Found citizen: 122 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Citizens working on hire shall be entitled to a paid rest. The number of working hours and the duration of paid leave shall be specified by law. | Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. |
The state shall safeguard the rights and freedoms of citizens proclaimed by the Constitution and laws. | Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. |
Chapter 11. Duties of Citizens | XI боб. Фуқароларнинг бурчлари |
All citizens shall perform the duties established by the Constitution. | Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар. |
All citizens shall be obliged to observe the Constitution and laws, and to respect the rights, freedoms, honour and dignity of others. | Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. |
It is the duty of every citizen to protect the historical, spiritual and cultural heritage of the people of Uzbekistan. | Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. |
All citizens shall protect the environment. | Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. |
All citizens shall be obliged to pay taxes and local fees established by law. | Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. |
Defence of the Republic of Uzbekistan is the duty of every citizen of the Republic of Uzbekistan. Citizens are obliged to perform military or alternative service in accordance with the procedure prescribed by law. | Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. |
An owner shall possess, use and dispose of his property. The use of any property must not be harmful to the ecological environment, nor shall it infringe on the rights and legally protected interests of citizens, juridical entities or the state. | Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. |
The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles. |
Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. |
A deputy of the Legislative Сhamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, may be a citizen of the Republic of Uzbekistan, who has reached on the date of the elections twenty five years of age and permanently residing on the territory of the Republic of Uzbekistan not less than five years. Requirements for candidates to be a deputy shall be determined by law. | Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. |
A citizen of the Republic of Uzbekistan not younger than thirty five years, being in full command of the state language and permanently residing on the territory of Uzbekistan for at least 10 years, immediately preceding the elections, may be elected the President of the Republic of Uzbekistan. One and the same person may not be the President of the Republic of Uzbekistan for more than two consecutive terms. | Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. |
The President of the Republic of Uzbekistan shall be elected by citizens of the Republic of Uzbekistan on the basis of the universal, equal and direct suffrage by secret ballot for the term of five years. The procedure for electing the President shall be defined by law of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. |
“I do solemnly swear to faithfully serve the people of Uzbekistan, to strictly follow the Constitution and laws of the Republic, to guarantee the rights and freedoms of its citizens, and to conscientiously perform the duties vested on the President of the Republic of Uzbekistan.” | «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан». |
1) guarantee observance of rights and freedoms of citizens, the Constitution and laws of the Republic of Uzbekistan; | 1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир; |
19) in exceptional cases (real outside threat, mass disturbances, major catastrophes, natural calamities, epidemics) in the interests of ensuring citizens’ security introduce the state of emergency on the entire territory or in the particular localities of the Republic of Uzbekistan and within seventy two hours submit the adopted decision for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Conditions and the procedure for introducing the state of emergency shall be regulated by law; | 19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади; |
22) rule on matters of citizenship of the Republic of Uzbekistan and granting political asylum; | 22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади; |
2) implement measures on the protection of economic, social and other legitimate interests of the citizens; | 2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; |
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. | Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. |