Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
50. See how they devise lies against Allah. That alone is an outright sin. | 50Уларнинг Аллоҳга ёлғон тўқишини кўрмайсанми?! Шунинг ўзи ҳам очиқойдин гуноҳликка етарли. |
52. Those are they whom Allah has cursed. Whomever Allah curses, you will find no savior for him. | 52Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагандир. Кимни Аллоҳ лаънатласа, унга ҳеч нусратчи тополмассан. |
54. Or do they envy the people for what Allah has given them of His grace? We have given the family of Abraham the Book and wisdom, and We have given them a great kingdom. | 54Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмизку?! |
56. Those who reject Our revelations—We will scorch them in a Fire. Every time their skins are cooked, We will replace them with other skins, so they will experience the suffering. Allah is Most Powerful, Most Wise. | 56Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритамиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир. |
58. Allah instructs you to give back things entrusted to you to their owners. And when you judge between people, judge with justice. Allah’s instructions to you are excellent. Allah is All-Hearing, All-Seeing. | 58Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир. |
59. O you who believe! Obey Allah and obey the Messenger and those in authority among you. And if you dispute over anything, refer it to Allah and the Messenger, if you believe in Allah and the Last Day. That is best, and a most excellent determination. | 59Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир. |
61. And when it is said to them, “Come to what Allah has revealed, and to the Messenger,” you see the hypocrites shunning you completely. | 61Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрасан. |
62. How about when a disaster strikes them because what their hands have put forward, and then they come to you swearing by Allah: “We only intended goodwill and reconciliation”? | 62Энди қилган нарсалари туфайли уларга мусибат етгандан сўнг сенга келиб, Аллоҳ ила қасам ичиб: «Биз фақат яхшилик ва тавфиқни хоҳлаган эдик», дейишлари қандай бўлди? |
63. They are those whom Allah knows what is in their hearts. So ignore them, and admonish them, and say to them concerning themselves penetrating words. | 63Ана ўшаларнинг қалбларидагини Аллоҳ билади. Бас, уларнинг қилганидан юз ўгир! Уларга ваъз қил! Ёлғиз ўзларига етказиб сўзла! |
64. We did not send any messenger except to be obeyed by Allah’s leave. Had they, when they wronged themselves, come to you, and prayed for Allah's forgiveness, and the Messenger had prayed for their forgiveness, they would have found Allah Relenting and Merciful. | 64Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар. |
69. Whoever obeys Allah and the Messenger—these are with those whom Allah has blessed—among the prophets, and the sincere, and the martyrs, and the upright. Excellent are those as companions. |
69Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши! |
70. That is the grace from Allah. Allah suffices as Knower. | 70Бу–Аллоҳдан бўлган фазлдир ва билгувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. |
72. Among you is he who lags behind. Then, when a calamity befalls you, he says, “Allah has favored me, that I was not martyred with them.” | 72Албатта, ичингизда ортда қоладиганлар ҳам бор. Агар сизга мусибат етса, у: «Аллоҳ, Ўзи менга неъмат берди, яхшиямки улар билан бирга ҳозир бўлмаганим», дейди. |
73. But when some bounty from Allah comes to you, he says—as if no affection existed between you and him—“If only I had been with them, I would have achieved a great victory.” | 73Агар сизга Аллоҳдан фазл етса, худди сиз билан унинг орасида дўстлик бўлмагандек, «Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди. |
74. Let those who sell the life of this world for the Hereafter fight in the cause of Allah. Whoever fights in the cause of Allah, and then is killed, or achieves victory, We will grant him a great compensation. | 74Охират учун бу дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилсинлар. Ким Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғолиб келса, биз унга, албатта, улуғ ажрни берурмиз. |
75. And why would you not fight in the cause of Allah, and the helpless men, and women, and children, cry out, “Our Lord, deliver us from this town whose people are oppressive, and appoint for us from Your Presence a Protector, and appoint for us from Your Presence a Victor.” | 75Нима учун Аллоҳнинг йўлида ва: «Эй Роббимиз, бизни аҳли золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан нусратчиато қилгин», деяётганзаифҳол эрк агу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?! |
76. Those who believe fight in the cause of Allah, while those who disbelieve fight in the cause of Evil. So fight the allies of the Devil. Surely the strategy of the Devil is weak. | 76Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг. Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир. |
77. Have you not considered those who were told, “Restrain your hands, and perform your prayers, and spend in regular charity”? But when fighting was ordained for them, a faction of them feared the people as Allah is ought to be feared, or even more. And they said, “Our Lord, why did You ordain fighting for us? If only You would postpone it for us for a short while.” Say, “The enjoyments of this life are brief, but the Hereafter is better for the righteous, and you will not be wronged one bit.” | 77Қўлингизни тийинг, намоз ўқиб, закот беринг, деб айтилган кимсаларни кўрмайсанми?! Уларга уруш фарз қилинганда, бирдан, бир гуруҳлари одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ёки ундан ҳам қаттиқроқ қўрқишмоқда. Ва: «Эй Роббимиз, бизга урушни нега фарз қилдинг, бир оз ортга суриб турсанг бўлмасмиди?!» демоқдалар. Дунёнинг матоҳи оз,охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. |
78. Wherever you may be, death will catch up with you, even if you were in fortified towers. When a good fortune comes their way, they say, “This is from Allah.” But when a misfortune befalls them, they say, “This is from you.” Say, “All is from Allah.” So what is the matter with these people, that they hardly understand a thing? | 78Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демайдилар?! |
79. Whatever good happens to you is from Allah, and whatever bad happens to you is from your own self. We sent you to humanity as a messenger, and Allah is Witness enough. | 79Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик ўзингдандир. Биз сени одамларгаПайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. |