Found am: 3514 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
21) exercising of the Parliamentary control and other powers specified by the present Constitution. | 21) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. |
The matters on joint conduct by the chambers shall be considered, as a rule, first by the Legislative Chamber and then by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. |
The exclusive powers of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига: |
1) election of the Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; | 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; |
2) ruling of matters on deprivation of immunity a deputy of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan submitted by the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan; | 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; |
3) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; | 3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; |
6) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on appointment and relief of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber; | 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
10) upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan adoption of acts of amnesty; | 10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш; |
13) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; | 13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, after expiry of their terms of powers, shall continue their activity until the beginning of the work accordingly of the Legislative Chamber and the Senate of new convocation. | Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. |
The first sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked by the Central Election Commission accordingly not later than in two months after the elections to the Legislative Chamber and not later than in one month after the formation of the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади. |
Sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked during sessions. Sessions shall be convoked, as a rule, since the first working day of September till the last working day of June of the next year. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади. |
Sittings of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be empowered if not less than half of the total number of all deputies, senators paticipiate in their work. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. |
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall convoke separately. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар. |
The joint sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked upon taking the oath by the President of the Republic of Uzbekistan, making speeches by the President of the Republic of Uzbekistan on major matters of social and economic life, home and foreign policies of the country, making speeches by heads of foreign states. As agreed by the chambers the joint sittings of the chambers may be convoked on other matters. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, on matters relating to their conducting, shall adopt resolutions. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. |
Resolutions of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be adopted by a majority of votes of the total number of deputies of the Legislative Chamber or members of the Senate except for cases stipulated by the present Constitution. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. | Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади. |
The law shall come into effect when it is adopted by the Legislative Chamber, approved by the Senate, signed by the President of the Republic of Uzbekistan and issued in the official publications in specified by law procedure. | Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади. |