Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In this regard, the newly established Senate committee is required to consistently fulfill the tasks entrusted upon it. | Бу борада янгитдан ташкил этилган Сенат қўмитасидан зиммасига юкланган вазифаларни изчил амалга ошириш талаб этилади. |
Dear fellow countrymen! | Азиз ва муҳтарам юртдошлар! |
All of us well understand that more enormous tasks are awaiting us. We will build the great future of our Motherland along with you, my dear compatriots. Together with our brave and noble people we will certainly achieve our set goals. | Ҳозирги вақтда олдимизда нақадар улкан вазифалар турганини барчамиз яхши тушунамиз. Биз Ватанимизнинг буюк келажагини сиз, азизлар билан, мард ва олижаноб халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз. |
I wish all of you a sound health, happiness and success, peace and tranquility, plenty and abundance to your homes. | Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. |
“He used to come to the Terrace sometimes too in the older days. But he was rough and harsh- spoken and difficult when he was drinking. His mind was on horses as well as baseball. At least he carried lists of horses at all times in his pocket and frequently spoke the names of horses on the telephone. ” |
— У ҳам авваллари бизнинг Террасимизга келиб турарди. Аммо ичиб олса, тамом, унга ҳеч ҳам бас келиб бўлмасди. У фақат бейсболгина эмас, от жинниси ҳам эди. Ҳар доим чўнтагида мусобақа программасини олиб юрар ва телефон орқали отларнинг номини атаб, уларга пул тикарди.
|
"There is no such fish if you are still strong as you say." "I may not be as strong as I think/' the old man said. "But I know many tricks and I have resolution."
|
— Ҳақиқатан ҳам аввалги кучинг бўлса, дунёда сен эплолмайдиган балиқ топилмаса керак. — Балки, илгариги кучим қолмагандир. Лекин менда ғайрат бор, чидамим ҳам етарли.
|
'You ought to go to bed now so that you will be fresh in the morning. I will take the things back to the Terrace." "Good night then. I will wake you in the morning." 'You're my alarm clock/' the boy said. "Age is my alarm clock/' the old man said. "Why do old men wake so early? Is it to have one longer day?" "I don't know/' the boy said. "All I know is that young boys sleep late and hard." "I can remember it/' the old man said. "I'll waken you in time." "I do not like for him to waken me. It is as though I were inferior." "I know." "Sleep well old man."
|
— Энди сен ётиб ухла, эрталаб тетик бўлиб туришинг керак. Мен бўлсам идишларни олиб бориб бераман. — Майли. Хайрли кеч. Эрталаб мен сени уйғотаман. — Сен мен учун нақ қўнғироқ соатнинг ўзисан,— деди бола. — Мен учун қариликнинг ўзи қўнғироқ соат. Чоллар нега жуда барвақт туришаркин-а? Наҳотки, буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса? — Билмадим. Фақат шуни биламанки, ёшлар қаттиқ ва кўп ухлашади. — Бошимдан ўтган, биламан,— деди чол.— Мен сени вақтида уйғотаман. — Негадир мени анови уйғотганини ёқтирмайман. Худди мен ундан қолишадигандек. — Тушундим. — Хайрли кеч, Сантьяго.
|
The boy went out. They had eaten with no light on the table and the old man took off his trousers and went to bed in the dark. He rolled his trousers up to make a pillow, putting the newspaper inside them. He rolled himself in the blanket and slept on the other old newspapers that covered the springs of the bed. He was asleep in a short time and he dreamed of Africa when he was a boy and the long golden beaches and the white beaches, so white they hurt your eyes, and the high capes and the great brown mountains. He lived along that coast now every night and in his dreams he heard the surf roar and saw the native boats come riding through it. He smelled the tar and oakum of the deck as he slept and he smelled the smell of Africa that the land breeze brought at morning. |
Бола кетди. Улар чироқ ёқмасдан овқатланишганидан, чол қоронғида ечиниб ётди. У кийимларига газетани ҳам қўшиб ўраб, ёстиқ ўрнига бошига қўйди. Чол одеялига бурканиб, каравотнинг қуруқ пружиналарига ташлаб қўйилган эски газеталар устига чўзилди. У ётди-ю, ухлаб қолди. Уйқусида ёшлик чоғлари ўтган Африка, унинг узун, олтин қирғоқлари ва кўзни қамаштиргудек оппоқ саёзликлар, юксак қоя ва ҳай-батли қўнғир тоғлар тушига кирди. Энди у яна ҳар кеча уйқусида шу қирғоқларга қўнар, уввос билан отилган тўлқинларнинг шовқинини эшитар ва ерлилар тушган қайиқни тўлқин қирғоққа қандай суриб бораётганини кўриб турарди. Тушида у ҳамон палубадан чиқаётган лос ва смола исини туяр, димоғига эрталабки шамол қирғоқдан олиб келган Африка нафаси уриларди. |
