged at the sight of their injured prince – climbed over the barriers and rushed to the fortress gates, smashing them down with the same rocks that had been hurled at them.

Шу учур Ҳаким-қушбеги буларнинг бошига Арк деворларидан тошу-ғўлалар ёғдириш буйруғини қилди. Тошлардан бири келиб Ҳусайн-тўра бошини ёрди. Қонга буланса-да, тўра шаштидан қайтмади. Қайтага жароҳатланган шаҳзодани кўриб, халойиқ жунбушу уштулумга келди. Басталигу чеплар оша, энди булар ўқу тошбўронга ҳам қарамай, Арк дарвозасига ёпишдилар ва ерга сочилган тошлар ила уни уриб синдиришди.

Thoughts have strange paths. Where had all this come from? The injuries to his body, Vinokurov’s threats, the immortal Georgian Leader? After all, Abdulla had been thinking only about his children, left to weep on New Year’s eve.

Хаёл йўллари ажиб. Қаердан келди буниси, танадаги жароҳатлариданми, ё анави Винокуровнинг дағдағасиданми? Ё балки лоямут гуржи пошшони эслаганиданми? Ахир Янги йил кечаси чирқиллаб қолган болаларини ўйлаётган эдию Абдулла.

His father was right when he said that a man can be in thrall to devils, especially if he is a writer. You have only to set to work to be gripped by your plans and inventions, and everything else seems vanity, triviality, a distraction. Over the last month Abdulla had covered reams of paper, having told himself: If I can sit down on my own this winter, I will finish writing the novel. And now all those hopes had been dashed. The Tatar NKVD man had found the manuscript, stuffed it in the only suitcase in the house, and taken it
away with him. And he was hardly going to read it, was he? Could he even decipher the old Arabic script of Uzbek? Or would he hire some black-eyed locals to read it for him?

Чиндан ҳам отаси айтмиш, жин босар экан, ёзувчи одамни. Ишга киришдингми – зикру хаёлинг ана ўша тўқимада, қолгани - фақат алахсиш, фақат чалғишдек туюлар экан. Ўтган ой ичида анча-мунча қоғозларни қоралаб қўйди Абдулла, айтмовдими: “Шу қиш узлат қилиб ўтирсам, қиссани ёзиб битказаман” - деб. Афсус, ишнинг белига от тепди. Анави анди татар топган қўлёзмасини уйдаги биттаю битта жомадонга босиб, ўзи билан олиб келди. Ўқирмикан барини? Эскичага кўзи ўтармикан? Ё яна ўзининг қора кўзларидан ёллаб, уларга ўқитармикан?

He had only recently been thinking about Umar’s first marriage in 1220 to Nodira, daughter of the governor of Andijan. Abdulla had carefully worked out all the details of the matchmaking, the wedding ceremony obligatory for any marriage in the East. So why had his thoughts switched from one marriage to the other? Why does it happen that you get carried away writing about something and suddenly a single word or sentence makes you deviate from your original idea?

Мана, боягина ҳам Умаршоҳнинг биринчи тўйи ҳақида ўйлаётган эди. Андижон ҳокими Раҳмонқулибек ҳижрий 1220-нчи сана, ўз исмат пардаси ортидаги қизи Моҳларойимни Амир Умархонга узатгани ҳақида ёзиб битирганларини, қуда-андачилик машмашасию, тўй-тугун дабдабасини хаёлидан кечирганди. Аммо негадир бу тўйдан хаёллари иккинчи тўйга кўчиб кетди. Недан бу? Недан ёзаётган чоғинг ҳам бир нарсаларни мўлжаллайсану, бир сўзми, бир жумла баҳона мутлақо айрича саҳнага ўтиб кетасан. Хаёл йўллари ажиб.