Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
45. Within one business day after receiving all the necessary documents specified in the local acts, the SCH assigns an IUN to the client of the crypto-exchange and opens a virtual account necessary for the implementation of obligations and rights of claim for transactions with crypto-assets. | 45. ҲККП локал ҳужжатларда кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни олганидан кейин бир иш куни давомида крипто-биржа мижозига битимлар бўйича мажбуриятларни ва талаб ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФИРни беради ҳамда тегишли виртуал ҳисобварақни очади. |
§ 3. Procedure of account management in the SCH | 3-§. ҲККПда ҳисобварақларни юритиш тартиби |
47. As part of its activities, the crypto-exchange shall open a secondary account of the SCH in the servicing bank, which is intended for recording the funds of the clearing participants, which are accounted for in the SCH on separate virtual accounts. | 47. Крипто-биржа хизмат кўрсатувчи банкда клиринг иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган ҲККП иккиламчи ҳисобварағини очади, уларнинг ҳисоби ҲККПда алоҳида виртуал ҳисобварақларда юритилади. |
48. The SCH keeps records of the virtual accounts of the clearing participants. | 48. ҲККП клиринг иштирокчиларининг виртуал ҳисобварақлари ҳисобини юритади. |
49. Closing of the virtual account of the clearing participant is carried out by the SCH on behalf of the account holder (or his legal successor), except for the cases provided for in clause 69 of these Regulations. | 49. Клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағини ёпиш ҲККП томонидан ҳисобварақ эгаси (ёки унинг ҳуқуқий вориси) топшириғи бўйича амалга оширилади, мазкур Қоидаларнинг 69-бандидаги ҳоллар бундан мустасно. |
50. Before closing the virtual account, the remaining funds on it are transferred to the bank accounts of the clearing participant on the basis of his instruction. | 50. Виртуал ҳисобварақни ёпишдан олдин ундаги қолдиқ пул маблағлари банкдаги ҳисобварақ эгасининг ҳисоб рақамларига унинг топшириғига кўра ўтказилади. |
Closing of the virtual account is carried out only if there are no funds on the virtual account. | Виртуал ҳисобварақни ёпиш фақат ҳисобварақда қолдиқ пул маблағлари бўлмаганда амалга оширилади. |
51. The details of the virtual account are changed when the name or other details of the clearing participant are changed. | 51. Виртуал ҳисобварақ реквизитларини ўзгартириш клиринг иштирокчисининг номи ёки бошқа реквизитлари ўзгарганда амалга оширилади. |
52. The owner of a virtual account has the right to give instructions to the SCH for: | 52. Виртуал ҳисобварақ эгаси ҲККПда қуйидагилар бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли: |
return of funds (part of funds) from the virtual account to his own account in the servicing bank; | пул маблағларини (пул маблағларининг бир қисмини) виртуал ҳисобварақдан хизмат кўрсатувчи банкдаги ўзининг ҳисобварағига қайтариш; |
carrying out clearing of the transaction, if the transaction is registered in accordance with local acts and legislation. | агар битим крипто-биржа локал ҳужжатлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бўлса битим бўйича клирингни амалга ошириш. |
53. The SCH can transfer funds on virtual accounts only for operations related to the conclusion and execution of transactions. | 53. ҲККП фақат битимлар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ операциялар бўйича виртуал ҳисобварақлар орқали пул маблағлари ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. |
§ 4. Rights and obligations of clearing participants | 4-§. Клиринг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари |
receive the necessary information about the status of the virtual account, the fulfillment of obligations; | виртуал ҳисобварақнинг ҳолати, мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур ахборотни олиш; |
early fulfill monetary obligations to the crypto-exchange and counterparties; | крипто-биржа ва контрагентлар олдидаги пул мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш; |
withdraw free funds from its virtual account to its own account with a servicing bank. | ўз виртуал ҳисобварағидаги бўш пул маблағларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига чиқариш. |
57. The exchange of information between the crypto-exchange and the clearing participants on clearing and settlements, as well as between the clearing participants on the fulfillment of contractual obligations is carried out using information and communication technologies. | 57. Крипто-биржа ва клиринг иштирокчилари ўртасидаги клиринг ва ҳисоб-китоб бўйича, шунингдек клиринг иштирокчиларининг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. |
58. After registration, clearing participants transfer funds to the secondary accounts of the SCH opened with the bank servicing the crypto-exchange to participate in the trading of crypto-assets and fulfill their obligations. | 58. Клиринг иштирокчилари рўйхатдан ўтганларидан кейин ҲККПнинг крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи ҳисобварағига крипто-биржада крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини ўтказадилар. |
59. Clearing participant transfers funds as a deposit and/or for fulfillment of obligations under transactions to the secondary accounts of the SCH in the bank servicing the crypto-exchange for crediting them to the virtual account. The amount of the deposit is determined by local acts. | 59. Клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ёки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи ҳисобварағига иштирокчининг виртуал ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори локал ҳужжатлар билан белгиланади. |
60. The SCH records the funds and obligations of each clearing participant separately on their virtual accounts. | 60. ҲККП ҳар бир клиринг иштирокчисининг пул маблағлари ва мажбуриятларини уларнинг виртуал ҳисобварақларида алоҳида ҳисобга олади. |