USA English ‹ › UZ Uzbek

Found давлат: 875 words & 2 translates

English Ўзбек
Each State Party shall take such measures as may be necessary to enable the identification, tracing, freezing or seizure of any item referred to in paragraph 1 of this article for the purpose of eventual confiscation. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат кейинчалик мусодара қилиш мақсадида мазкур модданинг 1-бандида санаб ўтилганларнинг исталганини аниқлаш, кузатиш, вақтинча ишга солмай туриш ёки хатлаш имкониятини таъминлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party shall adopt, in accordance with its domestic law, such legislative and other measures as may be necessary to regulate the administration by the competent authorities of frozen, seized or confiscated property covered in paragraphs 1 and 2 of this article. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган вақтинчалик ишга солмай турилган, хатланган ёки мусодара қилинган мол-мулкни ваколатли органлар томонидан бошқарилишини тартибга солиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
For the purpose of this article and article 55 of this Convention, each State Party shall empower its courts or other competent authorities to order that bank, financial or commercial records be made available or seized. A State Party shall not decline to act under the provisions of this paragraph on the ground of bank secrecy. 7. Мазкур модда ва мазкур Конвенциянинг 55-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг судлари ёки бошқа ваколатли органларига банк, молиявий ёки тижоратга оид ҳужжатларни тақдим этиш ёки ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорларни чиқариш ваколатларини беради. Иштирокчи Давлат, банк сирини сақлаш заруратига ҳавола қилиб туриб, мазкур моддада келтирилган ҳолатларга мувофиқ чораларни кўришдан бош тортмайди.
States Parties may consider the possibility of requiring that an offender demonstrate the lawful origin of such alleged proceeds of crime or other property liable to confiscation, to the extent that such a requirement is consistent with the fundamental principles of their domestic law and with the nature of judicial and other proceedings. 8. Иштирокчи Давлатлар жиноят содир этган шахс мусодара қилиниши лозим бўлган бу каби жиноий йўл билан олинганлиги тахмин қилинаётган даромадлар ёки бошқа мол-мулкнинг қонуний эканлигини исбот қилишини ички қонунчиликларининг энг муҳим принципларига ҳамда судда ва бошқа маҳкамаларда муҳокама қилиниши хусусиятларига мувофиқ бўлган даражада талаб қилишни белгилаш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
Nothing contained in this article shall affect the principle that the measures to which it refers shall be defined and implemented in accordance with and subject to the provisions of the domestic law of a State Party. 10. Мазкур моддадаги ҳеч қандай ҳолат унда баён этилаётган чоралар иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга мувофиқ, уларга риоя қилиниши шартида белгиланиши ва амалга оширилиши тўғрисидаги принципга дахл қилмайди.
Each State Party shall take appropriate measures in accordance with its domestic legal system and within its means to provide effective protection from potential retaliation or intimidation for witnesses and experts who give testimony concerning offences established in accordance with this Convention and, as appropriate, for their relatives and other persons close to them. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз қонунчилигининг ички тизимига мувофиқ ва ўз имкониятлари чегарасида мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар муносабати билан кўрсатмалар бераётган гувоҳлар ва экспертларга нисбатан, тегишли ҳолатларда уларнинг қариндошлари ва уларга яқин бўлган бошқа одамларга нисбатан бўлиши эҳтимол тутилган ўч ёки дўқ-пўписалардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи тегишли чораларни кўради.
States Parties shall consider entering into agreements or arrangements with other States for the relocation of persons referred to in paragraph 1 of this article. 3. Иштирокчи Давлатлар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни бошқа жойга кўчирилиши хусусида бошқа давлатлар билан келишув ёки битим тузиш имкониятини кўриб чиқадилар.
Each State Party shall, subject to its domestic law, enable the views and concerns of victims to be presented and considered at appropriate stages of criminal proceedings against offenders in a manner not prejudicial to the rights of the defence. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига риоя қилиш шартида, жиноий иш кўриб чиқилишининг тегишли босқичларида жабрланувчиларнинг жиноят содир этган шахсларга нисбатан фикрлари ва хавфсирашларининг баён этилиши учун ҳимоя ҳуқуқларига зарар етказмайдиган тарзда имконият яратади.
Each State Party shall consider incorporating into its domestic legal system appropriate measures to provide protection against any unjustified treatment for any person who reports in good faith and on reasonable grounds to the competent authorities any facts concerning offences established in accordance with this Convention. Ҳар бир иштирокчи Давлат ваколатли органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар хусусида исталган далиллар тўғрисида ҳалол ва оқилона асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига киритиш имкониятларини кўриб чиқади.
With due regard to the rights of third parties acquired in good faith, each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to address consequences of corruption. In this context, States Parties may consider corruption a relevant factor in legal proceedings to annul or rescind a contract, withdraw a concession or other similar instrument or take any other remedial action. Ҳар бир иштирокчи Давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи Давлатлар бу контекстда коррупцияни, контрактларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин.
