Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Each State Party may adopt such legislative or other measures as may be necessary to take into consideration, under such terms as and for the purpose that it deems appropriate, any previous conviction in another State of an alleged offender for the purpose of using such information in criminal proceedings relating to an offence established in accordance with this Convention. | Ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан бошқа давлатда илгари чиқарилган исталган айблов ҳукмини, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ жиноий тергов ишлар олиб борилишида ушбу маълумотдан фойдаланиш учун ўзи лозим деб топган шартлар ва мақсадларда ҳисобга олиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриши мумкин. |
Each State Party shall adopt such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради, қачонки: |
The offence is committed in the territory of that State Party; or | а) жиноят ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳудудида содир этилса, ёки |
The offence is committed on board a vessel that is flying the flag of that State Party or an aircraft that is registered under the laws of that State Party at the time that the offence is committed. | b) жиноят содир этилиши ушбу иштирокчи Давлатнинг байроғи остидаги кемада ёки жиноят содир этилиши вақтида ушбу иштирокчи Давлат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ҳаво кемаси бортида рўй берса. |
Subject to article 4 of this Convention, a State Party may also establish its jurisdiction over any such offence when: | 2. Иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенциянинг 4-моддасига риоя қилиш шартида, исталган жиноятга нисбатан суд қилиш ҳуқуқини белгилаши мумкин, қачонки: |
The offence is committed against a national of that State Party; or | а) жиноят ушбу иштирокчи Давлат фуқаросига нисбатан содир этилган бўлса, ёки |
The offence is committed by a national of that State Party or a stateless person who has his or her habitual residence in its territory; or | b) жиноят ушбу иштирокчи Давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, одатда, унинг ҳудудида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилган бўлса, ёки |
The offence is one of those established in accordance with article 23, paragraph 1 (b) (ii), of this Convention and is committed outside its territory with a view to the commission of an offence established in accordance with article 23, paragraph 1 (a) (i) or (ii) or (b) (i), of this Convention within its territory; or | с) жиноят мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(b)(ii) бандига мувофиқ тан олинган жиноятларнинг бири ҳисобланса ва ушбу иштирокчи Давлат ҳудудининг ташқарисида мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(а)(i) ёки (ii) ёки (b)(i) бандига мувофиқ жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этиш мақсадида унинг ҳудудида амалга оширилган бўлса, ёки |
The offence is committed against the State Party. | d) жиноят ушбу иштирокчи Давлатга қарши содир этилган бўлса. |
For the purposes of article 44 of this Convention, each State Party shall take such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when the alleged offender is present in its territory and it does not extradite such person solely on the ground that he or she is one of its nationals. | 3. Мазкур Конвенциянинг 44-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлсада, лекин фақатгина ўзининг фуқароларидан бири бўлганлиги сабабли ушбу шахсни ушлаб бермаётган бўлса, у ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Each State Party may also take such measures as may be necessary to establish its jurisdiction over the offences established in accordance with this Convention when the alleged offender is present in its territory and it does not extradite him or her. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлиб, у ушбу шахсни ушлаб бермаса, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни ҳам кўриши мумкин. |
If a State Party exercising its jurisdiction under paragraph 1 or 2 of this article has been notified, or has otherwise learned, that any other States Parties are conducting an investigation, prosecution or judicial proceeding in respect of the same conduct, the competent authorities of those States Parties shall, as appropriate, consult one another with a view to coordinating their actions. | 5. Агар ўзининг суд қилиш ҳуқуқини мазкур модданинг 1- ёки 2-бандига кўра амалга оширувчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатлар худди ўша ҳаракатлар хусусида текширув, жиноий иш ёки суд иши олиб бораётганлари ҳақида билдириш хати олса ёки бошқача тарзда бу ҳақда хабар топса, у ҳолда ушбу иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, тегишли ҳолатларда, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар. |
Without prejudice to norms of general international law, this Convention shall not exclude the exercise of any criminal jurisdiction established by a State Party in accordance with its domestic law. | 6. Мазкур Конвенция, умумий халқаро ҳуқуқ меъёрларига зарар етказмаган ҳолда, иштирокчи Давлат томонидан ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ белгиланган исталган жиноий суд ҳуқуқини амалга оширилишини истисно этмайди. |