Nominated by various political parties and public associations, they shied away from directly criticizing the race favorite and in some cases even spoke in favor of Toqaev's policies. | Турли сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари томонидан номзод қилиб кўрсатилган бу шахслар Тоқаевни тўғридан-тўғри танқид қилишдан ўзларини тийдилар. Баъзи ҳолларда улар ҳатто Тоқаев сиёсатини ёқлаб чиқишди. |
They did, however, demonstrate their talent for milking and shoeing horses during an otherwise colorless election campaign. | Аммо айрим номзодлар сайлов кампанияси давомида отларни соғиш ва тақалаш қобилиятларини намойиш этишди. |
In a preelection interview with RFE/RL’s Kazakh Service, political scientist Dosym Satpaev called this clause “a filter” introduced by first President Nursultan Nazarbaev “to control the electoral process and its participants.” | Сиёсатшунос Дўсим Сатпаев Озодлик радиоси қозоқ хизмати билан суҳбатда мазкур қонунни биринчи президент Нурсултон Назарбоев киритган «фильтр» деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, бу қоида «сайлов жараёни ва унинг иштирокчиларини назорат қилиш учун» ўйлаб топилган. |
That it remains in force raises questions about Toqaev’s claims of a “New Kazakhstan," a slogan the head of state has championed after sidelining Nazarbaev’s powerful clan following the unrest in January, Satpaev argued. | Сатпаев қонун ҳамон кучда қолаётгани Тоқаевнинг «Янги Қозоғистон» тўғрисидаги даъволарига шубҳа туғдиришини айтди. Январь ойида содир бўлган тартибсизликлар ортидан Тоқаев Назарбоевнинг қудратли уруғини четлатиб, «Янги Қозоғистон» шиорини ишлата бошлаган. |
Former President Nazarbaev has made few public appearances since the January events, which saw the 82-year-old’s relatives shed powerful and lucrative positions as an elite schism was laid bare. | Собиқ президент Назарбоев январь воқеаларидан кейин камнамо бўлиб қолди. Январдаги тартибсизликлар ортидан 82 ёшли собиқ президентнинг қариндошлари қудратли ва даромадли лавозимлардан маҳрум бўлдилар. |
To date the only high profile Nazarbaev ally jailed in connection with the violence is Karim Massimov, a long-time lieutenant in the state bureaucracy who headed the security services at the time anti-government protests spread. | Зўравонлик ортидан Назарбоев иттифоқчиларидан Карим Масимов қўлга олинди. Масимов январь тартибсизликлари бошланган пайтда хавфсизлик хизматини бошқараётган бўлган. |
Nazarbaev’s comparison was unfortunate, as many on social media pointed out, since according to the Bible Jesus both predicted his disciple’s betrayal and did nothing to prevent it. | Назарбоевнинг бу аналогияси муваффақиятсиз бўлди, сабаби кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари таъкидлаганидек, Инжилда ёзилишича, Исо пайғамбар шогирди хиёнат қилишини башорат қилган, аммо бунинг олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган. |
Monitors will face fresh restrictions next year, when parliamentary elections are expected to be held, thanks to legislative tweaks raising the barriers for accreditation that will enter force on January 1. | Қозоғистонда кейинги йил парламент сайловлари бўлиб ўтади. 1 январдан кучга кирадиган янги қонунлар туфайли сайлов кузатувчилари янада кўпроқ тўсиқларга дучор бўлишларини кутиш мумкин. |
Seven Years -- A Long Time In Politics | Етти йил – сиёсатда узоқ вақт |
But there is a catch -- presidential terms are now a whopping seven years long, the same grace period granted to top decision-makers in democracy-free locales such as Equatorial Guinea, Syria, and Turkmenistan, to name a few. | Аммо масаланинг бир жиҳати бор – президентлик муддати эндиликда етти йилга чўзилади. Шу ўринда айтиш жоизки, Экваториал Гвинея, Сурия ва Туркманистон каби демократик бўлмаган давлатларда мамлакатларда президент мана шунча узоқ муддатга сайланади. |
And even if the president keeps his promise never to run again, he is unlikely to want somebody who is not loyal to him to take the reins in 2029. | Тоқаев бошқа ҳеч қачон номзодини қўймаслик ваъдасини бажарган тақдирда ҳам, 2029 йилда ўрнини унга содиқ бўлмаган одам эгаллашига йўл қўйиши даргумон. |
It was the last of Morganson's bacon. In all his life he had never pampered his stomach. In fact, his stomach had been a sort of negligible quantity that bothered him little, and about which he thought less. But now, in the long absence of wonted delights, the keen yearning of his stomach was tickled hugely by the sharp, salty bacon. |
Моргансоннинг томоғидан сўнгги бекон* тишлами саримойдай ўтиб кетди. У ҳаётида бирор маротаба ошқозонини бундай сийламаганди. Ошқозон Моргансон учун эътибордан холи ва уни кам безовта қилувчи нарса эди, ўзи ҳам ошқозон масаласида кўпам қайғуравермасди. Лекин ҳозир узоқ очликдан сўнг тузланган бекон бўлаги нафсини қондирди. |