Found бошқа: 1415 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
States Parties shall carry out their obligations under this Convention in a manner consistent with the principles of sovereign equality and territorial integrity of States and that of non-intervention in the domestic affairs of other States. | 1. Иштирокчи давлатлар ўз мажбуриятларини мазкур Конвенцияга мувофиқ, суверен тенглик тамойиллари ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига асосланиб амалга оширадилар. |
Nothing in this Convention shall entitle a State Party to undertake in the territory of another State the exercise of jurisdiction and performance of functions that are reserved exclusively for the authorities of that other State by its domestic law. | 2. Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса иштирокчи Давлатларни бошқа давлатлар ҳудудида ушбу давлатларнинг ички қонунчилигига мувофиқ фақат шу давлатлар органларининг ваколатига кирадиган юрисдикция ва функцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, develop and implement or maintain effective, coordinated anti-corruption policies that promote the participation of society and reflect the principles of the rule of law, proper management of public affairs and public property, integrity, transparency and accountability. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳуқуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради. |
Each State Party shall inform the Secretary-General of the United Nations of the name and address of the authority or authorities that may assist other States Parties in developing and implementing specific measures for the prevention of corruption. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзилини хабар қилади. |
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади: |
In order to fight corruption, each State Party shall promote, inter alia, integrity, honesty and responsibility among its public officials, in accordance with the fundamental principles of its legal system. | 1. Коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа фазилатлар қатори, ўзининг оммавий мансабдор шахсларининг поклиги, ҳалоллиги ва масъулиятлилигини рағбатлантиради. |
Each State Party shall endeavour, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to establish measures and systems requiring public officials to make declarations to appropriate authorities regarding, inter alia, their outside activities, employment, investments, assets and substantial gifts or benefits from which a conflict of interest may result with respect to their functions as public officials. | 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахсларни тегишли органларига, бошқа маълумотлар қатори, оммавий мансабдор шахслар сифатидаги функцияларида манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни белгилашга ҳаракат қилади. |
Each State Party shall consider taking, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, disciplinary or other measures against public officials who violate the codes or standards established in accordance with this article. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига асосан, мазкур моддага мувофиқ белгиланган кодекс ёки стандартларни бузадиган оммавий мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ёки бошқа чораларни кўриш имкониятларини кўриб чиқади. |
Article 9. Public procurement and management of public finances | 9-модда. Оммавий харидлар ва оммавий маблағларни бошқариш |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take the necessary steps to establish appropriate systems of procurement, based on transparency, competition and objective criteria in decision-making, that are effective, inter alia, in preventing corruption. Such systems, which may take into account appropriate threshold values in their application, shall address, inter alia: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа хусусиятлар қатори коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан, ошкоралик, рақобат ва қарорларни қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланадиган тегишли харид тизимларини яратиш учун зарурий чораларни кўради. Улардан фойдаланиш бўйича тегишли охирги кўрсаткичларни кўзда тутиши мумкин бўлган бундай тизимлар, бошқа жиҳатлар қатори, қуйидагиларга дахлдор: |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take appropriate measures to promote transparency and accountability in the management of public finances. Such measures shall encompass, inter alia: | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий маблағларни бошқаришда ошкоралик ва ҳисобдорликка кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўради. Бундай чоралар, бошқа йўналишлар қатори, қуйидагиларни қамраб олади: |
Effective and efficient systems of risk management and internal control; and | d) хатарларни бошқариш ва ички назоратнинг самарали ва таъсирчан тизимлари; ва |
Each State Party shall take such civil and administrative measures as may be necessary, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to preserve the integrity of accounting books, records, financial statements or other documents related to public expenditure and revenue and to prevent the falsification of such documents. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, оммавий харажатлар ва даромадларга тегишли бўлган бухгалтерия китоблари, ёзмалар, молиявий ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжатлар бут сақланишини таъминлаш учун, унинг ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ талаб этилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўради. |
Taking into account the need to combat corruption, each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, take such measures as may be necessary to enhance transparency in its public administration, including with regard to its organization, functioning and decision-making processes, where appropriate. Such measures may include, inter alia: | Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин: |
Measures to achieve these ends may include, inter alia: | 2. Бундай мақсадларга эришишга қаратилган чоралар, бошқалар қатори, қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: |
Promoting transparency among private entities, including, where appropriate, measures regarding the identity of legal and natural persons involved in the establishment and management of corporate entities; | c) хусусий ташкилотлар фаолиятида ошкораликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш; |
Each State Party shall disallow the tax deductibility of expenses that constitute bribes, the latter being one of the constituent elements of the offences established in accordance with articles 15 and 16 of this Convention and, where appropriate, other expenses incurred in furtherance of corrupt conduct. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 15 ва 16 моддаларига мувофиқ жиноят таркибининг элементларидан бири бўлиб, порани ифодалайдиган харажатлар ва, тегишли ҳолларда, коррупцион ҳаракатларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлар солиқ солинишидан озод этилишини рад этади. |
i. For respect of the rights or reputations of others; | i) бошқа одамлар ҳуқуқлари ва обрўсини ҳурмат қилиш учун; |
Without prejudice to article 46 of this Convention, ensure that administrative, regulatory, law enforcement and other authorities dedicated to combating money-laundering (including, where appropriate under domestic law, judicial authorities) have the ability to cooperate and exchange information at the national and international levels within the conditions prescribed by its domestic law and, to that end, shall consider the establishment of a financial intelligence unit to serve as a national centre for the collection, analysis and dissemination of information regarding potential money-laundering. | b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади. |
In establishing a domestic regulatory and supervisory regime under the terms of this article, and without prejudice to any other article of this Convention, States Parties are called upon to use as a guideline the relevant initiatives of regional, interregional and multilateral organizations against money-laundering. | 4. Мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ ва ушбу Конвенциянинг ҳар қандай бошқа моддасига зарар етказмаган ҳолда, тартибга солиш ва назорат қилишнинг ички режимини белгилашда иштирокчи Давлатларга минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг пул маблағларини легаллаштиришга қарши курашишга қаратилган тегишли тавсияларига амал қилиш тавсия этилади. |