Found public: 657 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 10. Public reporting | 10-модда. Оммавий ҳисобдорлик |
Taking into account the need to combat corruption, each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, take such measures as may be necessary to enhance transparency in its public administration, including with regard to its organization, functioning and decision-making processes, where appropriate. Such measures may include, inter alia: | Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин: |
a) Adopting procedures or regulations allowing members of the general public to obtain, where appropriate, information on the organization, functioning and decision-making processes of its public administration and, with due regard for the protection of privacy and personal data, on decisions and legal acts that concern members of the public; | a) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш; |
b) Simplifying administrative procedures, where appropriate, in order to facilitate public access to the competent decision-making authorities; and | b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва |
c) Publishing information, which may include periodic reports on the risks of corruption in its public administration. | c) оммавий маъмуриятда коррупция хатари ҳақидаги даврий ҳисоботларни киритиши мумкин бўлган ахборотни эълон қилиш. |
Preventing the misuse of procedures regulating private entities, including procedures regarding subsidies and licences granted by public authorities for commercial activities; | d) хусусий ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан, оммавий органлар томонидан тижорат фаолиятини юритиш учун тақдим этиладиган субсидия ва лицензияларга оид таомиллар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш; |
Preventing conflicts of interest by imposing restrictions, as appropriate and for a reasonable period of time, on the professional activities of former public officials or on the employment of public officials by the private sector after their resignation or retirement, where such activities or employment relate directly to the functions held or supervised by those public officials during their tenure; | e) собиқ оммавий мансабдор шахсларнинг профессионал фаолиятига нисбатан ёки бундай оммавий мансабдор шахслар хусусий сектордан истеъфога ёки пенсияга чиққанларидан кейин уларнинг ишига нисбатан (қачонки бу каби фаолият ёки иш шундай оммавий мансабдор шахслар ўз лавозимларини эгаллаб турганда ёки бундай ишлар устидан назорат олиб борганларида уларнинг функциялари билан бевосита боғлиқ бўлганда), тегишли вазиятларда ва оқилона муддатга чекловлар белгилаш йўли билан манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш; |
Each State Party shall take appropriate measures, within its means and in accordance with fundamental principles of its domestic law, to promote the active participation of individuals and groups outside the public sector, such as civil society, non-governmental organizations and community-based organizations, in the prevention of and the fight against corruption and to raise public awareness regarding the existence, causes and gravity of and the threat posed by corruption. This participation should be strengthened by such measures as: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз имкониятлари доирасида ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда жамият коррупция мавжудлиги, унинг сабаблари, хавфли хусусиятлари ва юзага келтирувчи таҳдидларини янада чуқурроқ англаши учун фуқаролик жамият, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоатлар негизида фаолият юритувчи ташкилотлар каби оммавий секторнинг ташқарисида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг фаол иштирокига кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради. Бу каби иштирокни қуйидаги чоралар ёрдамида мустаҳкамлаш лозим: |
a) Enhancing the transparency of and promoting the contribution of the public to decision-making processes; | a) аҳолини қарорларни қабул қилиш жараёнларига жалб қилишга кўмаклашиш ва унинг ошкоралигини ошириш; |
b) Ensuring that the public has effective access to information; | b) аҳоли учун ахборотга эга бўлишнинг самарали имкониятларини таъминлаш; |
c) Undertaking public information activities that contribute to non- tolerance of corruption, as well as public education programmes, including school and university curricula; | c) аҳолига коррупцияга нисбатан чидаб бўлмайдиган муҳит яратишга хизмат қилувчи ахборотни етказишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ҳамда оммавий таълим дастурлари, шу жумладан мактаб ва университетларда ўқув дастурларни амалга ошириш; |
ii. For the protection of national security or ordre public or of public health or morals. | ii) аҳолининг миллий хавфсизлигини ёки оммавий тартибини, ёки соғлиғини сақлаш, ёхуд ахлоқини ҳимоя қилиш учун. |
2. Each State Party shall take appropriate measures to ensure that the relevant anti-corruption bodies referred to in this Convention are known to the public and shall provide access to such bodies, where appropriate, for the reporting, including anonymously, of any incidents that may be considered to constitute an offence established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат ушбу Конвенцияда тилга олинган коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли органлар аҳолига маълум бўлишларини таъминлаш учун маълум чораларни кўради ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ шундай деб эътироф этилган биронта жиноятчилик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳоллар тўғрисида хабарларни, шу жумладан аноним тарзда, тақдим этиш учун бундай органлар ҳузурига кириш имкони билан таъминлайди. |
Article 15. Bribery of national public officials | 15-модда. Миллий оммавий мансабдор шахсларга пора бериш |
The promise, offering or giving, to a public official, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties; | a) оммавий мансабдор шахсга шахсан ёки воситачилар орқали ушбу мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида, бирон ноқонуний афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш; |
The solicitation or acceptance by a public official, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties. | b) бирон мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсадида мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун бирон ноқонуний афзалликни шахсан оммавий мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш. |
Article 16. Bribery of foreign public officials and officials of public international organizations | 16-модда. Хорижий оммавий мансабдор шахсларга ва оммавий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахсларига пора бериш |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, the promise, offering or giving to a foreign public official or an official of a public international organization, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties, in order to obtain or retain business or other undue advantage in relation to the conduct of international business. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс халқаро ишларни юритиш юзасидан тижорат ёки бошқа ноқонуний афзалликка эга бўлиш учун ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, the solicitation or acceptance by a foreign public official or an official of a public international organization, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Article 17. Embezzlement, misappropriation or other diversion of property by a public official | 17-модда. Оммавий мансабдор шахс томонидан мол-мулк талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши |