Found қўл: 988 words & 9 translates
English | Ўзбек |
---|---|
3. When a revenue claim of a Contracting State is enforceable under the laws of that State and is owed by a person who, at that time, cannot, under the laws of that State, prevent its collection, that revenue claim shall, at the request of the competent authority of that State, be accepted for purposes of collection by the competent authority of the other Contracting State. That revenue claim shall be collected by that other State in accordance with the provisions of its laws applicable to the enforcement and collection of its own taxes as if the revenue claim were a revenue claim of that other State. | 3. Агар Ахдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ даъвоси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши мумкин бўлса ва ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра айни шу пайтда ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланилиши лозим бўлса, бу ҳолда ушбу Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан бундай даъво мажбурияти бошқа Ахдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Ушбу солиқ даъвоси бошқа Давлат томонидан, айни мазкур Давлатга тааллуқли солиқ даъвоси каби, унинг ўз солиқларини ундириши учун қўлланадиган қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ундириб олинади. |
4. When a revenue claim of a Contracting State is a claim in respect of which that State may, under its law, take measures of conservancy with a view to ensure its collection, that revenue claim shall, at the request of the competent authority of that State, be accepted for purposes of taking measures of conservancy by the competent authority of the other Contracting State. That other State shall take measures of conservancy in respect of that revenue claim in accordance with the provisions of its laws as if the revenue claim were a revenue claim of that other State even if, at the time when such measures are applied, the revenue claim is not enforceable in the first-mentioned State or is owed by a person who has a right to prevent its collection. | 4. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ даъвоси уни ундириш учун ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўришни тақозо қиладиган мажбурият ҳисобланса, бундай солиқ даъвоси ушбу Давлат ваколатли органининг сўровномаси билан бошқа Ахдлашувчи Давлат ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини кўриш мақсадида қабул қилиниши лозим. Мазкур бошқа Давлат бундай солиқ даъвосига нисбатан, ҳатто ушбу солиқ даъвоси, бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи қайд этилган Давлатда солиқ талабини ижро этишнинг имкони бўлмаган ёки унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга шахс томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда ҳам, ушбу бошқа Давлатга тааллуқли бўлганидек, ўз қонунчилиги қоидаларига мувофиқ солиқ даъвосини таъминлаш чораларини кўриши лозим. |
5. Notwithstanding the provisions of paragraphs 3 and 4, a revenue claim accepted by a Contracting State for purposes of paragraph 3 or 4 shall not, in that State, be subject to the time limits or accorded any priority applicable to a revenue claim under the laws of that State by reason of its nature as such. In addition, a revenue claim accepted by a Contracting State for the purposes of paragraph 3 or 4 shall not, in that State, have any priority applicable to that revenue claim under the laws of the other Contracting State. | 5. 3 ва 4-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, Ахдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, солиқ даъволарига нисбатан шундай даъвонинг хусусиятига кўра мазкур Давлатда қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ёки тақцим этилган устуворлик ушбу Давлат томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ устуворликка эга эмас. |
1. The system of labour inspection in industrial workplaces shall apply to all workplaces in respect of which legal provisions relating to conditions of work and the protection of workers while engaged in their work are enforceable by labour inspectors. | 1. Саноат иш жойларидаги меҳнат инспекцияси тизими, қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган меҳнат шароитларига доир ва иш жараёнида меҳнаткашларни муҳофаза қилишга доир қонун-қоидалар қўлланиладиган барча иш жойларини қамраб олади. |
2. National laws or regulations may exempt mining and transport undertakings or parts of such undertakings from the application of this Convention. | 2. Миллий қонун ҳужжатлари ушбу Конвенция қўлланилиши доирасидан тоғ-кон саноати ва транспорт корхоналарини ёки уларнинг бир қисмини чиқариши мумкин. |
(a) to secure the enforcement of the legal provisions relating to conditions of work and the protection of workers while engaged in their work, such as provisions relating to hours, wages, safety, health and welfare, the employment of children and young persons, and other connected matters, in so far as such provisions are enforceable by labour inspectors; | а) меҳнат шароитларига ва иш жараёнида меҳнаткашлар хавфсизлигини таъминлашга доир қонун-қоидалар, яъни иш вақти, иш ҳақи, меҳнат хавфсизлиги, соғликни сақлаш, фаровонликни таъминлаш, болалар ва ўсмирларни ишга ёллаш ва бошқа шу каби масалалар соҳасига доир қонун-қоидалар, қанчалик меҳнат инспекторлари томонидан қўлланилиши таъминланса, шу даражада бу қонун-қоидаларнинг татбиқ қилинишини муҳофаза қилиш; |
(i) to interrogate, alone or in the presence of witnesses, the employer or the staff of the undertaking on any matters concerning the application of the legal provisions; | i) яккама-якка ёки гувоҳлар иштирокида, иш берувчилар ёки корхона персоналига қонун-қоидалар қўлланилишига доир ҳар қандай савол бериш; |
Workplaces shall be inspected as often and as thoroughly as is necessary to ensure the effective application of the relevant legal provisions. | Иш жойлари тегишли қонун-қоидаларнинг самарали қўлланилишини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда ва синчковлик билан инспекция қилинади. |
