USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Once again, I congratulate you on the New Year and wish you all sound health, peace and happiness. Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.
Happy New Year, my dears! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

From the bottom of my heart I congratulate you on your professional holiday, I express my sincere respect and best wishes to all of you. Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Our people see in you - thousands of skilled builders and engineers, craftsmen and architects, representatives of design and contracting organizations - selfless people who make a worthy contribution to the development of New Uzbekistan. Эл-юртимиз сизлар каби минг-минглаб моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморларни, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларини Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар деб билади.
With your tireless work, more and more residential areas, industrial enterprises, networks of roads and communications, educational, healthcare, cultural and sports facilities are being built, which radically change the face of the country, making our life even more comfortable and prosperous. The construction of strong and beautiful buildings, modern roads and bridges for the people is truly one of the best deeds in the world. Сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги-янги турар-жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли бўлишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир.
And on this festive day, of course, you deserve sincere gratitude for such a noble activity. Бугунги қувончли айёмда мана шундай эзгу фаолиятингиз учун сизларга ҳар қанча ташаккур айтсак, арзийди, албатта.
Today, we are all witnesses to the fact that our country, in the full sense of the word, has turned into a huge construction site. The construction industry, like other areas, is rapidly developing, new technologies and innovations, the most advanced architectural solutions are being actively introduced in it. Ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига айланганига барчамиз гувоҳмиз. Бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий меъморий ечимлар фаол кириб келмоқда.
Over the past seven years, construction volumes in the country have increased many times - from 30 trillion soums in 2016 to 131 trillion soums in 2022, and in the first half of this year they reached 68 trillion soums. All this speaks of how far our builders have come in a short period of time. Ўтган етти йил давомида юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўм ўрнига 2022 йилда 131 триллион сўмга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 68 триллион сўмга етгани мамлакатимиз бунёдкорлари қисқа даврда қандай катта йўлни босиб ўтганидан далолат беради.
Indeed, today there is every reason to say that a new stage has begun in the construction sector in the country. First of all, this is the strengthening of its legal and material and technical base, the emergence in all regions of the republic of more and more construction organizations operating on the basis of advanced technologies and approaches, the accelerated development of the production of building materials, and the creation of a system for specialized training of qualified personnel. Бугунги кунда мамлакатимиз қурилиш соҳасида ҳам янги давр бошланди, десак, тўғри бўлади. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, республикамизнинг барча ҳудудларида илғор технология ва ёндашувлар асосида фаолият юритадиган янги-янги қурилиш ташкилотлари пайдо бўлаётгани, қурилиш материаллари индустрияси юқори суръатлар билан ривожланаётгани, малакали етук кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани шундай деб айтишга асос беради.
Based on the important and urgent tasks set in the Development Strategy of New Uzbekistan, we, together with you, began a lot of work to further deepen reforms in the sphere, create master plans and urban planning projects based on new principles. In particular, programs are being formed to improve the public administration system in the field of urbanization and develop appropriate urban planning documentation for settlements for 2023-2027. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси олдимизга қўяётган муҳим ва долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда, сизлар билан биргаликда соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бош режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини янгича мезонлар асосида яратиш учун катта ҳаракатларни бошладик. Жумладан, урбанизация бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурлари шакллантирилмоқда.
Once again, sincerely, from the bottom of my heart, I congratulate all compatriots who make a worthy contribution to the development of the construction industry in the country on today's professional holiday. Сиз, азизларни, мамлакатимиз қурилиш соҳасини тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.
I wish you good health, new successes in your honorable and responsible activities, peace, kindness and happiness to your families. Сизларга мустаҳкам соғлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда янги-янги ютуқлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.
At the beginning of the conversation, Sheikh Mansour Al Nahyan extended his warmest congratulations to President Shavkat Mirziyoyev on his birthday, wishing him sound health, prosperity and great success. He also conveyed greetings and best wishes on behalf of the President of the UAE HH Sheikh Mohamed Al Nahyan. Суҳбат аввалида шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
It was noted with satisfaction that Uzbek-Emirati relations have reached the highest level in recent years. The volume of trade turnover is growing dynamically, and the number of joint ventures is increasing. The portfolio of ongoing investment projects exceeds $4 billion. Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатда ортиб бормоқда, қўшма корхоналар кўпаймоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан ошди.
The importance of thorough preparation for the upcoming summit events was noted. It is necessary to provide them with new, practical content, especially in the economic and investment spheres. Бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни, энг аввало, иқтисодиёт ва инвестиция соҳалари бўйича янги, амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.
In this context, a particular attention is paid to the meetings of the government delegations of the two countries in order to elaborate concrete proposals and promising projects. Шу маънода, аниқ таклифлар ва истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун яқин кунларда икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашувларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

On July 24, the issues of further deepening a comprehensive strategic partnership and enhancing multifaceted practical interaction between Uzbekistan and Türkiye were discussed during a telephone conversation between the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev and the President of the Republic of Türkiye Recep Tayyip Erdogan.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

The President of Türkiye sincerely congratulated the President of Uzbekistan on his birthday, wishing good health, well-being, great success, peace, and prosperity to the people of Uzbekistan. Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
The significance of joint developing a new portfolio of promising industrial cooperation projects among leading companies and enterprises of the two countries in various economic sectors was noted. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида икки мамлакат етакчи компания ва корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

I splattered the pattern of weekdays at once
with color splashed out from a glass;
I showed you, on a dish of aspic,
the slanting cheekbones of the ocean.
Upon the scales of a tin fish
I read the calls of new lips.
And how about you,
                              could you
                                            play a nocturne
on a flute of drainpipes?

Шартта стакандан сачратиб бўёқ,
ғариб кун чеҳрасин ўчирдим дангал;
уммоннинг қийшайган иягин ногоҳ,
бир коса селобда яшнатдим ял-ял.
Тунука балиқнинг тангаларидан
ўқидим нотаниш лаблар ўйини.
Тарновни най қилиб,
сиз ҳам,
дафъатан,
чала оласизми оқшом куйини?