Found am: 3514 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Take now, for instance: is Abdulla trying to lull his sense of pain and humiliation? Or are the habits of many years taking over so that even here, lying in this God-forsaken place, after letting his head fall on the pillow and saying his evening prayer, he lets his thoughts roam free of whatever was shackling them, free of anything that has nothing to do with the task in hand: writing? But he hadn’t yet pronounced the words of the prayer, ‘I lie down in peace’… | Бадану руҳ оғриғини тахайюлига белаб, улоқтирилган ерида ўзини уйқулатмоқчими Абдулла? Ё йиллар давомида орттирган одати - бошини ёстиққа қўйиб: “Ётдим тинч” дуосидан сўнг хаёл жиловини озод қўйиб юбориши бу ерда ҳам, муздек ва зах цемент устида ўз кучини кўрсатяптими... “Ётдим тинч”ни ўқигани йўқку ахир... |
Abdulla had described every detail of Khan Umar’s first wedding: the ceremony in the state palace, the dancing and the games, the laughter and the joyful voices. The drumbeats that shook the sky’s blue dome when the people heard that the newly-weds had retired. The intoxicating joy which foamed in chalices while the sound of music filled hearts with delight and ecstasy. | Амир Умархоннинг биринчи тўйини эринмай ёзган эди Абдулла. Давлат саройидаги жамшидий базм барпосинию, ўйин-кулги ва шодлик садосини. Иқбол ноғораси овози осмоннинг зумрад гумбазини тутишинию, масрурлик овозаси одам аҳли қулоғига етишини. Қувонч бодаси шодлик қадахида кўпирганинию, муғаннийлар навоси юракларни шавқу-завқ ила ўпирганини... |
For a third time Umar sent a matchmaker to G’ozi-xo’ja’s house: this time it was the talkative Hakim, Umar’s sister’s son, a relation which made him a mahram, a man entitled to enter the harem. The Emir was wary of letting an outsider see his future bride’s beauty, but he could allow his nephew to behold her. Only the matchmakers and the girl’s father, whose white brows were wet with sweat, knew what was said during the negotiations. Realising that it was impossible to play with fire, G’ozi-xo’ja reluctantly nodded his agreement. | Ҳа, учинчи сафар Амир Умархон Ғози-хожа хонадонига совчи қилиб шайхулислом Маъсумхон-тўра ҳазратларининг ўғиллари одамохун Муҳаммадҳакимхон-тўрани юборди. Ҳакимхон айни пайт Амирнинг жияни бўлиб, маҳрамларидан эди, ўзгалардан қизғанса-да, Амир совчиланган қиз чиройини ўз жиянидан қизғанмади. Орадан не гаплар, таҳдиду-ваъдалар ўтди, фақат совчиларнинг ўзларию, оқ қошларини тер босгану дами ичига тушиб кетган Ғози-хожага маълум. Қандай бўлмасин ўт билан ўйнаб бўлмаслигини тушуниб етган Ғози-хожа чор-ночор бошини розиликда ирғабди. |
That same morning Hakim brought the girl home with him, entrusting her to the care of his mother Oftob. Delighted by the bride’s beauty, the young matchmaker recited a Persian couplet to his mother: | Ўша саҳарнинг ўзидаёқ Муҳаммадҳакимхон-тўра ул бокира қизни ўз қўшига келтириб, Амир Умархоннинг сингли бўлмиш Офтоб-онасига топширибди. Қиз чиройидан ёқасини тишлаган совчи йигит ўз онасига ушбу байтни айтибди. |