States Parties shall cooperate in criminal matters in accordance with articles 44 to 50 of this Convention. Where appropriate and consistent with their domestic legal system, States Parties shall consider assisting each other in investigations of and proceedings in civil and administrative matters relating to corruption. | 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг 44 — 50-моддаларига мувофиқ жиноий-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса ва ўзларининг ички қонунчилик тизимларига тўғри келса, коррупция билан боғлиқ бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий ишларни текшириш ва амалга ошириш бўйича бир-бирларига кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқадилар. |
In matters of international cooperation, whenever dual criminality is considered a requirement, it shall be deemed fulfilled irrespective of whether the laws of the requested State Party place the offence within the same category of offence or denominate the offence by the same terminology as the requesting State Party, if the conduct underlying the offence for which assistance is sought is a criminal offence under the laws of both States Parties. | 2. Агар халқаро ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ ҳолатларда тегишли ҳаракатни жиноят деб икки томонлама тан олиш принципига риоя қилиниши талаб этилса, сўралаётган иштирокчи Давлатнинг қонунчилиги тегишли ҳаракатни жиноятлар тоифасига киритиш ёки киритмаслиги ёки сўров бераётган иштирокчи Давлат уни таърифлашда сўралаётган иштирокчи Давлат қўллайдиган атамалар каби атамалар билан таърифлаши ёки таърифламаслигидан қатъий назар, агар жиноят таркибини ташкил қилувчи ҳаракат иккала иштирокчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога лойиқ деб тан олинган бўлса, ушбу принципга амал қилинган ҳисобланади. |
This article shall apply to the offences established in accordance with this Convention where the person who is the subject of the request for extradition is present in the territory of the requested State Party, provided that the offence for which extradition is sought is punishable under the domestic law of both the requesting State Party and the requested State Party. | 1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган хатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи Давлатда ҳам, сўров бераётган иштирокчи Давлатда ҳам жиноий жазога лойиқ деб топилиши шартида қўлланилади |
Notwithstanding the provisions of paragraph 1 of this article, a State Party whose law so permits may grant the extradition of a person for any of the offences covered by this Convention that are not punishable under its own domestic law. | 2. Иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 1-бандида келтирилган ҳолатлардан қатъий назар, ўзининг ички қонунчилигида жиноий жазога лойиқ деб топилмаган, лекин мазкур Конвенцияда кўзда тутилган бирон жиноят билан боғлиқ шахсни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, ушлаб беришга рухсат бериши мумкин. |
If the request for extradition includes several separate offences, at least one of which is extraditable under this article and some of which are not extraditable by reason of their period of imprisonment but are related to offences established in accordance with this Convention, the requested State Party may apply this article also in respect of those offences. | 3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин. |
Each of the offences to which this article applies shall be deemed to be included as an extraditable offence in any extradition treaty existing between States Parties. States Parties undertake to include such offences as extraditable offences in every extradition treaty to be concluded between them. A State Party whose law so permits, in case it uses this Convention as the basis for extradition, shall not consider any of the offences established in accordance with this Convention to be a political offence. | 4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи Давлатлар ўртасида тузилган исталган шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи Давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи Давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Конвенциядан фойдаланса, мазкур Ковенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий хатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди. |
If a State Party that makes extradition conditional on the existence of a treaty receives a request for extradition from another State Party with which it has no extradition treaty, it may consider this Convention the legal basis for extradition in respect of any offence to which this article applies. | 5. Агар иштирокчи Давлат ушлаб беришни шартнома мавжудлиги билан шартлаб берадиган бўлса, ушлаб бериш тўғрисида у билан шартнома тузмаган бошқа иштирокчи Давлатдан ушлаб бериш ҳақида илтимоснома олганида, у мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноят билан боғлиқ ушлаб бериш учун мазкур Конвенцияни асос сифатида қўллаши мумкин. |