USA English ‹ › UZ Uzbek

Found амд: 794 words & 2 translates

English Ўзбек
5) direct the work on interparliamentary relations and the activity of the groups of the Senate connected with the work of international parlia¬mentary organizations; 5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among deputies of the Legislative Chamber the committees for drafting laws, preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Legislative Chamber, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Legislative Chamber. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among senators the committees for preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Senate, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Senate. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди.
Deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate, working in the Senate on a permanent basis for the period of their powers, may not be engaged in other paid activity except for research and pedagogical. Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
The President of the Republic of Uzbekistan is the head of the state and ensures confirmed functioning and interaction of the state authorities. Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
4) conduct negotiations and sign treaties and agreements of the Republic of Uzbekistan, ensure the observance of the negotiated by the Republic treaties, agreements and the assumed by it obligations; 4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
5) receive letters of credence and recall from diplomatic and other representatives accredited to him; 5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
8) ensure interaction of the supreme bodies of authority and administration of the Republic; form and abolish, upon the submission of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, ministries, state committees and other bodies of state administration with subsequent submission of decrees on these matters for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; 8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
10) represent for consideration and approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan and relieve him of his post in the case of resignation, vote of no confidence to the Prime Minister approved by the Chambers of Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan or other cases prescribed by law; 10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни истеъфога чиққанда, Бош вазирга нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда лавозимидан озод қилади;
15) appoint and relieve, upon the submission of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, khokims of districts and cities of their posts in accordance with law. The President shall have the right to relieve, by his decision, khokims of districts and cities of their posts, should they violate the Constitution, laws or perform acts discrediting the honour and dignity of a khokim; 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
The President of the Republic of Uzbekistan shall issue decrees, resolutions and ordinances binding on the entire territory of the Republic on the basis of and for enforcement of the Constitution and laws of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
1) take responsibility for the conduct of effective economic, social, financial, money and credit policies; the development and realization of programs on development of science, culture, education, healthcare and other areas of economy and social sphere; 1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
2) implement measures on the protection of economic, social and other legitimate interests of the citizens; 2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
adoption of normative documents and exercise other powers not contradicting the Constitution of the Republic of Uzbekistan and the legislation of the Republic of Uzbekistan. норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
The khokim of region and the city of Tashkent shall be appointed and relieved of his post by the President of the Republic of Uzbekistan in accordance with law. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
The khokims of districts and cities shall be appointed and relieved of their posts by the khokim of the region and the city of Tashkent, and approved by the relevant Kenghash of people’s deputies. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
The khokims of towns subordinate to district centres shall be appointed and relieved of their posts by the khokim of the district and appropved by the district Kenghash of people’s deputies. Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Self-governing bodies in settlements, kishlaks and auls, as well as in makhallas of cities, towns, settlements, kishlaks and auls, shall be assemblies of citizens electing Chairman (aksakal). Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди.
The procedure for the elections, organization of the work and powers of self-governing bodies shall be regulated by law. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.
Legal proceedings in the Republic of Uzbekistan shall be conducted in Uzbek, Karakalpak or in a language spoken by the majority of the population in the locality. Persons participating in court proceedings, who do not know the language in which it is being conducted, shall have the right to be fully acquainted with the materials of the case, participate through an interpreter in proceedings and address the court in their native language. Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.