Because of his youth and naughtiness, your humble servant continued sitting by the curtain and, following the path of disrespect, raised a corner of the cover to hide under it so that he could enjoy the spectacle of the Sun meeting the Moon. The wine of desire foamed in the throat of Emir Umar- xon, and the moisture of shame appeared on the face of the beauty, like drops of dew on a rose. Moments of tenderness and elegant caresses were becoming more and more wild: the buyer’s desire grew, while the mistress of the goods gave ever greater concessions. For rain, ready to show the cloud’s final aim, was now about to pour down on the field of desire. The flower bud, submitting to the playful brazenness of the wind, was forced to unfurl its petals and turn itself bright red. And since the innate urge of the flower bud was to bear fruit, it opened fully under the force of the wind, so that a pearly drop now fell on its pollen. |
Аммо камина ҳам айни ёшлик даврим бўлгани учун ва ҳам бир томони шўхлик қилиб ҳеч ёққа қўзғалмадим ва беадаблик йўлига кириб чимилдиқнинг бир чекасида бекинганча, ул ой ва қуёшнинг яқинлашувини тўйиб томоша қилдим. Ҳуллас ўша чоғда Амир Умархоннинг димоғида жуфтлашиш шароби кўпирди, ул дилрабо юзида эса ҳаё тори шабнам донасидек намоён бўлди. Нозу-ниёз лаҳзалари қизиди - ҳаридор иштиёқи кучайиб, мол эгаси мулойимлиги ортди. Чунки орзу кишининг булути мақсадини ҳосил қилиш учун мурод пардаси ортида шай турарди. Гулғунча шамолнинг уятсизлиги натижасида қабога бандини ечишга мажбур бўлди ва ўзининг гулгунлиқ оғушига солди. Омонлик суманининг ғунчаси мақсади ҳосиллик насими ҳилпираши сабабидан оғзини очди ва мақсуд бўстонидан кумуш ранг садафга симоб гавҳари томчилади. |
Oyxon was the eldest daughter of a revered hereditary sayid, G’ozi-xo’ja. She was not yet eighteen, but her many worries made her so serious that she was often mistaken for a younger sister of her mother Qantak. In the first days of the winter of 1232, their city O’ratepa was seized by Umar; all the sayids, including G’ozi-xo’ja, were arrested and shackled. Their property confiscated, they were driven out of their houses into the thick winter snow, crowded into wagons and packed off to Kokand. Oyxon was then fifteen. When they reached Kokand, cold and hungry, they found Umar still angry: he sent them even further, to Shahrixon. The family was so destitute that a flat loaf of bread seemed a gift from heaven, a set of old clothes a precious luxury. |
Ойхон-пошша Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг тўнғич қизи эди. Ўн саккизга ҳали кириб-кирмаган бу қиз ёш умрига қарамай кўпни кўрганиданми ўз онаси Қантак пошшога қиз эмас, сингил қатори эди. 1232-нчи йилнинг Жадий ойида улар туғилиб ўсган Ўратепани Хўқанд подшоҳи Амир Умархон босиб, сайидлар паноҳи Маҳмуд-хожаю, бошқа улуғ-улуғ ҳазратларнинг қўлларига кишан солганида, бало Сайид Ғози-хожанинг ҳам хонадонига кириб келди. Қишнинг қаттиқ совуғига қарамай буларнинг барини қор устида зор йиғлатиб бутун борлиғини мусодара қилишди-да, уловга солиб, Хўқанд томон бадарға қилишди. Ойхон-пошша ўшанда ўн беш ёшда эди. Оч-яланғоч булар Хўқандга етишгач, Амир Умархоннинг хожагонга қарши ғазаби битмай, Сайид Ғози-хожаю Ўратепа улусининг бошқа улуғларини ундан ҳам нари, Шаҳрихонга сургун қилди. Ул бечораларни шу қадар талашган эди-ки, бир кулча нон буларнинг кўзларига фалак чархи, жулдур кўйлак эса биҳишт ҳилъатидек кўринарди. |
When they arrived at their place of exile, G’ozi-xo’ja’s family somehow built themselves a hovel to protect themselves from the fearful cold. They now had to live on what their father could earn by teaching children of the local poor to read and write, while Qandak and Oyxon made embroidered skull-caps. They embroidered in silk, but wore coarse calico dresses. All their earnings were spent on food. To relieve her father, Oyxon taught her younger siblings herself, putting them to bed at night, telling them fairy stories and writing verses for them. |
