Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Republic of Uzbekistan shall have its state symbols - the flag, the emblem, and the anthem-sanctioned by the law. | Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга. |
The capital of the Republic of Uzbekistan shall be the city of Tashkent. | Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри. |
Chapter 2. Democracy | II боб. Халқ ҳокимиятчилиги |
The people are the sole source of state power. | Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир. |
State power in the Republic of Uzbekistan is exercised in the interests of the people and exclusively by bodies authorized for this by the Constitution of the Republic of Uzbekistan and laws adopted on its basis. | Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. |
Any seizure of powers belonging to state authority, suspension or termination of activity of the bodies of state authority contrary to the procedure prescribed by the Constitution, as well as the formation of any new or parallel bodies of state authority shall be regarded as unconstitutional and punishable by law. | Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. |
All citizens of the Republic of Uzbekistan, regardless of their nationality, constitute the people of Uzbekistan. | Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. |
Major matters of public and state life shall be submitted for a nation-wide discussion and put to a direct vote of the people (a referendum). The procedure for holding referendums shall be specified by law. |
Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. |
The Oily Majlis (Supreme Assembly) and President of the Republic, elected by the people, shall have the exclusive right to act on behalf of the people. | Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. |
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. | Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас. |
The principle of the separation of power between the legislative, executive and judicial authorities shall underlie the system of state authority in the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. |
In the Republic of Uzbekistan, public life shall develop on the basis of a diversity of political institutions, ideologies and opinions. | Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. |
No ideology shall be granted the status of state ideology. | Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас. |
Democracy in the Republic of Uzbekistan shall rest on the principles common to all mankind, according to which the ultimate value is the human being, his life, freedom, honour, dignity and other inalienable rights. | Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. |
Democratic rights and freedoms shall be protected by the Constitution and the laws. | Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. |
The state shall function on the principles of social justice and legality in the interests of the people and society. | Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади. |
Chapter 3. Supremacy of the Constitution and the Law | III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги |
The Constitution and the laws of the Republic of Uzbekistan shall have absolute supremacy in the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. |
The state, its bodies, officials, public associations and citizens shall act in accordance with the Constitution and the laws. | Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. |
None of the provisions of the present Constitution shall be interpreted in a way detrimental to the rights and interests of the Republic of Uzbekistan. | Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. |