Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall have the right to refuse in writing the exercise of the priority right to purchase refined precious metals in order to replenish its assets in precious metals. In this case, industrial production entities and refineries shall have the right to sell refined precious metals through exchanges or under direct contracts. | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширишдан ёзма равишда воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни биржалар орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш ҳуқуқига эга. |
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. | Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones should be organized in such a way that they do not violate the economic interests of the Republic of Uzbekistan, the rights of producers and consumers of products (items) from precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. |
Scrap and waste of precious metals must be subjected to pre-treatment to remove materials that cover precious metals (ceramics, plastics, and others) in preparation for delivery to processing plants. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак. |
Precious metal bars shall be made in the form of standard and measured bars on the territory of the Republic of Uzbekistan, with obligatory marking in accordance with the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади. |
Sale of loose precious stones shall be carried out only in cut form. | Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошларни сотиш фақат қирраланган шаклда амалга оширилади. |
Cut precious stones (over 0.3 carats) to be sold must be individually packaged. | Сотилаётган қирраланган (0,3 каратдан юқори бўлган) қимматбаҳо тошлар алоҳида қадоққа эга бўлиши керак. |
Article 27. Retail Trade in Jewelry and other Items Made of Precious Metals and Precious Stones | 27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси |
Retail trade in jewelry and other items made of precious metals and precious stones may be carried out by legal entities on the basis of a notification procedure established by legislation. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. |
Unless otherwise provided by legislation, retail trade in jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be carried out in specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes. | Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади. |
In specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes, information on finesses of precious metals established in the Republic of Uzbekistan shall be posted, as well as extracts from regulatory documents establishing the procedure for assaying, analyzing and hallmarking jewelry and other products from precious metals, images of imprints of state assay hallmarks of the Republic of Uzbekistan, imprints of finesses marks of the established sample and other information necessary for the buyer. | Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones offered for retail sale must have sealed labels indicating the name of the product, type of precious metal, fineness, type and characteristics of inserts, including the processing method that has changed the quality, color and cost characteristics of the precious stone, and the retail price of the product. In this respect, in the case of wholesale sales of jewelry and other products made of precious metals, the presence of separate sealed labels on each product shall not be required. | Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқ бўлиши керак. Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар улгуржи сотилганда ҳар бир буюм учун алоҳида пломбаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди. |
production, use and storage of discs for dental products, electrodes, anodes, contacts, solders containing precious metals; | таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш; |
Legal entities engaged in exhibiting precious metals and precious stones, as well as products (items) from them must ensure that the mandatory conditions and requirements for ensuring the safety, proper accounting, and safe transportation of precious metals and precious stones , when holding events organized for the purpose of exhibiting, as well as products (items) from them. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар ўтказилаётганда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини, тегишли равишда ҳисобга олинишини, ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир мажбурий шартлар ва талаблар бажарилишини таъминлаши керак. |
Unique nuggets of precious metals, unique precious stones, unique products made of precious metals and precious stones of historical, scientific, artistic or other cultural value, including archaeological and museum objects or museum collections located outside their permanent location, must be returned after the completion of the events organized for the purpose of exhibiting to the place of permanent residence in a mandatory order. | Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have an imprint of the hallmark of the assay offices in the form of a star with a sickle and a hammer inside, as well as numbers indicating the fineness of the product shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan when sold through the retail system. | Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones or imposition of a fine in the amount of one hundred percent of its value - in case of repeated commission of this offense within one year. | бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. |
Hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, accepted by the Assay Chamber from pawnshops, microcredit organizations, individuals, business entities and authorized state bodies (hereinafter referred to as the applicant), shall be carried out on the basis of the results of assaying, and with the written permission of these applicants - based on the results of the analysis. | Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади. |
items made of precious metals that are an archaeological or museum object or a museum collection, as well as articles of cultural value, subject to the availability of expert opinion of the authorized body; | ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар; |
semi-finished products, standard and measured bars made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар; |