Қиш қаҳратонида яйдоқроқ ерда бир кулба қуриб Сайид Ғози-хожа маҳалладаги учта-тўртта майдага дарс ўқитиш ила, Қантак-пошшо билан Ойхон-пошшо эса дўппи тикиш ила кун кўриша бошлашди. Дўппи гулларини ипакдан тикишса-да, ўзлари бўз кўйлак кийишди. Топган-тутганлари фақат қора қозонни қайнатишига етиб турди холос. Кичик ука-сингилларини - отасини уринтирмасдан - ўзи ўқитди Ойхон-пошша. Уларга аллалар айтди, эртаклар тўқиди, ғазаллар битди. |
The sufferings Qantak endured gave her a swollen goitre the following winter, and she developed a cough which she could not shake. G’ozi-xo’ja managed to get some deergrass to make an extract, which he gave her to drink. But nothing was of any use: by spring Qantak had departed this treacherous world, leaving behind five motherless children. There was a great deal of mourning and lamenting. The eldest daughter became her father’s sole support, a substitute mother to her siblings. Oyxon had been embroidering ten skull-caps a week; now she had to embroider twenty. Her doe-like eyes became as sharp as a blade and she herself as quick and nimble as a panther. She bathed, fed, nursed and taught the children, attending, also, to her prematurely aged father: her voice became as sweet as honey served in porcelain. |
Ютган аламлариданми, иккинчи қишга бориб, Қантак-пошшанинг аввалига буқоғи шишиб кетди. Кейин битмас йўтал ёпишди. Сайид Ғози-хожа аллақаердан кийик ўти тилаб келди, уни қайнатиб ичиришди, ёрдам бергани йўқ, кўкламга етар-етмас беш болани тирик етим қолдириб, Қантак-пошша бу вафосиз дунёдан кечди. Зор-зор йиғлаб қолишди булар. Энди Ойхон-пошша отасига ягона суянчиқ, ука-сингилларига она ўрнида қолди. Илгари ҳафтасига ўн дўппи тиккан бўлса, энди йигирматадан тикди, ўшанданми шаҳло кўзлари икки ўткир ханжардек чархланди, укаларини ювди, таради, ўқишию ошига қаради, ҳаракатлари сиртлоннинг урғочисидек енгилу эпчил бўлди, бирданига мункайиб қолган отасининг синиқ кўнглини асраб-авайлаб чегалади - овозлари чиннидаги қиёмдек ширалади... |
Her cousin Qosim was the first to notice the changes in her. He would come to Shahrixon to help his uncle’s family tend the vegetable plot. This time, with his uncle’s blessing, he put off going home, instead finding more jobs to do around the house: repairing shoes, patching up the mud-brick wall, setting up the bread-baking oven – there was no lack of things to do – any excuse to stay on. |
Буни биринчи бўлиб ҳар кўклам Эски-Новқатдан Шаҳрихонга келиб, боғчаларни чопишдаю, экин экишда ёрдам бериб юрадиган амакиваччаси Сайид Қосим-хожа йигитча сеза бошлади. Энди у аввалгилардек ишини битирса, Сайид Ғози-хожа ҳазратларининг дуосини олиб йўлига ошиқмас, балки турли баҳона топиб, бир буларнинг барини ковушларини ямар, бир тандиру ўчоғ атрофидаги сувоқни янгилар, бир деворингиз нураб қолибди, - дея, пахса қаларди. |
‘Your good health, cousin!’ Oyxon greeted him, spreading a cloth on the ground and laying some flatbread on it. ‘Come and have some tea!’ ‘As you wish,’ he replied. He moved to where she had laid out breakfast. Watching the girl get up to return to the house, her slender figure supple as a vine, he surprised himself by calling out, ‘I need your help!’ Oyxon looked around. ‘What for, cousin?’ She said the word ‘cousin’ so gently that Qosim couldn’t help missing a breath at the implications. He could barely whisper: ‘Would you mind holding the ladder? The crossbeams on the stakes are too thin, and I need to tie the vine branches firmly…’ Oyxon spun round to face him. ‘As you wish…’ |
