Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
After Prophet Muhammad’s death in 632, the First Caliph Abu Bakr coordinated military campaigns, over vast territories of Arabia, turning the peninsula into a stronghold of Islam. | 632 йилда Муҳаммад алайҳиссалом вафотларидан кейин биринчи халифа Абу Бакр Арабистоннинг улкан ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни бошида туриб, ушбу яриморолни Ислом дини қўрғонига айлантирган эди. |
This expansion was spearheaded by battle-hardened and experienced commanders, most notably Khalid ibn al-Walid. | Бунга эришиш учун жангларда пишган ва тажрибали қўмондонлар, жумладан уларнинг энг таниқлиси Холид ибн Валид етакчилик қилган. |
Hence it was imperative for Abu Bakr to assert Rashidun influence in the direction of Syria before the Byzantines could make headway in pulling this area into their sphere of influence. | Шунинг учун Абу Бакр фикрича, румликлар келиб Сурияни ўзларининг тўлиқ таъсирлари остига олишларидан аввал мазкур минтақада халифалик хокимиятини ўрнатиш ўта муҳим бўлган. |
commanded by Amr ibn al-As, Shurahbil ibn Hasana, Yazid ibn Abi Sufyan, and Abu Ubayda. They were ordered not to attack, besiege or raze any major cities. | Араб қўшинларига Абу Убайдa, Амр ибн ал-Ос, Язид ибн Аби Суфён ва Шурахбил ибн Ҳасана етакчилик қилардилар. Уларга катта шаҳарларга ҳужум қилмаслик, аҳоли турар жойларини қамал қилмаслик ёки вайрон қилмаслик буюрилган эди |
The objective of this initial phase of the campaign was to occupy the countryside inhabited predominantly by the Arabic-speaking population, many of whom would join the Islamic cause, thus swelling Rashidun ranks and providing valuable logistical support. | Арабларнинг ушбу бошланғич босқичдаги мақсади шаҳарлардан ташқарида асосан араб тилида сўзлашувчи аҳоли яшайдиган қишлоқларни эгаллаш эди, чунки уларнинг аксарияти исломга кириши эҳтимоли катта эди. Бу режа Рошидунлар сафлари кенгайишига ва зарур бўлган моддий-техник ёрдам топишга хизмат қиларди. |
These early operations laid the groundwork for the upcoming invasion and, ironically, Abu Bakr’s focus on the countryside would fool the Byzantines into perceiving the Muslims as mere raiders, and therefore no significant Imperial forces were assembled to combat the threat in early 633. | Ушбу дастлабки ҳаракатлар, кейинроқ амалга ошириладиган хужум учун негиз яратди ва энг қизиғи шуки, Абу Бакрнинг қишлоқларни ишғол қилишига румлкилар етарли аҳамият бермадилар, ва аксинча мусулмонлар бу қишлоқларни фақат талон тарож қилишга келган холос, деб ўйлаганлар ва натижада, 633 йил бошига келиб, Рум империяси бирор жиддий таҳдидга қарши тура оладиган сондаги лашкарни шай ҳолатга келтирмаган. |
Meanwhile in the east, Caliph’s orders were the same – bring the Arab tribes of Iraq into the fold. | Айни пайтда эса, халифа Абу Бакр шарқий минтақаларда тайёргарлик ҳаракатларини олиб бориш буйруғини берганди - мақсад Ироқдаги араб қабилаларини мусулмолар томон оғдириб олиш эди. |
From the south Abu Bakr dispatched Khalid, his most trusted commander, in early spring. | Бунинг учун Абу Бакр эрта баҳорда ўзининг энг ишончли қўмондони Холидни Ироққа юборди. |
The swift conquest of Sassanian lands west of the Euphrates in a series of battles would be a display of true tactical genius. | Фурот дарёсининг ғарбидаги Сасоний ерларнинг қатор жангларда тез орада босиб олиниши унинг ҳақиқий тактика олиб бориш истеъдодининг намоён бўлиши эди. |
