Found all: 4537 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
According to Article 3 of the Law of the Republic of Uzbekistan "On Guarantees of Equal Rights and Opportunities for Women and Men", mass media should not promote gender inequality. According to Article 29, "persons guilty of violating the legislation on guarantees of equal rights and opportunities for women and men shall be held responsible in accordance with the established procedure." | Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ ОАВ гендер тенгсизлигини тарғиб қилмаслиги керак. 29-моддада эса «хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши» белгилаб қўйилган. |
In addition, Article 141 (Violation of the equality of citizens) of the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan states that "direct or indirect violation or restriction of rights, or the establishment of direct or indirect preferences for citizens on the basis of their sex, race, nationality, language, religion, social origin, beliefs, personal or social status shall be punishable by a fine of up to fifty basic calculation units, or deprivation of a certain right for up to three years, or up to three hundred hours of compulsory community service, or correctional labor for up to two years. | Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-моддасига (Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш) мувофиқ «Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш ёки чеклаш ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади». |
In television series produced in Uzbekistan, such as the "Zebo" TV series of the "Sevimli" channel, women are often portrayed as powerless victims of circumstances, held hostage by husbands and parents, unable to defend themselves without help. It conveys the message that a woman must be submissive, uncomplaining, tolerating injustice toward herself, and then her life will become prosperous. The possibility of standing up for one's own rights is not allowed. | Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сериалларда, масалан, «Севимли» телеканалида намойиш этилган «Зебо» телесериалида аёллар кўпинча ўз ҳуқуқидан маҳрум бўлган вазият қурбонлари, эрлари ва ота-оналарининг қарамоғида қолганлар ва бировнинг ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмайдиган шахслар сифатида намоён бўлади. Аёл итоаткор, рози бўлиши, ўзига нисбатан адолатсизликка тоқат қилиши керак, шунда унинг ҳаёти фаровон бўлади, деган ғоя эфирга узатилади. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятига йўл қўйилмайди. |
Precise wording. Apply precise language to violence and sexual assault. Rape is never about sex or a non-permanent "relationship"; it is a violent crime with legal consequences. Sexual violence and violence against women has been defined not only as a violation of human rights, but also as a crime against humanity, whether committed in times of peace or war. It is necessary to consider the legal framework of the crime and use terminology that challenges misconceptions that minimize the consequences of violence. | · Аниқ таърифлар. Зўравонлик ва жинсий зўравонликка нисбатан аниқ таърифлар ва тушунчаларни қўллаш. Номусга тегиш ҳеч вақт жинсий алоқа ёки вақти-вақти билан содир бўлувчи «мулоқотлар» деган маънони англатмайди; бу зўравонлик билан содир этилган қонуний оқибатларга олиб келувчи жиноятдир. Аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ва зўравонлик нафақат инсон ҳуқуқларининг бузилиши, балки тинчлик ёки уруш даврида содир этилганлигидан қатъи назар, инсониятга қарши жиноят сифатида ҳам белгилаб қўйилган. Жиноятнинг ҳуқуқий чегараларини ҳисобга олиш ва зўравонлик оқибатларини минималлаштирадиган нотўғри тушунчаларга қарши чиқувчи терминологиядан фойдаланиш керак. |
If possible, the journalist should be a woman with knowledge of the effects of trauma. For example, many survivors of violence have fragmented memories of what happened or may not remember certain events if they are too severe to cope as the brain can block such memories. If anonymity is guaranteed, it must be respected and all identifying elements, such as work or location, must be concealed. | Иложи бўлса, журналист травма оқибатлари ҳақида маълумотга эга аёл киши бўлиши керак. Масалан, зўравонликни бошидан ўтказган кўплаб аёллар содир бўлган воқеалар ҳақида узуқ-юлуқ хотираларга эга ёки енгиб ўтилиши жуда қийин бўлган баъзи воқеаларни эслай олмаслиги мумкин, чунки мия бундай хотираларни блоклашга қодир. Анонимликни кафолатлашда унга риоя қилиш, иш жойи ёки яшаш манзили каби барча идентификация қилиш элементларин яшириш керак. |
