USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
103. When you have completed the prayer, remember Allah, standing, or sitting, or on your sides. And when you feel secure, perform the prayer. The prayer is obligatory for believers at specific times. 103Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
104. And do not falter in the pursuit of the enemy. If you are aching, they are aching as you are aching, but you expect from Allah what they cannot expect. Allah is Knowledgeable and Wise. 104У қавмни қувишда бўш келманг. Агар алам чекаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз алам чекаётганингиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса, Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
105. We have revealed to you the Scripture, with the truth, so that you judge between people in accordance with what Allah has shown you. And do not be an advocate for the traitors. 105Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганига ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма!
106. And ask Allah for forgiveness. Allah is Forgiver and Merciful. 106Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
107. And do not argue on behalf of those who deceive themselves. Allah does not love the deceitful sinner. 107Ўз жонларига хиёнат қиладиганларни мудофаа қилма. Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкорбўлган кимсани хуш кўрмас.
108. They hide from the people, but they cannot hide from Allah. He is with them, as they plot by night with words He does not approve. Allah comprehends what they do. 108Одамлардан яширадилар ва Аллоҳдан яшира олмаслар. Xолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларидаҳамулар ила биргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни ихота қилувчи зотдир.
109. There you are, arguing on their behalf in the present life, but who will argue with Allah on their behalf on the Day of Resurrection? Or who will be their representative? 109Ҳой, сизлар! Бу ҳаёти дунёда уларнинг ёнини олдингиз. Қиёмат кунида Аллоҳ олдида уларнингёнини ким олади ёки ким уларга вакил бўлади?!.
110. Whoever commits evil, or wrongs his soul, then implores Allah for forgiveness, will find Allah Forgiving and Merciful. 110Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади.
111. And Whoever earns a sin, earns it against himself. Allah is Aware and Wise. 111Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
113. Were it not for Allah’s grace towards you, and His mercy, a faction of them would have managed to mislead you. But they only mislead themselves, and they cannot harm you in any way. Allah has revealed to you the Scripture and wisdom, and has taught you what you did not know. Allah’s goodness towards you is great. 113Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказаолмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди.
114. There is no good in much of their private counsels, except for him who advocates charity, or kindness, or reconciliation between people. Whoever does that, seeking Allah’s approval, We will give him a great compensation. 114Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз.
116. Allah will not forgive that partners be associated with Him; but will forgive anything less than that, to whomever He wills. Anyone who ascribes partners to Allah has strayed into far error. 116Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани, кимни хоҳласа, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, қаттиқ адашган бўлади.
118. Allah has cursed him. And he said, “I will take to myself my due share of Your servants.” 118Аллоҳ уни лаънатлади. У эса: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан.
119. “And I will mislead them, and I will entice them, and I will prompt them to slit the ears of cattle, and I will prompt them to alter the creation of Allah.” Whoever takes Satan as a lord, instead of Allah, has surely suffered a profound loss. 119Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганиниўзгартирарлар», деди.Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўсттутса, батаҳқиқ, очиқ­ойдин зиёнга учрайдир.
122. But as for those who believe and do righteous deeds, We will admit them into gardens beneath which rivers flow, where they will abide forever. The promise of Allah is true—and who is more truthful in speech than Allah? 122Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?
123. It is not in accordance with your wishes, nor in accordance with the wishes of the People of the Scripture. Whoever works evil will pay for it, and will not find for himself, besides Allah, any protector or savior. 123Сизларнинг хом хаёлингизчга ҳам эмас, аҳли китобларнинг хом хаёличга ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас.
125. And who is better in religion than he who submits himself wholly to Allah, and is a doer of good, and follows the faith of Abraham the Monotheist? Allah has chosen Abraham for a friend. 125Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди.
126. To Allah belongs what is in the heavens and what is on earth, and Allah encompasses everything. 126Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсани ихота қилган зотдир.
127. They ask you for a ruling about women. Say, “Allah gives you a ruling about them, and so does what is stated to you in the Book about widowed women from whom you withhold what is decreed for them, yet you desire to marry them, and about helpless children: that you should treat the orphans fairly.” Whatever good you do, Allah knows it. 127Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. Сен: «Аллоҳ сизга улар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган, сиз уларга тайин қилинган нарсани бермай никоҳига рағбат қилганингиз аёллар ҳақида, заифҳол болалар ҳақида ва етимларга адолат қилмоғингиз ҳақида фатво беради», деб айт. Аллоҳ қилган ҳар бир яхшилигингизни билувчи зотдир.

128. If a woman fears maltreatment or desertion from her husband, there is no fault in them if they reconcile their differences, for reconciliation is best. Souls are prone to avarice; yet if you do what is good, and practice piety—Allah is Cognizant of what you do.

128Агар аёл киши ўз эридан нафрат ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир. Нафслар қизғанишга ҳозирдир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор зотдир.