Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 42. Form of the Additional State Hallmark | 42-модда. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг шакли |
The additional state hallmark shall be established in the form of a square with rounded corners, within which the fineness shall be indicated. An additional state hallmark shall be used for hallmarking detachable and easily separable parts of jewelry and other items made of gold, silver, platinum and palladium. | Қўшимча давлат асиллик даражасининг тамғаси ўртасида асиллик даражаси кўрсатилган, рахлари айлана шаклига келтирилган тўртбурчак шаклида белгиланади. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси олтин, кумуш, платина ва палладийдан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларини тамғалаш учун қўлланилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones, manufactured in the Republic of Uzbekistan, as well as those that have undergone restoration (repair), must have a distinct imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer, applied by a mechanical (percussion) method, or an imprint applied by a laser method. | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак. |
The Assay Chamber shall register the personal hallmark of the jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, on the basis of the provided distinct imprint of the personal hallmark (surface, medium, deep) on a polished brass plate in the manner prescribed by legislation. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғасини рўйхатга олиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан шахсий тамғанинг силлиқланган латун пластинадаги тақдим этилган аниқ (юзаки, ўртача, чуқур) изи асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. |
The Assay Chamber shall charge an assay fee for performance of legally significant actions related to the determination of fineness and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни бажарганлик учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўлови ундирилади. |
with imprints of hallmarks in the form of a star with a hammer and sickle inside and numbers indicating the hallmark; | ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборат тамға излари мавжуд бўлган; (33-моддага қаралсин); |
When hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the main state hallmark shall be applied to each such item. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи шундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади. |
An additional state hallmark shall be applied to detachable and easily separable parts of jewelry and other items made of precious metals and precious stones. | Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига туширилади. |
In cases where the size and location of detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones do not allow the imprint of an additional state hallmark, the content of precious metal in such parts shall not be confirmed and responsibility for fineness of such parts of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be borne by the manufacturer of these products. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмлари ҳажмлари ҳамда жойлашуви давлат асиллик қўшимча даражаси тамғасини босиш имконини бермаган ҳолларда бундай қисмларидаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади. |
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, manufactured of one precious metal, consisting of several parts having different fineness, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. | Битта қимматбаҳо металлдан ишлаб чиқарилган, турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан иборат бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, separate parts of which are made of various precious metals, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding metal and corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. | Алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
If jewelry or other item made of precious metals and precious stones is covered with other precious metals, then the main part of the item shall be imprinted with the main state hallmark for the base alloy of the precious metal, and the hallmark shall not be applied to the additional part. In this respect, an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall applied to the detachable and easily separable parts of the product. | Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюм ўзга қимматбаҳо металлар билан қопланган бўлса, буюмнинг асосий қисмига қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмасига мувофиқ асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади, қўшимча қисмига эса тамға туширилмайди. Бунда буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади. |
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a fineness hallmark of the established sample shall be applied to each such item. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи бундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади. |
On detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, an imprint of the fineness hallmark of the established sample shall be applied. | Бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ҳар бир қисмига белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади. |
In cases where the size and location of detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones do not allow the imprint of the fineness hallmark of the established sample, the content of precious metal in such parts shall not be confirmed and responsibility for assaying such parts of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be borne by the manufacturer of these products. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларининг ўлчамлари ҳамда жойлашуви белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изини тушириш имконини бермайдиган ҳолларда, бундай қисмлардаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, consisting of several parts, made of the same precious metal, but having different fineness, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and detachable and easily separable parts of the product shall be imprinted with the fineness hallmark of the established sample of the corresponding fineness. | Битта қимматбаҳо металлдан тайёрланган, лекин турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан таркиб топган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асосий қисмига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ҳамда ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones, the individual parts of which are made of various precious metals, an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample shall be applied to the main part of the product, and on detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones coated with other precious metals, the main part of the product shall be imprinted with the personal hallmark of the jewelry manufacturer and the fineness hallmark of the established sample (for the main alloy of the precious metal), and on the detachable and easily separable parts of the product an imprint of the fineness hallmark of the established sample of the corresponding metal and fineness shall be applied. | Бошқа қимматбаҳо металлар билан қопланган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга, буюмнинг асосий қисмига (қимматбаҳо металлнинг асосий қотишмаси бўйича) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изи туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса — тегишли металлнинг ва асиллик даражасининг белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изи туширилади. |
In case of damage and deformation of prints of state assay marks by jewelry manufacturers, re-hallmarking shall be carried out on a common basis. | Давлат асиллик даражаси тамғаларининг изларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан зарар етказилган ва уларнинг шакли ўзгартирилган тақдирда қайта тамғалаш умумий асосларда амалга оширилади. |
If it is impossible to present jewelry and other products made of precious metals and precious stones in a completed and assembled form, jewelry manufacturers may present to the Assay Chamber products in an unfinished and disassembled form if all parts of the products are present. In this respect, all secondary and additional parts of the products shall be subject to hallmarking with an additional state hallmark. In finished products, secondary and additional parts of the product must be soldered. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тўлиқ битказилган ҳамда йиғилган тарзда тақдим этиш имконияти бўлмаган тақдирда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар Асиллик даражасини белгилаш палатасига буюмларни уларнинг барча қисмлари мавжуд бўлган ҳолда, тўлиқ битказилмаган ва йиғилмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бунда буюмларнинг барча иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. Тайёр буюмларда буюмнинг иккинчи даражали ва қўшимча қисмлари кавшарланган бўлиши керак. |