Each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with principles of its domestic law, to ensure that entities or persons who have suffered damage as a result of an act of corruption have the right to initiate legal proceedings against those responsible for that damage in order to obtain compensation. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигининг принципларига мувофиқ тарзда бирон коррупцион ҳаракат оқибатида зарар кўрган юридик ёки жисмоний шахслар кўрилган зарарни қоплаш (компенсация олиш) мақсадида ушбу зарар учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, ensure the existence of a body or bodies or persons specialized in combating corruption through law enforcement. Such body or bodies or persons shall be granted the necessary independence, in accordance with the fundamental principles of the legal system of the State Party, to be able to carry out their functions effectively and without any undue influence. Such persons or staff of such body or bodies should have the appropriate training and resources to carry out their tasks. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ тарзда коррупция билан ҳуқуқбузарликларга қарши чора-тадбирлар ёрдамида курашишга ихтисослашган орган ёки органлар ёхуд шахслар бўлишини таъминлайди. Бундай орган ёки органлар ёхуд шахслар, иштирокчи Давлатнинг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ, ўз вазифаларини самарали ва бирон-бир ёки тегишли бўлмаган таъсирсиз бажаришлари учун зарур бўлган мустақиллик билан таъминланадилар. Бундай шахслар ёки бу каби органнинг ходимлари ўз вазифаларини бажаришлари учун тегишли малака ва ресурсларга эга бўлишлари лозим.
Each State Party shall take appropriate measures to encourage persons who participate or who have participated in the commission of an offence established in accordance with this Convention to supply information useful to competent authorities for investigative and evidentiary purposes and to provide factual, specific help to competent authorities that may contribute to depriving offenders of the proceeds of crime and to recovering such proceeds. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатларда иштирок этаётган ёки иштирок этган шахсларни ваколатли органлар учун тергов ишларини олиб бориш ва исботлаш мақсадида фойдали бўлган маълумотларни тақдим этишга ва жиноятчиларни жиноий даромадлардан маҳрум қилишга ва бу каби даромадларни қайтариш бўйича чоралар кўрилишига кўмаклашувчи амалий ва аниқ ёрдам беришга рағбатлантиришни кўзда тутувчи тегишли чораларни кўради.
Each State Party shall consider providing for the possibility, in appropriate cases, of mitigating punishment of an accused person who provides substantial cooperation in the investigation or prosecution of an offence established in accordance with this Convention. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида салмоқли даражада ҳамкорлик қилган айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жазони юмшатиш имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Each State Party shall consider providing for the possibility, in accordance with fundamental principles of its domestic law, of granting immunity from prosecution to a person who provides substantial cooperation in the investigation or prosecution of an offence established in accordance with this Convention. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида сезиларли ва аҳамиятли даражада ҳамкорлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Where a person referred to in paragraph 1 of this article located in one State Party can provide substantial cooperation to the competent authorities of another State Party, the States Parties concerned may consider entering into agreements or arrangements, in accordance with their domestic law, concerning the potential provision by the other State Party of the treatment set forth in paragraphs 2 and 3 of this article. 5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи Давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи Давлатлар ўзларининг ички қонунчиликларига мувофиқ бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
Each State Party shall take such measures as may be necessary to encourage, in accordance with its domestic law, cooperation between, on the one hand, its public authorities, as well as its public officials, and, on the other hand, its authorities responsible for investigating and prosecuting criminal offences. Such cooperation may include: Ҳар бир иштирокчи Давлат ички қонунчилигига мувофиқ бир томондан ўзининг оммавий органлари, шунингдек оммавий мансабдор шахслари ва иккинчи томондан, содир этилган жиноятлар бўйича тергов ишларини олиб боришга ва жиноятни фош этиш учун масъул бўлган органлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бу каби ҳамкорлик қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Each State Party shall take such measures as may be necessary to encourage, in accordance with its domestic law, cooperation between national investigating and prosecuting authorities and entities of the private sector, in particular financial institutions, relating to matters involving the commission of offences established in accordance with this Convention. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ миллий тергов органлари ва прокуратура органлари ҳамда хусусий сектор ташкилотлари, хусусан молиявий муассасалар билан мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳамкорликни рағбатлантириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party shall consider encouraging its nationals and other persons with a habitual residence in its territory to report to the national investigating and prosecuting authorities the commission of an offence established in accordance with this Convention. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат одатда ўзининг ҳудудида истиқомат қилувчи ўз фуқаролари ва бошқа шахслар миллий тергов органлари ва прокуратура органларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларнинг содир этилгани тўғрисида хабар беришларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқадилар.
Each State Party shall ensure that, in the case of domestic criminal investigations of offences established in accordance with this Convention, there are appropriate mechanisms available within its domestic legal system to overcome obstacles that may arise out of the application of bank secrecy laws. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ ички жиноий тергов ишлари олиб борилаётган ҳолатларда, банк сири тўғрисидаги қонунчилик ҳолатлари қўлланилиши натижасида юзага келувчи тўсиқларни енгиш учун, ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида зарур тегишли механизмлар бўлишини таъминлайди.