Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones presented to the Assay Chamber for assaying, analysis and hallmarking must be sorted into lots. When handing over jewelry and other products made of precious metals and precious stones to the Assay Chamber, jewelry manufacturers shall indicate in the application the composition of the alloy of products (except for those made per orders of individuals, from jewelry and other products made of precious metals and precious stones belonging to them, as well as restoration (repair)) and the declared fineness. | Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones that have undergone restoration (repair) must have an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a restoration mark in the form of the letter “R”, applied with mechanical (percussion) or laser method. | Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва «R» ҳарфи кўринишидаги қайта тикланганлик белгиси бўлиши керак. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones imported for commercial purposes into the territory of the Republic of Uzbekistan must have distinct imprints of assay hallmarks of assay chambers of foreign states in the metric or carat system of fineness or other signs indicating the fineness of the product, except for cases established by legislation for this type of goods imported by individuals for their own needs. In this respect, the procedure for monitoring the presence of imprints of assay hallmarks in the metric or carat system of fineness or other signs indicating the fineness of the product shall be determined by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг аниқ изларига ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгиларга эга бўлиши керак, бундан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мазкур турдаги товарлар учун қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Бунда метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
Solders used in the manufacture or restoration (repair) of jewelry or other products made of precious metals and precious stones must be made on the basis of the same precious metals as the alloys from which these products are made, except for the cases established by this article. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар мазкур буюмлар қайси қотишмалардан тайёрланадиган бўлса, айни ўша қимматбаҳо металлар асосида тайёрланиши керак, бундан ушбу моддада белгиланган ҳоллар мустасно. |
Solders for jewelry or other precious metal products made of gold, platinum and palladium must have the same fineness as the base alloy from which the products are made. | Олтин, платина ва палладийдан тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшарлар ушбу буюмлар тайёрланган асосий қотишма қандай асиллик даражасига эга бўлса, айни ўша асиллик даражасига эга бўлиши керак. |
It shall be allowed to have white gold solder of 585 (five hundred and eighty-fifth) and 750 (seven hundred and fiftieth) fineness in jewelry or other products made of platinum and palladium. | Платина ва палладийдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда 585 (беш юз саксон бешинчи) ва 750 (етти юз эллигинчи) асиллик даражасига эга бўлган оқ олтин кавшари бўлишига йўл қўйилади. |
Solder for jewelry or other silver products must have a fineness of at least 650 (six hundred and fiftieth) fineness. | Кумушдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшар 650 (олти юз эллигинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган асиллик даражасига эга бўлиши керак. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones subject to assaying, analysis and hallmarking with the state assay hallmark or mark of fineness of the established sample shall not contain parts made of non-precious metals, with the exception of: | Асиллик даражаси аниқланиши, таҳлил қилиниши ҳамда давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган қисмлар бўлмаслиги керак, бундан қуйидагилар мустасно: |
Hallmarking with the state assay hallmark or mark of the established fineness of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which are a combination of parts made of precious metals with detachable and easily separable parts made of non-precious metals, shall be carried out in the presence of a special imprint (“met”, “stainless” , “steel” and others) or a designation indicating the presence of non-precious metal, which is applied by jewelry manufacturers to parts made of non-precious metals, except for the cases specified in part one of this article. In the absence of a special imprint on parts made of non-precious metals indicating the presence of non-precious metal, the products shall not be subject to hallmarking with a state assay hallmark or a mark of fineness of the established sample. | Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмлар билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган қисмларнинг бирикмасидан иборат бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларга тушириладиган махсус из («мет», «нерж», «steel» ва бошқалар) ёки қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи белги бўлган тақдирда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган қисмларда қимматбаҳо бўлмаган металл мавжудлигини кўрсатувчи махсус из бўлмаган тақдирда, буюмлар давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланмайди. |
Non-metallic parts (inserts, enamel, niello) may be used in jewelry and other items made of precious metals and precious stones, provided that they differ in appearance from precious metals. In this respect, non-metallic parts of products should not have a coating or color that imitates precious metals. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда нометалл қисмлардан (тошлар, эмаллар, қора кумушлардан) фойдаланишга, башарти улар кўринишидан қимматбаҳо металлардан ажралиб турса, рухсат этилади. Бунда буюмларнинг нометалл қисмларида қимматбаҳо металларга айнан ўхшаш қоплама ёки рангда бўлмаслиги керак. |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones, manufactured with using non-metal parts, must have a special imprint indicating the range of weight of the precious metal. These products shall be subject to assaying, analysis and hallmarking in disassembled and unfinished form, but with the full presence of all parts made of precious metals. In finished products, secondary and additional parts of the product must be soldered. Secondary and additional parts of products must be hallmarked with a state hallmark or a fineness hallmark of the established sample. | Нометалл қисмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда қимматбаҳо металлнинг вазн оралиғи кўрсатилган махсус из бўлиши керак. Мазкур буюмларнинг қимматбаҳо металлардан ясалган барча қисмлари тўлиқ мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш уларни қисмларга ажратган ва битказмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак. Буюмларнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмларига давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси босилиши керак. |
Article 60. Appeal against Decisions of State Bodies, Actions (Inaction) of Their Officials | 60-модда. Давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш |
Decisions of state bodies, actions (inaction) of their officials in the sphere of circulation of precious metals and precious stones may be appealed to a higher body or court. | Давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. |
Losses caused to individuals and legal entities as a result of illegal actions (inaction) of state bodies or their officials in the sphere of circulation of precious metals and precious stones shall be compensated in the manner prescribed by legislation. | Давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади. |
In order to increase production and investment in industrial sectors and improve the mechanism for granting customs benefits for imported technological equipment the Cabinet of Ministers hereby decides: | Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
Nuclear reactors |
Ядро реакторлари |
Stator belts, rotors, diaphragms and their belts (for use in the power industry) | Статор кураклари, роторлар, диафрагмалар ва уларнинг кураклари (энергетика тармоғида фойдаланиш учун) |
Hydraulic turbines and water wheels with a capacity not exceeding 1000 kW | Қуввати 1000 кВт дан ошмайдиган гидравлик турбиналар ва сув ғилдираклари |
Hydraulic turbines and water wheels with a capacity of more than 1000 kW, but not more than 10,000 kW | Қуввати 1000 кВт дан ортиқ, аммо 10000 кВт дан ошмайдиган гидравлик турбиналар ва сув ғилдираклари |
Hydraulic turbines and water wheels with a capacity not exceeding 10,000 kW | Қуввати 10000 кВт дан ошмайдиган гидравлик турбиналар ва сув ғилдираклари |