Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
jewelry and other products made of precious metals and precious stones, made in the Republic of Uzbekistan, without imprints of personal brands of jewelry manufacturers, with deformed imprints of personal brands of jewelry manufacturers or with the absence of any element (sign) in the imprint; | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамға излари бўлмаган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари излари шакли ўзгарган ёки издаги бирон-бир қисм (белги) мавжуд бўлмаган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
375 (three hundred and seventy-fifth), 500 (five hundredth), 585 (five hundred and eighty-fifth), 750 (seven hundred and fiftieth), 875 (eight hundred and seventy-fifth), 916 (nine hundred and sixteenth), 958 (nine hundred and fifty-eight), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of gold; | олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 375 (уч юз етмиш бешинчи), 500 (беш юзинчи), 585 (беш юз саксон бешинчи), 750 (етти юз эллигинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 916 (тўққиз юз ўн олтинчи), 958 (тўққиз юз эллик саккизинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари; |
800 (eight hundredth), 875 (eight hundred and seventy-fifth), 925 (nine hundred and twenty-fifth), 960 (nine hundred and sixtieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of silver; | кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 925 (тўққиз юз йигирма бешинчи), 960 (тўққиз юз олтмишинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари; |
850 (eight hundred and fiftieth), 900 (nine hundredth), 950 (nine hundred and fiftieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of platinum; | платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи), 900 (тўққиз юзинчи), 950 (тўққиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари; |
500 (five hundredth), 850 (eight hundred and fiftieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of palladium. | палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 500 (беш юзинчи), 850 (саккиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари. |
800 (eight hundredth) fineness - for jewelry and other products made of silver; | кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи) асиллик даражасидан; |
850 (eight hundred and fiftieth) fineness - for jewelry and other products made of platinum; | платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи) асиллик даражасидан; |
It shall be allowed to manufacture and sell jewelry and other products made of gold of 583 (five hundred and eighty-third) fineness according to individual orders of individuals from jewelry and other products made of precious metals from gold 583 (five hundred and eighty-third) fineness, which belong to them. | Жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражали олтиндан заргарлик ва бошқа буюмларни ушбу шахсларга тегишли 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражасига эга бўлган олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардан ясашга ҳамда реализация қилишга йўл қўйилади. |
The state hallmarks of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the state hallmarks) shall be deemed hallmarks of the established form for each type of precious metal and consist of a certificate mark and a fineness, which can be applied together (in one contour) or separately. | Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари (бундан буён матнда давлат асиллик даражаси тамғалари деб юритилади) қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклдаги тамғалар бўлиб, улар биргаликда (бир контурда) ёки алоҳида туширилиши мумкин бўлган тасдиқ белгисидан ҳамда асиллик даражасидан иборатдир. |
Forms of state hallmarks shall be established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
The identity badge shall be an octahedron, inside of which there is an image of the Humo bird with the profile of its head turned to the right. | Тасдиқ белгиси саккиз қиррали шаклда бўлиб, ўртасида боши ўнгга бурилган ҳолдаги Ҳумо қуши тасвири туширилган. |
The mark of the fineness of the established sample shall be a hallmark of the form established for each type of precious metal, consisting of numbers indicating the fineness. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклда бўлиб, асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборатдир. |
Additional state hallmarks shall have no independent significance and when hallmarking detachable and easily separable components of jewelry and other items made of precious metals and precious stones, shall be used only in combination with one of the main state hallmarks. | Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмларини тамғалашда фақат асосий давлат асиллик даражаси тамғаларидан бири билан бирга қўлланилади. |
Article 41. Forms of the Main State Hallmarks | 41-модда. Асосий давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари |
The following forms of the main state hallmarks shall be established in the Republic of Uzbekistan in the form of: | Ўзбекистон Республикасида асосий давлат асиллик даражаси тамғаларининг қуйидаги шакллари белгиланади: |
octahedron, in which the certificate mark is p, shall be used for hallmarking in combination with an additional state hallmark; | ўртасида тасдиқ белгиси жойлашган саккиз қиррали шаклдаги — қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан биргаликда тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with a convex-oval left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of gold; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of silver; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган тўғри бурчак шаклидаги — кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with a convexly truncated left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of platinum; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги — платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with convex-oval vertical sides, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of palladium. | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, вертикал томонлари бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади. |