Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Sure enough, Yazid’s battered division gave way, with Abu Ubayda barely holding Vahan’s Armenians. | Табиийки, Язиднинг қаттиқ зарбага дуч келган лашкарлари чекинди, Абу Убайда эса Вахан етакчилигидаги арман лашкарларини зўрға ушлаб турарди. |
The desperate last stand of the women inspired the Muslims to hold their ground against all odds. | Аёлларнинг сўнгги мудофаа чизиғини сақлаб қолишга қаратилган мардонавор ҳаракатлари мусулмонларни барча қийинчиликларга қарамай жангни давом этишга руҳлантирди. |
Next morning, Vahan unexpectedly sent an emissary, offering a truce. | Эртаси куни Вахан кутилмаганда сулҳ таклиф қилиб, элчи юборди. |
Some argued to accept the truce, seeing it as a victory after fighting a much larger army deep within enemy territory, while others noted that the men are tired, wounded and vastly outnumbered. | Баъзилар сулҳни қабул қилиш керак деган фикрни ёқлаб чиқишар эди, чунки улар бу таклифни душман ҳудудида анча катта қўшин билан бўлиб ўтган жангдан кейин ғалаба деб ҳисоблашарди, бошқалар эса жангчилар чарчаган, яраланган ва сон жиҳатдан анча кам эканлигини таъкидлашди. |
The consensus was to leave and come back to fight another day. | Барча қўмондонлар жанг майдонини тарк этиб бошқа кун жангга қайтиш керак деган фикрда эдилар. |
Khalid listened to his comrades, then stood up saying: “The past four days tested our resolve." "Now is not the time to concede, now is the time to be decisive!” He argued that the strategy was to be on the defensive, wear out the enemy, then counter attack. | Холид, сафдошлари сўзларини тинглаб, ўрнидан турдида ва шундай деди: "Ўтган тўрт кун бизнинг қатъиятимиз учун синов бўлди" "Ҳозир таслим бўлиш мумкин эмас, билакс иродани бир жойга тўплаш пайти келди!" Мақсад ҳимояда туриш, душманнинг тинка-мадорини қуритиш ва қарши ҳужум қилиш эди деди у. |
And now he sensed that the Byzantines lost heart and that Vahan was trying to buy time to raise morale of his troops. | Ҳозир румликлар умидсизликка тушганлар ва Вахан ўз қўшинларининг жанговар руҳини кўтариш учун вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда, деди Холид. |
By amassing most of his cavalry Khalid planned to surround the Byzantine left flank. | Ўз суворийларининг аксариятини тўплаб, Холид румликларнинг чап қанотини қуршаб олишни режалаштирганди. |
Speed would decide the outcome of the battle. | Тезлик жангнинг натижасини ҳал қилиши керак эди. |
The rest of Arab riders followed their general as he guided them around Byzantine ranks. | Қолган араб чавандозлари ўз қўмондонларининг ортидан эргашдилар, у эса уларни румликлар томон етакларди. |
Unable to cope with the rapid movement of the Arab light cavalry, Byzantine cataphracts were attacked on all sides. | Арабларнинг енгил суворийлари олиб бораётган тезкор хужумларга дош беролмай Рум катафракт-лари ҳар томондан қақшатгич зарбаларга дуч келарди. |
Seeing that the situation was hopeless they fled, abandoning the infantry to their fate. | Вазият ночор эканлигини кўриб, катафрактлар пиёда аскарларни тақдир марҳаматига ташлаб, қочиб кетишди. |
Vahan’s army was cornered against the steep cliffs of the Raqqad and Yarmouk gorges, and over the next several hours Byzantine troops were systematically killed. | Вахан қўшини Раккад ва Ярмук дараларининг тик қоялари томон қамсалган эди ва кейинги бир неча соат давомида румликлар бирин-кетин ўз ажалларига юз тутдилар. |
On that day the Rashidun army achieved a victory that would change the course of history forever… The Battle of Yarmouk was certainly the battle of the century and one of the most pivotal battles in world history. |
Шу куни Рошидун қўшини тарихнинг бутунлай ўзгаришига сабаб бўлган ғалабага эришди. Ярмук маъракаси, албатта, аср жанги эди ва жаҳон тарихидаги ҳал қилувчи жанглардан бири бўлди. |
The crowd should be at the scene of the accident, not in the office | Одатда, оломон идорада эмас, балки бахтсиз ҳодиса юз берган жойда тўпланиши керак |
A very bad one, then | Демакки, бу ўринда аҳвол анча чатоқ |
Fourteen years of cleaning human litter from highways and streets and the sidewalks at the bases of very tall buildings had not been able to erase that little hitch in the belly, as if something evil had clotted there | Падарқусур шу хизматига мана ўн тўрт йил бўлибдики, кўприклару кўчалар, ниҳоятда юксак бинолар пойидаги йўлкалардан бус-бутун ёки бурда-бурда жасадларни йиғиштириб юришга ўрганиб қолганига қарамай, Хантон бу расво одатини ҳануз тарк этолмайди. Гўё ошқозонида миттигина бир иблис ўтирибди-ю, ўлимга рўпара келганида вужудининг авра-астарини ағдариб ташлайди |
A man in a white shirt saw Hunton and walked toward him reluctantly | Оқ кўйлакли эркак Хантонга кўзи тушгач, хиёл тараддуд билан унга пешвоз чиқди |
"Are you the owner? Mr.Gartley?" "No, no. I'm Stanner. The foreman. God, this—" | — Корхона соҳиби сизми? Янглишмасам, мистер Гартли бўлсангиз керак?— Йўқ… Мен… саркор Стэннерман… Э Худо, қанчалик даҳшат-а бу? |
"Mrs.Frawley is dead. Jesus, I wish Bill Gartley was here | — Миссис Фраули ҳалок бўлди! О, қандай даҳшат-а! Аксига олиб, шу тобда Билл Гартли йўқлигини айтмайсизми… |