USA English ‹ › UZ Uzbek

Found am: 3514 words & 3 translates

English Ўзбек
The UK's Prime Minister Starmer and Foreign Secretary Lammy arriving in the US Сурат тагсўзи,Британия Бош вазири Стармер ва ташқи ишлар вазири Лемми Вашингтонгда.
Meanwhile, Sir Keir Starmer is in Washington for talks with President Biden. Among the issues the two leaders are expected to discuss is the question of Ukraine and long-range missiles. Бир вақтнинг ўзида, Британия Бош вазири Кир Стармер ҳозирда АҚШда - президент Жо Байден билан гаплашмоқда.
The members of the delegation will arrive in Tashkent on flight No … . A representative of the Republic of Uzbekistan will meet them in the VIP hall of the "Tashkent" airport named after Islam Karimov. Делегация аъзолари ...-сонли рейс билан учиб келадилар. Уларни И.Каримов номидаги “Тошкент” аэропортининг VIP залида Ўзбекистон Республикаси вакили ... кутиб олади.
Visa, border and customs clearance issues in the VIP lounges of the Islam Karimov International Airport "Tashkent" and at the checkpoints of the State Border of the Republic of Uzbekistan are carried out without charging fees and duties, as well as a fee for services in the VIP lounge. Виза, чегара ва божхона расмийлаштируви масалалари И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг VIP залларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг назорат ўтказиш пунктларида йиғим ва божлар, шунингдек, зал хизмати учун тўловлар ундирилмасдан амалга оширилади.

If you can keep your head when all about you
Are losing theirs and blaming it on you;
If you can trust yourself when all men doubt you,
But make allowance for their doubting too:
If you can wait and not be tired by waiting,
Or, being lied about, don't deal in lies,
Or being hated don't give way to hating,
And yet don't look too good, nor talk too wise;
If you can dream & not make dreams your master;
If you can think- -and not make thoughts your aim,
If you can meet with Triumph and Disaster
And treat those two impostors just the same:.
If you can bear to hear the truth you've spoken
Twisted by knaves to make a trap for fools,
Or watch the things you gave your life to, broken,
And stoop and build'em up with worn-out tools;
If you can make one heap of all your winnings
And risk it on one turn of pitch-and-toss,
And lose, and start again at your beginnings,
And never breathe a word about your loss:
If you can force your heart and nerve and sinew
To serve your turn long after they are gone,
And so hold on when there is nothing in you
Except the Will which says to them: 'Hold on! '
If you can talk with crowds and keep your virtue,
Or walk with Kings- -nor lose the common touch,
If neither foes nor loving friends can hurt you,
If all men count with you, but none too much:
If you can fill the unforgiving minute
With sixty seconds' worth of distance run,
Yours is the Earth and everything that's in it,
And- -which is more- -you'll be a Man, my son!

IF by Rudyard Kipling

Йўқотишларда айбласалар ҳам,
Бошингни эгмай кўтаролсанг гар,
Сендан шубҳаланиб чекинсалар ҳам,
Ўзингни ҳақли деб кўролсанг агар.
Кутсанг чарчамасдан, кутишни билсанг,
Алдансанг, алдовдан йироқ турсанг гар.
Нафратни билмасанг, нафратлансалар,
Дономас, ўзингни ҳақир кўрсанг гар.
Қил орзу – гар сенга устун келмаса,
Фикрла – гар унга асир бўлмасанг.
Ҳар иккисига қил бирдек назар,
Зафар-у мағлубият йўлиқса, агар.
Эшитиб туролсанг қачонлардир сен
айтган ҳақиқатни букишса агар,
Ноёб асарингни бузишганда ҳам,
Қараб туролсанг-у яна қурсанг гар.
Жамлаган бисотинг ўртага қўйиб
Таваккал қилолсанг, қура ташласанг.
Ва лом-мим демасанг ютқазиб, куйиб,
Ўйинни бошидан қайта бошласанг.
Бу жисм ва жонни мажбур қилолсанг,
Бир куни яшашга қолмаса тоқат.
Ғариб кунларингда бардошли бўлсанг,
Уларга “Чидагин!” демасдан фақат.
Оломон ичинда одоб сақласанг,
Унутмасанг ўзни шоҳлар олдида,
Дўсту душманларинг бирдек алқаса,
Уларни айирмай тенг кўрсанг агар,
Шафқатсиз ўтаркан олтмиш сониянг,
Ичини тўлдириб қўёлсанг агар,
Ер ва ундагилар сеники, ўғлим,
Демак сен, улғайиб эркак бўлибсан!

Вазира Шодиева таржимаси

7. No messenger came to them, but they ridiculed him. 7Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни, албатта, истеҳзо қилганлар.  
8. We destroyed people more powerful than they, and so the example of the ancients has passed away. 8Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди.  
23. Likewise, We sent no warner before you to any town, but the wealthy among them said, “We found our parents on a course, and we are following in their footsteps.” 23Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ­шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота­ боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.  
26. When Abraham said to his father and his people, “I am innocent of what you worship. 26Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман.  
29. I gave these and their forefathers some enjoyment, until the truth and a manifest messenger came to them. 29Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота­боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ­ ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим.  
30. But when the truth came to them, they said, “This is sorcery, and we refuse to believe in it.” 30Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар.  
32. Is it they who allocate the mercy of your Lord? It is We who have allocated their livelihood in this life, and We elevated some of them in rank above others, that some of them would take others in service. But your Lord’s mercy is better than what they amass. 32Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.  
46. We sent Moses with Our revelations to Pharaoh and his dignitaries. He said, “I am the Messenger of the Lord of the Worlds.” 46Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят­мўъжизаларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: «Албатта, мен оламлар Роббининг Пайғамбаридирман», деди.  
51. Pharaoh proclaimed among his people, saying, “O my people, do I not own the Kingdom of Egypt, and these rivers flow beneath me? Do you not see? 51Фиръавн ўз қавмига: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?! Кўрмаяпсизларми?!  
52. Am I not better than this miserable wretch, who can barely express himself? 52Мен мана бу хор, гапини очиқ баён қила олмайдиган кимсадан яхши эмасманми?  
53. Why are bracelets of gold not dropped on him, or they angels came with him in procession?” 53Унга тиллодан бўлган билакузуклар ташланса ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келса бўлмас эдими?!» деб нидо қилди.
56. Thus We made them a precedent and an example for the others. 56Бас, уларни ўтмишга айлантирдик ва кейингиларга мисол қилиб қўйдик.  
57. And when the son of Mary was cited as an example, your people opposed. 57Ибн Марям мисол келтирилган чоқда сенинг қавминг бирдан шодланиб қичқирурлар.  
59. He was just a servant whom We blessed, and We made him an example for the Children of Israel. 59У фақат бир бандадир. Биз унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик.  
63. When Jesus came with the clarifications, he said, “I have come to you with wisdom, and to clarify for you some of what you differ about. So fear God, and obey me. 63Ийсо очиқ­ойдин мўъжизалар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва баъзи сиз ихтилоф қилаётган нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.