Found ак: 4557 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Gender awareness, in other words, it is mandatory recognition that social inequalities between men and women exist and must be corrected by addressin women's needs and priorities, and by analyzing programs and projects for their differential impact on women and men. | · Гендер хабардорликни ошириш, яъни эркак ва аёллар ўртасида ижтимоий тенгсизлик мавжудлигини албатта эътироф этиш, бу тенгсизлик аёлларнинг эҳтиёж ва устуворликларини таъминлаш орқали тузатиш, шунингдек дастур ва лойиҳаларнинг аёл ва эркакларга турлича таъсир этишини таҳлил қилиш керак. |
A proper understanding of gender equality requires gender sensitivity, which involves recognizing that women as well as men should participate in media policy. | · Гендер тенглигини тўғри тушуниш учун аёллар, худди эркаклар каби, ОАВ фаолиятига оид сиёсатда иштирок этиши кераклигини англашни ўз ичига олган гендер сезгирлиги зарур. |
Gender sensitivity is a concept that refers to the formulation of policies and initiatives that address the different needs, hopes, opportunities, and contributions of women and men. | Гендер сезгирлиги - бу аёл ва эркакларнинг турли эҳтиёж, умид, имконият ва ҳиссаларини таъминлашга қаратилган сиёсат ва ташаббусларни шакллантиришга оид концепциядир. |
There is a need for gender equity, which means the balanced presence and participation of women and men to achieve equality in specific settings. | · Гендер адолати, яъни муайян шароитларда тенгликка эришиш учун аёл ва эркакларнинг мувозанатлашган мавжудлиги ва иштироки талаб қилинади. |
To know what needs men and women have in politics, in society, in programs and projects, gender analysis is conducted. It is a sex-disaggregated study that considers different roles of men and women. This analysis is necessary to consider different experiences, knowledge, talents, and needs. | · Эркак ва аёлларнинг сиёсат, жамият, дастур ва лойиҳаларга қандай эҳтиёжлари борлигини билиш учун гендер таҳлили ўтказилади. Ушбу тадқиқот жинслар кесимида ўтказилиб, эркак ва аёлларнинг турли ролларини ҳисобга олади. Бундай таҳлил турли тажриба, билим, истеъдод ва эҳтиёжларни ҳисобга олиш учун зарурдир. |
understanding practical needs, limitations, and opportunities of men and women; | · эркак ва аёлларнинг амалий эҳтиёж, чеклов ва имкониятларини тушуниш |
identifying more comprehensive constraints and opportunities related to the strategic interests of men and women; | · эркаклар ва аёлларнинг стратегик манфаатлари билан боғлиқ янада кенг қамровли чеклов ва имкониятларни аниқлаш; |
development of capacity and capabilityof organizations to promote equality between men and women. | · эркак ва аёллар ўртасидаги тенгликни тарғиб қилувчи ташкилотлар салоҳияти ва имкониятларини ривожлантириш. |
In recent years, the country has adopted 25 normative legal acts aimed at ensuring gender equality, including 2 laws, more than 20 presidential decrees and resolutions, and government resolutions. Strategy for achieving gender equality in the Republic of Uzbekistan until 2030 is an important step in the state gender policy. As part of this Strategy, the Government plans to: | Сўнгги йилларда мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган 25 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 2 та қонун, Президентнинг 20 дан ортиқ фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди. 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегияси - давлат гендер сиёсатидаги муҳим қадамдир. Ушбу стратегия доирасида ҳукумат қуйидагиларни режалаштирмоқда: |
implement a phased introduction of gender budgeting in all sectors, especially in non-traditional sectors of the economy (such as industry, energy, transport, construction, ICT and finance); | · барча соҳаларда, хусусан, иқтисодиётнинг (саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, АКТ ва молия каби) ноанъанавий тармоқларида гендер бюджетлаштиришни босқичма-босқич жорий этишни амалга ошириш; |
conduct a gender analysis of labor market demand to support the participation of women in non-traditional sectors, improve the capacity of key organizations and agencies to develop gender-sensitive sectoral budgets, as well as to integrate gender-segregated sectoral data into national statistics. | · аёлларнинг ноанъанавий тармоқларда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат бозори талабининг гендер таҳлилини ўтказиш, асосий ташкилот ва идораларнинг аёл ва эркаклар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тармоқ бюджетларини шакллантириш, шунингдек, тармоқларнинг гендер бўйича ажратилган маълумотларини миллий статистикага киритиш борасидаги салоҳиятини ошириш. |