Шу пайт чойини кўтариб Ойхон-пошша келиб қолди. “Ҳормангиз, ака!” – деб сўрашди-да, қўлтиғидаги қийиқчани ёзиб, ичидаги нонни ушатди, чойни пиёлага қуйиб имо қилди: “Чойдан ичиб олинг, қувват бўлади!”. “Майлингиз!”, - деб жавоб берди Сайид Қосим ва дастурхонгача яқинлашар экан, Ойхон-пошшанинг анави гажак-гажак шўралар каби ўгирилиб, уй томон кетажагини пайқади-да, бирдан: - Менга ёрдамингиз керак эди, Ойпошша! - деди. Ойхон бир қиё боқди-да: - Нима эди, ака? - деб сўради. Бу “ака” деб айтган сўзида неларни англамади ўша он Сайид Қосим-йигит, дами ичига тушиб кетиб, қарийиб шивирлади: - Шотини ушлаб туролмайсизми. Ишкомнинг тепаси нозикроқ, шўрани боғлаб олай... Ойхон бебоғ шўрадек ялт этиб ўгирилди. - Майлингиз... |
The tea was left undrunk. His hands trembling with excitement, his breath quickening, Qosim picked up the ladder which lay near the vineyard and placed it against a strong supporting pillar. ‘If you hold it from this side, I’ll have the branches tied to the crossbeams in no time,’ he said. |
Чой ҳам бир чекада қолиб кетди, Сайид Қосим-йигитча, қўлу-нафаси титраганича, ишком тагида ётган нарвонни турғизиб, ишкомнинг пухтароқ бир ходасига тирадию: |
Whether because Nozim had let slip the secret after all, or because G’ozi- xo’ja had spoken to his relatives in Eski-Novqat in the course of his brief pilgrimage, Qosim left for home as soon as he was able to. In the afternoon, G’ozi-xo’ja summoned his eldest daughter, intending to disclose his heart’s secret desire: to do so, he went back all the way to Adam and Eve, alluding to every Old Testament story there was. |
Айёру қувча Сайид Нозимхон дадаларига сотиб қўйдими, ё Саҳобадан қайтаётгач, Эски-Новқатдаги қариндошлари билан хабарлашган Сайид Ғози-хожа маслаҳатини пишириб келдими, баҳарҳол боғу-роғ ишларини битирган Сайид Қосим-йигит буларнинг кўнгилларини ярим қилиб, уйига кетганида, ота тўнғич қизини пешгоҳда ўз олдига чақирди-да, гапни Одам Атою Момо Ҳаводан бошлаб, аста-секин кўнгилларидаги муддаоларини изҳорладилар: |
At the end of spring it was decided that Oyxon and her young brothers would stay for a week with their uncle in Eski-Novqat. Qosim came in his cart to fetch them. At dawn, after morning prayers and their father’s blessing, they set off. The cart had three thick rugs spread over a bed of reeds and hay. They jolted along a road, and towards noon they reached a Kyrgyz village. Here they broke for refreshment and, getting back into the cart after a bowl of real, icy Kyrgyz kumys both Oyxon’s brothers fell into a deep, sated sleep. |
Ўша кўкламнинг охирида Ойхон пошша укалари билан Эски-Новқатга амакисининг уйларига бориб, бир ҳафта туриб келадиган бўлди. Буларни олиб кетиш учун Сайид Қосим-йигитнинг ўзи улови ила келди. Бомдоддан кейинги ғира-шира саҳарда Сайид Ғози-хожанинг дуосини олиб, булар йўлга чиқишди. Бардию похол устидан ёпилган уч қават кўрпача устида силкина-силкина, Асакаю Аравон қилиб, пешинларга қирғизларнинг Қора Кўчкан деган жойига кириб келишди. У ерда нонушта еб, қирғизларнинг тоза қимизидан симиришган эди, йўлнинг тоғ қисмини Ойхон-пошшанинг иккала укаси ҳам донг қотганича ухлаб кетишди. |
The road passed through foothills, then mountains, following the course of a rushing stream. Sitting up front to drive the horses, Qosim broke the silence, speaking as if to himself: |
Икки томон адиру-тоғ, сой ёқалаб кетишар экан, Сайид Қосим-йигит от ҳайдаб ўтирган еридан орқага ўгирилмай ўзига сўзлагандек: |