It is important not to make judgments based on how a woman reacts to what happened or how quickly she recovers. It is necessary to show that women can recover and that there is no such thing as a "normal" reaction to an abnormal situation. Show respect for women in all their diversity. | Аёлнинг содир бўлган воқеага қандай муносабатда бўлиши ёки қанчалик тез тикланишига қараб ҳукм чиқариш мумкин эмас. Аёлларнинг тикланиши мумкинлиги ва ноодатий вазиятга «нормал» реакция тушунчаси йўқлигини кўрсатиш муҳимдир. Аёлларни уларнинг барча хилма-хиллиги билан ҳурмат қилиш керак. |
Telling the whole story, but within reason. Do not focus on the description of bloody details. It is important, also for a woman, to place the event in context, both officially and geographically. A woman should be portrayed as a complete person who had a life before the event and which she continues to lead afterwards. | · Бўлган воқеани бошидан охиригача, лекин мантиқий чегараларда айтиб бериш. Қонли тафсилотларнинг таърифига ҳаддан ортиқ эътибор бермаслик. Бўлиб ўтган воқеани ҳам расмий, ҳам географик контекстга жойлаштириш ҳатто аёллар учун ҳам муҳимдир. Аёлни бўлиб ўтган воқеадан олдин ҳам ҳаёт кечирган ва ундан кейин ҳам уни давом эттираётган тўлақонли шахс сифатида кўрсатиш керак. |
Caution should be exercised in the choice of language, and interviewees should be allowed to determine their own terminology. It is important to be especially cautious if armed or other persons express a desire to be present at the interview, as they may be accomplices or know the offenders, but one should not confront them, as this could affect the safety of the people being interviewed. | Тил воситаларини танлашда эҳтиёт бўлиш ва суҳбатдошга терминологияни ўзи белгилашига рухсат бериш керак. Агар қуролланган ёки бошқа шахслар интервьюда иштирок этиш истагини билдирса, алоҳида эҳтиёт бўлиш керак, чунки уларнинг ўзи зўравоннинг шериги бўлиши ёки жиноятчиларни таниши мумкин, лекин улар билан зиддиятга бориш мумкин эмас, чунки бу сиз интервью олаётган одамларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин. |
Have I taken all necessary measures to eliminate risks to the safety and reputation of the interlocutor? If the interlocutor wishes to remain anonymous, am I sure that there are no details in the material that would allow the viewer/reader to recognize her? | · Суҳбатдошим хавфсизлиги ва обрўси учун хавфларни бартараф этишнинг барча зарур чораларини кўрдимми? Агар суҳбатдош аноним қолишни истаса, материалда томошабин/ўқувчига уни таниб олишга имкон берадиган тафсилотлар йўқлигига аминманми? |
A technique that enhances the gender correctness of journalistic communication is the inclusion of female and male life experiences, views, and opinions on all problems of society without exception in the mass media discourse. This development of the theme using a gender-separated setting has several advantages. First, women will appear to society as individuals with their own voice, perspectives, and experiences. Second, it will become apparent that all topics are not gender-neutral. Finally, it will be revealed that men also play gender roles, are subject to gender discrimination, and are themselves "products" of the patriarchal discourse. | · Журналистик мулоқотнинг гендер корректлигини яхшилашга ёрдам берадиган усул – масс-медиа дискурсига аёллар ва эркакларнинг жамиятнинг истисносиз барча муаммолари ҳақидаги ҳаётий тажрибалари, қарашлари ва фикрларини киритиш. Гендер ажратилган бундай фактурадан фойдаланиш орқали мавзуни ривожлантириш бир неча афзалликка эга. Биринчидан, аёллар жамият олдида ўз овози, қараши ва тажрибасига эга шахс сифатида намоён бўлади. Иккинчидан, барча мавзулар гендер-нейтрал эмаслиги аён бўлади. Ва ниҳоят, эркаклар ҳам гендер ролларни ўйнаши, гендер камситилишига дучор бўлиши эҳтимоли борлиги ва ўзи патриархал дискурснинг «маҳсулотлари» экани маълум бўлади. |
Bringing women and men of different social strata, different nationalities, and different ages into the public spotlight. This is important because discrimination, hierarchy of power and subordination are born at the intersection of all these lines of tension. | · Турли ижтимоий қатламлар, турли миллатлар ва турли ёшдаги аёл ва эркакларни жамоатчиликнинг эътибор майдонига олиб чиқиш. Бу жуда муҳим, чунки камситиш, ҳокимият иерархияси ва бўйсуниш ушбу барча кескинлик чизиқлари кесишмасида туғилади. |