Providing comprehensive assistance in training, mastering professional skills and providing women with decent jobs, supporting women's entrepreneurship, identifying and properly orienting the abilities of gifted girls and women; | · Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш. |
The question of women's rights as an integral part of human rights was for the first time raised in the Convention on the Elimination of All Forms of Discrimination Against Women, adopted by the UN in 1979. The international community began to work on its legal support, but not all countries of the world have legally formalized the idea of gender equality. | Инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми сифатида аёллар ҳуқуқлари масаласи биринчи марта БМТ томонидан 1979 йилда қабул қилинган «Хотин- қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенцияда кўтарилган. Халқаро ҳамжамият уларнинг ҳуқуқий таъминоти билан шуғуллана бошлади - дунёдаги барча мамлакатларда ҳам жинс тенглиги ғоялари қонуний расмийлаштирилмаган. |
Uzbekistan has joined to more than 80 international human rights documents, including 6 major treaties and 4 optional UN protocols to ensure women's rights in accordance with international norms and legal standards. Among them are the Convention on the Elimination of All Forms of Discrimination Against Women (CEDAW), the Convention on the Political Rights of Women, and the Maternity Protection Convention. | Ўзбекистон аёллар ҳуқуқларини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқ таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив баённомаларига қўшилган. Улар орасида «Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенция (ХКББК), Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция бор. |
It should be noted that Article 5 of the Convention on the Elimination of All Forms of Discrimination Against Women stipulates that States Parties shall take all appropriate measures to modify the social and cultural patterns of conduct of men and women, with a view to achieving the elimination of prejudices and customary and all other practices which are based on the idea of the inferiority or the superiority of either of the sexes or on stereotyped roles for men and women 3 | Таъкидлаш жоизки, «Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенциянинг 5-моддасида иштирокчи давлатлар «жинслардан бирининг устунлиги ёки эркак ва аёлларнинг стереотипик роллари ғоясига асосланувчи қарашлар, урф-одатлар ва бошқа барча амалиётларни бекор қилишга эришиш мақсадида эркак ва аёллар хулқ-атворининг ижтимоий ва маданий шаклларини ўзгартириш» 4 учун барча тегишли чораларни кўришлари кераклиги белгилаб қўйилган. |
Article 46 of the Constitution stipulates that "women and men have equal rights". | · Конституциянинг 46-моддасида «аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга» экани назарда тутилади. |
Articles 2, 3, 4, 9 and 19 stipulate the equal rights of men and women in family relations. | · 2, 3, 4, 9 ва 19-моддаларда оилавий муносабатларда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли экани назарда тутилган. |
In addition, the decree of the President of the Republic of Uzbekistan "On additional measures to further strengthen guarantees of the rights of the child", No. PP-4296 dated 22.04.2019, states that from September 1, 2019, the age of marriage is equal for both men and women -- 18 years old. | Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4296-сон Қарорида 2019 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикасида эркак ва аёллар учун никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган. |
Article 70 states that when candidates for deputies are nominated by political parties, the number of women must be at least 30% of the total number of candidates for deputies nominated by a political party. | · 70-моддада аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши кераклиги белгиланган. |
It provides a clear description of a number of concepts, including "harassment", "violence", "psychological violence", "physical violence", "sexual violence", "economic violence", "victim of harassment and violence", "protection order" and others. It also stipulates the adoption of measures to change the behavior of those who are inclined to commit or have committed violence, for which it is planned to develop and approve a targeted program. | Унда бир қатор тушунчаларнинг қисқача таърифи берилган, жумладан, «тазйиқ», «зўравонлик», «руҳий зўравонлик», «жисмоний зўравонлик», «жинсий зўравонлик», «иқтисодий зўравонлик», «тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи», «ҳимоя ордери» ва бошқалар; шунингдек, зўравонлик қилишга мойил ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш чораларини кўришни назарда тутади, бунинг учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. |