USA English ‹ › UZ Uzbek

Found қўл: 988 words & 9 translates

English Ўзбек
wellsupported яхши қўллаб-қувватланган
wielded қўллаган
wielding қўллаш
wristwatch қўл соати
7. Allah has set a seal on their hearts and on their hearing, and over their vision is a veil. They will have a severe torment. 7Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.
19. Or like a cloudburst from the sky, in which is darkness, and thunder, and lightning. They press their fingers into their ears from the thunderbolts, in fear of death. But Allah surrounds the disbelievers. 19Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғу босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, панжаларини қулоқларига тиқиб, ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни ўраб олувчидир.

20. The lightning almost snatches their sight away. Whenever it illuminates for them, they walk in it; but when it grows dark over them, they stand still. Had Allah willed, He could have taken away their hearing and their sight. Allah is capable of everything.

20Чақмоқ уларнингкўзини олиб қўяй дейди. Ёриган пайтда юришади, қоронғи бўлса, тўхташади. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларнинг кўзу қулоқларини кеткизади. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

74. Then after that your hearts hardened. They were as rocks, or even harder. For there are some rocks from which rivers gush out, and others that splinter and water comes out from them, and others that sink in awe of Allah. Allah is not unaware of what you do. 74Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ. Ва ҳолбуки, тошларнинг баъзиларидан анҳорлар отилиб чиқади, баъзилари ёрилиб ундан сув чиқади ва баъзилари Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушади. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас.
79. So woe to those who write the Scripture with their own hands, and then say, “This is from Allah,” that they may exchange it for a little price. Woe to them for what their hands have written, and woe to them for what they earn. 79Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин!Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин!Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!
87. We gave Moses the Scripture, and sent a succession of messengers after him. And We gave Jesus son of Mary the clear proofs, and We supported him with the Holy Spirit. Is it that whenever a messenger comes to you with anything your souls do not desire, you grew arrogant, calling some impostors, and killing others? 87Ва батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортидан Пайғамбарларни кетма­ кет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)ни бердик ва уни руҳул қудс билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавою нафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми?!
95. But they will never wish for it, because of what their hands have forwarded. Allah is aware of the evildoers. 95Улар қўллари тақдим қилган нарсалар сабабидан, уни абадий, ҳеч­ҳеч орзу қилмаслар ва Аллоҳ зулмқилувчиларни билувчи зотдир.
177. Righteousness does not consist of turning your faces towards the East and the West. But righteous is he who believes in Allah, and the Last Day, and the angels, and the Scripture, and the prophets. Who gives money, though dear, to near relatives, and orphans, and the needy, and the homeless, and the beggars, and for the freeing of slaves; those who perform the prayers, and pay the obligatory charity, and fulfill their promise when they promise, and patiently persevere in the face of persecution, hardship, and in the time of conflict. These are the sincere; these are the pious. 177Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир.
178. O you who believe! Retaliation for the murdered is ordained upon you: the free for the free, the slave for the slave, the female for the female. But if he is forgiven by his kin, then grant any reasonable demand, and pay with good will. This is a concession from your Lord, and a mercy. But whoever commits aggression after that, a painful torment awaits him. 178Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсинва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Роббиларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор.
221. Do not marry idolatresses, unless they have believed. A believing maid is better than an idolatress, even if you like her. And do not marry idolaters, unless they have believed. A believing servant is better than an idolater, even if you like him. These call to the Fire, but Allah calls to the Garden and to forgiveness, by His leave. He makes clear His communications to the people, that they may be mindful. 221Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича (мўминани)уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирадилар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақиради ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки эсга олсалар.

236. You commit no error by divorcing women before having touched them, or before having set the dowry for them. And compensate them—the wealthy according to his means, and the poor according to his means—with a fair compensation, a duty upon the doers of good.

236Агар хотинларга қўл теккизмай туриб ёки уларнинг маҳрни аниқламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ бўлмайди. Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик ила фойда билан фойдалантиринг. Бу яхшилик қилувчилар бурчидир.

237. If you divorce them before you have touched them, but after you had set the dowry for them, give them half of what you specified—unless they forego the right, or the one in whose hand is the marriage contract foregoes it. But to forego is nearer to piety. And do not forget generosity between one another. Allah is seeing of everything you do. 237Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи зотдир.
249. When Saul set out with the troops, he said, “Allah will be testing you with a river. Whoever drinks from it does not belong with me. But whoever does not drink from it, does belong with me, except for whoever scoops up a little with his hand.” But they drank from it, except for a few of them. Then, when he crossed it, he and those who believed with him, they said, “We have no strength to face Goliath and his troops today.” But those who knew that they would meet Allah said, “How many a small group has defeated a large group by Allah’s will. Allah is with the steadfast.” 249Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар дарёдан ўтганларида улар: «Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ», дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: «Қанчадан­қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар.
253. These messengers: We gave some advantage over others. To some of them Allah spoke directly, and some He raised in rank. We gave Jesus son of Mary the clear miracles, and We strengthened him with the Holy Spirit. Had Allah willed, those who succeeded them would not have fought one another, after the clear signs had come to them; but they disputed; some of them believed, and some of them disbelieved. Had Allah willed, they would not have fought one another; but Allah does whatever He desires. 253Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ­ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади.
259. Or like him who passed by a town collapsed on its foundations. He said, “How can Allah revive this after its demise?” Thereupon Allah caused him to die for a hundred years, and then resurrected him. He said, “For how long have you tarried?” He said, “I have tarried for a day, or part of a day.” He said, “No. You have tarried for a hundred years. Now look at your food and your drink—it has not spoiled—and look at your donkey. We will make you a wonder for mankind. And look at the bones, how We arrange them, and then clothe them with flesh.” So when it became clear to him, he said, “I know that Allah has power over all things.” 259Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди,сўнгра қайта тирилтирди. У зот:«Қанчаётднг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларганазар сол, уларни қандоқ ҳаракатгасоламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди.Унга равшан бўлганда:«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди.
283. If you are on a journey, and cannot find a scribe, then a security deposit should be handed over. But if you trust one another, let the trustee fulfill his trust, and let him fear Allah, his Lord. And do not conceal testimony. Whoever conceals it is sinner at heart. Allah is aware of what you do. 283Агар сафардабўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлгаолинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингизбаъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга, Роббисига тақво қилсин. Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни билувчи зотдир.