1. Persons who violate or neglect to observe legal provisions enforceable by labour inspectors shall be liable to prompt legal proceedings without previous warning: Provided that exceptions may be made by national laws or regulations in respect of cases in which previous notice to carry out remedial or preventive measures is to be given. | 1. Қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган қонун-қоидаларни бузаётган ёки уларга риоя этишдан бош тортаётган шахслар, олдиндан огоҳлантирилмасдан, дарҳол суд таъқибига олинади. Лекин миллий қонун ҳужжатларида суд ҳимоясини ёки профилактика чораларини амалга ошириш учун олдиндан огоҳлантирувчи ҳолларга нисбатан истиснолар кўзда тутилиши мумкин. |
Adequate penalties for violations of the legal provisions enforceable by labour inspectors and for obstructing labour inspectors in the performance of their duties shall be provided for by national laws or regulations and effectively enforced. | Миллий қонун ҳужжатларида қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган қонун-қоидаларни бузганлик учун ҳамда меҳнат инспекторларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда тўсқинлик қилинишига қарши тегишли жазо чоралари кўзда тутилиши керак, шу билан бирга, улар ҳаётга самарали татбиқ қилиниши лозим. |
(e) statistics of violations and penalties imposed; | е) содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва қўлланилган жазо чоралари тўғрисидаги статистик маълумотлар; |
The system of labour inspection in commercial workplaces shall apply to workplaces in respect of which legal provisions relating to conditions of work and the protection of workers while engaged in their work are enforceable by labour inspectors. | Савдо билан боғлик иш жойларидаги меҳнат инспекцияси тизими қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган меҳнат шароитларига доир ва иш жараёнида меҳнаткашларни муҳофаза қилишга доир қонун-қоидалар қўлланиладиган иш жойларини қамраб олади. |
The system of labour inspection in commercial workplaces shall comply with the requirements of Articles 3 to 21 of this Convention in so far as they are applicable. | Савдо билан боғлиқ иш жойларидаги меҳнат инспекцияси тизими, мазкур Конвенция 3 — 21-моддалари талаблари қай даражада қўлланилса, шу даражада мазкур талабларга мос бўлиши керак. |
3. Every Member for which a declaration made under paragraph 1 of this Article is in force shall indicate each year in its annual report upon the application of this Convention the position of its law and practice in regard to the provisions of Part II of this Convention and the extent to which effect has been given, or is proposed to be given, to the said provisions. | 3. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, унга нисбатан ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ тайёрланган декларацияси кучда бўлса, ҳар йили, ушбу Конвенциянинг қўлланиши тўғрисидаги ўзининг ҳар йилги маърузаларида мазкур Конвенция II Бўлими қоидаларига нисбатан ўз қонунчилиги ва амалиётининг ҳолатини ва ушбу қоидалар қай даражада қўлланилаётгани ёки уларни қўллаш кўзда тутилаётганини кўрсатади. |
In any case in which it is doubtful whether any undertaking, part or service of an undertaking or workplace is an undertaking, part, service or workplace to which this Convention applies, the question shall be settled by the competent authority. | Ушбу Конвенция қайсидир корхона, корхона бўлими ёки хизмати, ёки иш жойига қўлланилиши бўйича шубҳа тугилаётган ҳар қандай холда, мазкур масала ваколатли ҳокимият органи томонидан ҳал қилинади. |
In this Convention the term legal provisions includes, in addition to laws and regulations, arbitration awards and collective agreements upon which the force of law is conferred and which are enforceable by labour inspectors. | Мазкур Конвенцияда «қонун-қоидалар» атамаси қонун ҳужжатларидан ташқари қонун кучига эга, қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланиши керак бўлган арбитраж суд қарорлари ва жамоа шартномаларини ҳам ўз ичига олади. |
1. In the case of a Member the territory of which includes large areas where, by reason of the sparseness of the population or the stage of development of the area, the competent authority considers it impracticable to enforce the provisions of this Convention, the authority may exempt such areas from the application of this Convention either generally or with such exceptions in respect of particular undertakings or occupations as it thinks fit. | 1. Агар Ташкилот аъзосининг ҳудуди ўз ичига йирик ҳудудларни қамраб олса ва ваколатли ҳокимият органи, мазкур ҳудудлардаги аҳоли тарқоқлигини ёки ривожланиш даражасини ҳисобга олиб, ушбу Конвенция қоидаларини қўллашнинг амалда иложи йўқ, деб ҳисобласа, мазкур ваколатли ҳокимият органи мазкур ҳудудларни ушбу Конвенция қўлланилиши доирасидан тўлиқ чиқариб ташлаши мумкин ёки баъзи корхоналар, ёки айрим иш турларига нисбатан ўз фикрича мақсадга мувофиқ бўлган истиснолар билан чиқариши мумкин. |
2. Each Member shall indicate in its first annual report upon the application of this Convention submitted under Article 22 of the Constitution of the International Labour Organisation any areas in respect of which it proposes to have recourse to the provisions of the present Article and shall give the reasons for which it proposes to have recourse thereto; no Member shall, after the date of its first annual report, have recourse to the provisions of the present Article except in respect of areas so indicated. | 2. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига биноан тақдим этиладиган, ушбу Конвенциянинг қўлланиши тўғрисидаги ўзининг биринчи ҳар йилги маърузасида, ушбу модданинг қоидаларидан фойдаланишни мўлжаллаган ҳар бир ҳудуд тўғрисида хабар беради ва шу қоидалардан нимага фойдаланишни мўлжаллаганлик сабабларини кўрсатади. Ташкилотнинг ҳеч бир аъзоси, биринчи ҳар йилги маърузаси тақдим этилганидан сўнг, шу маърузада кўрсатилган ҳудудлардан ташқари бошқа. ҳудудларга мазкур модда қоидаларини кўллай олмайди. |
(a) the territories in respect of which it undertakes that the provisions of the Convention shall be applied without modification; | а) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришларсиз қўлланилишини зиммасига олиши; |
(c) the territories in respect of which the Convention is inapplicable and in such cases the grounds on which it is inapplicable; | с) қайси ҳудудларга нисбатан Конвенция қўлланилмаслиги ва бу ҳолда унинг қўлланилмаслик сабаблари; |