Giving people the opportunity to speak. This means that when developing any topic, journalists should include direct speech in their texts, quote those who are directly involved in it. Whether they are victims of human trafficking, prisoners, participants in domestic violence situations - all those who, for various reasons, have found themselves in a vulnerable position, should have the right and opportunity to express their opinion and be heard by other members of society. | · Одамларга гапиришга имкон бериш. Бу ҳар қандай мавзуни ишлаб чиқишда журналистлар ўз матнларига тўғридан-тўғри нутқни киритиши – ҳодисада бевосита иштирок этадиганлардан иқтибос келтириши кераклигини англатади. Турли сабабларга кўра нохуш вазиятга тушиб қолганларнинг барчаси – хоҳ одам савдоси қурбони бўлсин, хоҳ махбус ёки оиладаги зўравонлик ҳолатларидаги тажовузкор бўлсин – ўз фикрларини билдириш ва жамиятнинг қолган қисми томонидан эшитилиш ҳуқуқи ва имкониятига эга бўлиши керак. |
Researchers believe that patriarchal society naturally forms a patriarchal language, which is convenient for expressing the "masculine" ways of thinking, feeling, behavior that have become generally accepted, and is of little use for expressing women's social experience. | Тадқиқотчилар патриархал жамиятда патриархал тил табиий равишда шаклланаши, бу тил умумжамият учун аҳамиятли бўлиб қолган «эркакча» фикрлаш, ҳис қилиш ва хулқ-атвор усулларини ифодалаш учун қулай экани ва аёлларнинг ижтимоий тажрибасини ифодалаш учун фойдаси кам эканини эътироф этади. |
systematically conduct comprehensive gender studies of the media; | · ОАВнинг комплекс гендер тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш; |
The monitoring methodology usually includes the following: | Мониторинг методологияси одатда қуйидагиларни ўз ичига олади: |
The monitoring also allows to track the reflection of the professional status of women and men. Often men are presented in the media as experts in politics and economics, and women in entertainment and show business. It is helpful analyzing the epithets used. | Мониторинг, шунингдек, аёллар ва эркакларнинг касбий мақомини акс эттиришни кузатиш имконини беради. Кўпинча ОАВда эркаклар сиёсат ва иқтисод бўйича эксперт сифатида, аёллар эса кўнгилочар ва шоу-бизнес вакили сифатида намойиш этилади. Қўлланган эпитетларни ҳам таҳлил қилиш лозим. |
Usually, adjectives such as "wise", "decisive", "strong", "very successful"; verbs like "decide", "make", "manage", "organize", "appoint" are used to describe men; these are representatives of such professions as director, manager, minister, adviser, chief, lawyer. At the same time, the epithets and verbs that describe women present them as weak, despite the fact that women receive education and acquire professional skills on equal terms with men. | Одатда эркакларга нисбатан «доно», «қатъиятли», «кучли», «жуда муваффақиятли» каби сифатлар; «қарор қилмоқ», «бажармоқ», «бошқармоқ», «ташкил этмоқ», «тайинламоқ» каби феъллар қўлланилади; булар директор, раҳбар, вазир, маслаҳатчи, бошлиқ, адвокат каби касблар вакилидир. Шу билан бирга, аёлларни тасвирловчи эпитетлар ва феъллар, улар эркаклар билан тенг равишда таълим олиши ва касбий маҳоратга эга бўлишига қарамай, аёлларни ожиз қилиб кўрсатади. |
Women are usually presented as an audience or assistants, subordinates. The results of the monitoring help to argue the conclusions by pointing out specific omissions in the media, weaknesses in the work of the media. Conclusions and recommendations should include suggestions for achieving gender balance in media coverage, from legislation on equality to editorial ethics. | Аёллар одатда аудитория ёки ёрдамчи ходимлар сифатида тақдим этилади. Мониторинг натижалари медиадаги муайян камчиликларни, ОАВ ишидаги заиф томонларни кўрсатиб, хулосаларни асослашда ёрдам беради. Хулоса ва тавсиялар оммавий ахборот воситалари материалларида гендер мувозанатига эришиш бўйича тенглик тўғрисидаги қонунчиликдан бошлаб, таҳририятнинг ахлоқий меъёрларигача бўлган таклифларни ўз ичига олиши керак. |
Some media use stereotypical language to describe women. This is contrary to ethical rules. Publishers can contribute to the elimination of stereotypes, hatred, and discrimination against all members of society by using correct language. | Баъзи ОАВ аёлларни тасвирлаш учун стереотиплар тилидан фойдаланади. Бу ахлоқий қоидаларга мос келмайди. Коррект жумла ва таърифлардан фойдаланиш орқали жамиятнинг барча аъзоларига нисбатан стереотиплар, нафрат ва камситишларни йўқ қилишга ҳисса қўшиш мумкин. |
National and international legislation obliges to provide equal opportunities for men and women in all spheres of public life. The media should also ensure that adequate resources and space are given to women's voice, including on the main page, regardless of social affiliation or status, equally with men. | · Миллий ва халқаро қонунчилик жамият ҳаётининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятларни тақдим этиш мажбуриятини юклайди. ОАВ ҳам ўз ресурсларида аёллар овозига тегишли ҳажмни тақдим этиши керак: асосий саҳифада, ижтимоий мансублиги ёки мавқеидан қатъи назар, эркаклар билан тенг равишда. |