Furthermore, he was one of only a few commanders in history who used Double Envelopment to encircle and destroy armies larger than his own, launching perfectly timed cavalry attacks on the opponents flanks. | У, шунингдек, Икки томонлама қуршов тактикасини олиб борган тарихдаги саноқли қўмондонлардан бири бўлган. Шу тактика орқали у ўз қўшинидан кўра каттароқ қўшинларни қуршаб олиш орқали яксон қиларди, бунинг учун у душман қанотларига энг мақбул пайтни пойлаб суворийлар хужумини уюштирар эди. |
This daring war of movement reflected his lightning-fast conquest of the territory west of the Euphrates. | Шундай дадил ҳаракатларни ўз ичига олган уруш тактикаси унинг Фурот ғарбидаги ҳудудларни яшин тезлигида босиб олишига ёрдам берарди. |
Then, as he laid the groundwork for Rashidun administration and planned the offensive into central Iraq and the Sassanian capital, a message arrived from the Caliph – Khalid was to urgently march to Syria to take command of the invasion of the Byzantine Empire. | Рошидунлар маъмурияти ишига пойдевор яратгач ва Марказий Ироқ ва Сасонийлар пойтахтига юриш қилишни режалаштириб турган пайт, Холид Халифадан хабар олади, унга кўра Холид зудлик билан Сурияга йўл олиши ва Рум империясига бўлажак хужумга қўмондонлик қилиши керак эди. |
Camels would then be slaughtered daily and the preserved water in their stomachs would quench the thirst of the troops. | Сафар давомида ҳар куни биттадан туя сўйилар, уларнинг ошқозонида сақланиб қолган сув қўшинларнинг чанқоғини қондириши керак эди. |
Bostra fell first, and the four Muslim armies marched towards Palestine to join Amr ibn al-As, who was facing a large concentration of Byzantine troops commanded by Emperor Heraclius’ brother Theodore. | Биринчи бўлиб Бостра қулади ва мусулмонларнинг тўртта қўшини Фаластин томон юриш қилди, у ерда уларни Амр Ибн ал-Ос кутиб турган эди. Амр ибн ал Ос Рум императори Ҳераклнинг укаси Теодор қўмондонлиги остидаги катта қўшинга қарши келган эди. |
The Byzantines reportedly recruited Bedouin-Christian spies and were able to anticipate the movement of the Muslim army, managing to position themselves for the upcoming attack. | Хабар қилинишича, Румликлар бадавий-христиан айғоқчиларини ёллаб, мусулмонлар қўшининг ҳаракатларини олдиндан билиб олгандилар ва бўлажак ҳужумга тайёр турар эдилар. |
Many prominent Muslims fell as martyrs on the field of battle, but under Khalid’s leadership the Arabs managed to wipe out the presence of the Byzantine field army in Syria and were now advancing north. | Кўплаб буюк мусулмонлар жанг майдонида шаҳид бўлишди, аммо Холид етакчилиги остида Араблар, Суриядаги Рум дала армиясини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар ва шимолга қараб юришни бошладилар. |
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. | Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди. |
But then came news from Medina that Caliph Abu Bakr died about a month earlier, making Umar ibn al-Khattab, Khalid’s cousin, his successor. | Бироқ, Мадинадан халифа Абу Бакр бир ой олдин вафот этгани ҳақида хабар келди. Унинг ўрнига Холиднинг амакиваччаси Умар ибн Хаттоб халифа бўлган эди. |
He divided the army in two, advancing north with the majority of the troops, while sending two armies to capture Palestine, where several strong Byzantine garrisons remained in the rear during the initial rapid Muslim advance. | У қўшинни иккига бўлиб, лашкарларнинг аксар қисми билан шимолга қараб юрди, икки қисмдан иборат лашкарларни эса Фаластинни ишғол этиш учун юборди, чунки у ерда мусулмонларнинг дастлабки олға силжиши мобайнида Румликларнинг бир нечта кучли гарнизони қолган эди. |
Meanwhile in Antioch, Heraclius wasn’t sitting idle. | Айни пайтда Антиохияда Ҳеракл вақтини бекор ўтказмасди. |