Found arm: 433 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
This made encamping on the plains near Lake Tiberias a dangerous proposition, as the Arab army could now potentially be attacked on two sides. | Бу эса, Табария кўли яқинидаги текисликда жамлоқ қуриш араблар учун хавфли деган хулосага олиб келди, чунки уларнинг қўшини икки томондан ҳужум қилиниши мумкин эди. |
Abu Ubayda again heeded Khalid’s advice to move the army to a stronger position on the eastern end of the Yarmouk plateau. | Абу Убайда яна бир бор Холиднинг маслаҳатига қулоқ тутиб, қўшинни Ярмук текислигининг шарқий қисмидаги мустаҳкамроқ позицияга ўтказди. |
And the Byzantine army followed close behind… Terrain would have a major impact on the course of the battle. | Рум қўшини эса уларнинг ортидан эргашарди… Жанг қандай кечишига жанг майдонининг таъсири катта. |
The Yarmouk plateau is predominantly an undulated flat plain, dotted with rocky outcrops. | Ярмук текислигининг катта қисми мавжли яйловлардан иборат бўлиб, гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида бир неча тош дўнгликлар ер бағирлаб туртиб чиққан. |
Rivers Yarmuk, Ruqqad, ‘Allan and Harir slice deep into the level plateau, creating deep gorges with steep cliffs. | Ярмук, Руккад, Аллан ва Ҳарир дарёлари текислик юзасини чуқур кесиб, тик қояли чуқур даралар ҳосил қилган. |
The grassy plain offered enough fodder and several springs to supply both armies. | Ўтлоқли яйловда от-уловлар учун етарлича ем ва икки қўшин чанқоғини қондириши учун бир нечта булоқ оқиб турар эди. |
By his own words, the Armenian general regarded the Arabs as nothing more than "impoverished, hungry, wretched Bedouins" and he offered Khalid food and gold to leave Byzantine lands. | Ушбу арман қўмондоннинг наздида араблар бор-йўғи "қашшоқ, оч, ҳақир бадавийлар" эди ва у Холидга Рум ерларини тарк этиш эвазига озиқ-овқат ва олтин таклиф этди. |
In the center, Jabalah commanded the Ghassanid contingent, while Dairjan led the Armenians. | Марказда Жабала исмли қўмондон Хассонийлар қўшинига етакчилик қилди, Даиржан эса арманлар лашкарбоши эди. |
Byzantine army numbered around 40,000. | Рум лашкарлари тахминан 40000 кишидан иборат бўлган. |
Arab army was around 25,000 strong. | Араб лашкарлари сони 25000 кишидан иборат эди. |
Early on August 15th, the two armies stared each other down. | 15 август наҳорида икки қўшин бир-бирига тикилиб турар эди. |
One Arab warrior came forward, dropped his shield and removed his armor, crying out: “I am the death of the Pale faces, I am the killer of Romans, I am the scourge sent upon you, I am Zarrar Ibn al-Azwar!” Several Byzantine officers challenged the Muslim champion. | Араблардан бир жангчи олдинга чиқди, ўз қалқонини ерга ташлади ва совтини ечиб ташлаб, ҳайқирди: "Мен оқ юзлиларга ўлим келтирувчиман, мен Румликлар кушандасиман, мен Заррар Ибн ал Азвар - сенларга юборилган офатман!» Бир неча Румлик аскарлар ушбу мусулмон қахрамонни жангга чорладилар. |
Then, at noon, Vahan ordered the army to advance. | Сўнгра, чошгоҳ вақтига келиб, Вахан ўз лашкарларига олға юришни буюрди. |
As the Byzantine army closed the distance, Vahan ordered a third of his infantry to advance on the enemy. | Рум қўшини мусулмонлар томон юра бошлади, орадаги масофа қисқарар экан, Вахан, пиёда аскарларининг учдан бир қисмига душманга ҳужум қилишни буюрди. |
As the two armies clashed, Khalid’s men held their ground in the center against the stalled Byzantine advance. | Икки қўшин тўқнашди, Холид сипоҳлари марказда Румликларнинг кескин босимига қарши турар эдилар. |
In close quarters the legs and bellies of the partially armored Byzantine horses now became exposed and many of the heavily armored riders were pulled down from their saddles. | Яқин масофадаги жангда румликлар миниб олган ва қисман совутга ўралган отларнинг оёқлари ва қоринлари энди зарбага очилиб қолганди, ва кўплаб оғир совутли чавандозлар натижада эгарларидан йиқила бошладилар. |
Finally, as dusk approached the two exhausted armies ceased hostilities for the day. | Ниҳоят, кун ботарга яқин, холсиз икки қўшин ўша кун ҳарбий ҳаракатларини тўхтатди. |
Jabalah’s Ghassanid division, now reinforced by Vahan’s Armenians, advanced on Shurahbil. | Жабала қўмондонлиги остидаги Хассонийлар бўлинмаси, Вахан қўшинидан ёрдамга келган арманлар кўмагида, Шураҳбил томон юрдилар. |
Meanwhile, Vahan ordered the Armenians and Greeks forward, at a slower pace. | Бу орада, Вахан арманлар ва юнонларга секин суръатда олға юришни буюрди. |
Sure enough, Yazid’s battered division gave way, with Abu Ubayda barely holding Vahan’s Armenians. | Табиийки, Язиднинг қаттиқ зарбага дуч келган лашкарлари чекинди, Абу Убайда эса Вахан етакчилигидаги арман лашкарларини зўрға ушлаб турарди. |