Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
129. You will not be able to treat women with equal fairness, no matter how much you desire it. But do not be so biased as to leave another suspended. If you make amends, and act righteously—Allah is Forgiving and Merciful. |
129Агар роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмайсизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллақга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
130. And if they separate, Allah will enrich each from His abundance. Allah is Bounteous and Wise. | 130Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли зотдир. |
131. To Allah belongs everything in the heavens and everything on earth. We have instructed those who were given the Book before you, and you, to be conscious of Allah. But if you refuse—to Allah belongs everything in the heavens and everything on earth. Allah is in no need, Praiseworthy. | 131Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», деб тавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир. |
132. To Allah belongs everything in the heavens and everything on earth. Allah suffices as Manager. | 132Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Вакил бўлишга Аллоҳ кифоядир. |
133. If He wills, He can do away with you, O people, and bring others. Allah is Able to do that. | 133Агар у зот хоҳласа, эй одамлар, сизларни кетказиб, бошқаларни келтирур. Ва Аллоҳ бунга қодир бўлган зотдир. |
134. Whoever desires the reward of this world—with Allah is the reward of this world and the next. Allah is All-Hearing, All-Seeing. | 134Ким бу дунё савобини истаса, билсинки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳам бу дунёнинг, ҳам у дунёнинг савоби бордир. Ва Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир. |
135. O you who believe! Stand firmly for justice, as witnesses to Allah, even if against yourselves, or your parents, or your relatives. Whether one is rich or poor, Allah takes care of both. So do not follow your desires, lest you swerve. If you deviate, or turn away—then Allah is Aware of what you do. | 135Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, отаонангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. |
136. O you who believe! Believe in Allah and His messenger, and the Book He sent down to His messenger, and the Book He sent down before. Whoever rejects Allah, His angels, His Books, His messengers, and the Last Day, has strayed far in error. | 136Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулигатуширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўладир. |
137. Those who believe, then disbelieve, then believe, then disbelieve, then increase in disbelief, Allah will not forgive them, nor will He guide them to a way. | 137Албатта, иймон келтирганларидан кейин куфр келтирганлар, сўнгра иймон келтириб яна куфрга кетган ва куфрида зиёда бўлганларни Аллоҳ мағфират қилмас ва тўғри йўлга ҳидоят этмас. |
139. Those who ally themselves with the disbelievers instead of the believers. Do they seek glory in them? All glory belongs to Allah. | 139Улар мўминларни қўйиб, кофирлрни дўст тутадиганлардир. Уларнинг олдида иззат–кучқудрат излайдиларми? Албатта, иззат–кучқудратнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридадир. |
140. He has revealed to you in the Book that when you hear Allah’s revelations being rejected, or ridiculed, do not sit with them until they engage in some other subject. Otherwise, you would be like them. Allah will gather the hypocrites and the disbelievers, into Hell, altogether. | 140Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз.Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир. |
141. Those who lie in wait for you: if you attain victory from Allah, they say, “Were we not with you?” But if the disbelievers get a turn, they say, “Did we not side with you, and defend you from the believers?” Allah will judge between you on the Day of Resurrection; and Allah will give the disbelievers no means of overcoming the believers. | 141Улар сизларни кузатиб турарлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасидаҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас. |
142. The hypocrites try to deceive Allah, but He is deceiving them. And when they stand for prayer, they stand lazily, showing off in front of people, and remembering Allah only a little. | 142Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар. |
143. Wavering in between, neither with these, nor with those. Whomever Allah sends astray, you will never find for him a way. | 143Улар орада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оларлар ва на манавиларга қўшила оларлар. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унга йўл топа олмассан. |
144. O you who believe! Do not befriend disbelievers rather than believers. Do you want to give Allah a clear case against you? | 144Эй иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ ҳужжат қилишни хоҳлайсизми?! |
146. Except those who repent, and reform, and hold fast to Allah, and dedicate their religion to Allah alone. These are with the believers; and Allah will give the believers a great reward. | 146Магар тавба қилиб, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни маҳкам ушлаган ва Аллоҳ учун динга ихлос қўйганлар–ана ўшалар мўминлар ила биргадирлар. Аллоҳ, албатта, мўминларга улуғ ажр берур. |
147. What would Allah accomplish by your punishment, if you have given thanks, and have believed? Allah is Appreciative and Cognizant. |
147Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади? Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир. |
148. Allah does not like the public uttering of bad language, unless someone was wronged. Allah is Hearing and Knowing. | 148Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир. |
149. If you let a good deed be shown, or conceal it, or pardon an offense—Allah is Pardoning and Capable. | 149Агар яхшиликни ошкора ёки махфий қилсангиз ёки ёмонликни афв этсангиз, албатта, Аллоҳ афвли ва қодир зотдир. |
150. Those who disbelieve in Allah and His messengers, and want to separate between Allah and His messengers, and say, “We believe in some, and reject some,” and wish to take a path in between. | 150Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар. |