Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
For this purpose, the deputies and senators of Oliy Majlis, elected from each region, on a monthly basis need to travel to a district for 10-12 days. They should thoroughly learn, analyze and draw the relevant conclusions about the activity of the local government bodies, prosecutor’s office and interior department. Based on this, our distinguished Speaker and the Chairman of Senate must lead the discussions of these issues with local kengashes (councils). If such a system is introduced, certainly, tomorrow it will give its positive efficiency. | Бунинг учун ҳар қайси вилоятдан сайланган Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса беришлари лозим бўлади. Шу асосда ҳурматли Спикер ва Сенат Раиси жойларда ўзлари бош бўлиб, маҳаллий кенгашларда ана шундай муҳокамалар ўтказиш тизими жорий этилса, бу ишлар эртага албатта ўзининг ижобий самарасини беради. |
The second task – it is necessary to undertake monitoring the implementation in practice of the Law “On the parliamentary supervision” in all spheres, including learning and introducing the advanced experience of foreign countries in this respect. | Иккинчи вазифа – «Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижросини барча соҳаларда мониторинг қилиш, шунингдек, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш зарур. |
It is well-known that one of our priority tasks in the sphere of economy is to further consolidate the economic ties with foreign states and further enhance the international prestige of Uzbekistan through broadly propagating its economic capabilities abroad, accelerate the attraction of investments and further developing the sphere of tourism. | Маълумки, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижда республикамизнинг иқтисодий имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали унинг халқаро нуфузини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. |
Thus, with an aim to create the system of effective parliamentary supervision over the activity of the Ministry of Foreign Affairs and other state departments in this direction, the post of the First Deputy Chairman of Senate was instituted. From now on the activity of the relevant Senate committee will be radically improved. | Шу боис Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идораларининг бу йўналишлардаги фаолияти устидан самарали парламент назорати тизимини яратиш мақсадида Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди ва бундан буён Сенатнинг тегишли қўмитаси фаолияти тубдан такомиллаштирилади. |
I want to especially underscore the significance and importance of the third task, i.e. we should take the concrete influence mechanisms in terms of each situation related to non-implementation of the provisions of law. | Учинчи вазифанинг аҳамияти ва муҳимлигини алоҳида таъкидламоқчиман – қонун талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан аниқ ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш керак. |
We need to continue to better the activity of the bodies of state power at the local level, the governors’ and mayors’ offices of all levels and the councils of the people’s deputies. Therefore, it would be expedient, to introduce the practice of organizing the work of exemplary councils of people’s deputies turn by turn in each region by the Senate of Oliy Majlis. Their main goal and task is to have a constant dialogue with all layers of the population and not only learn about the demands and the needs of citizens but to tackle them as well. | Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари – барча даражадаги ҳокимликлар, халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришни давом эттиришимиз зарур. Шунинг учун Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари кенгашлари ишини ташкил этиш тажрибаси жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларнинг асосий мақсади ва вазифаси – аҳолининг барча тоифалари билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини нафақат ўрганиш, балки уларни таъминлашдан иборат. |
We need to create comprehensively comfortable conditions on tackling the available problems in practice, as well as ensuring for the population to freely work, have a decent leisure time and commendable living standards. Proceeding from these criteria, we can make conclusions about the efficiency of the activity of local bodies of state authority on implementing the Articles 100 and 101 of the Constitution of our country. Therefore, I would like to especially underline that 2017 was announced in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. | Мавжуд муаммоларни амалда ҳал этиш, шунингдек, аҳоли учун эркин меҳнат қилиш, мазмунли дам олиш ва муносиб турмуш даражасини таъминлаш бўйича ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш лозим. Айнан ана шу мезонлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатимиз Конституциясининг 100- ва 101-моддалари талабларини бажариш бўйича фаолияти самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин ва зарур. Шунинг учун ҳам 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман. |
All of us are well aware that we need to carry out a lot aimed at enhancing the entire system of work with cadres in order to implement the broad-scale tasks before us. | Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширимиз керак. |
At present, it can be observed that in many instances in state and governance bodies the utilization of cadre potential, distribution of their duties and authorities is not reasonably and efficiently arranged. | Ҳозирги вақтда давлат ва ҳокимият идораларида кўп ҳолларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари тақсимоти оқилона ва самарали йўлга қўйилмагани сезилмоқда. |
The worst is that this situation hinders our work. If you look at one agency, there are hundreds of employees who work there just nominally. If you look at another one, there is a lot of work and tasks, but not enough people and there is a lack of staff. | Энг ёмони, бу ҳолат ишимизга халақит бермоқда. Бир идорани қарасангиз, юзлаб одам номига ишлаб ўтирибди. Бошқа идорани қарасангиз, иш кўп, вазифа кўп, лекин ишлайдиган одам, кадр етишмайди. |
The time has come to put an end to such incorrect distribution of labor. Each state employee must clearly know his duties and obligations, simply speaking, to be able to cope with his responsibilities. | Бундай нотўғри иш тақсимотига мутлақо чек қўйишнинг вақти етди. Ҳар бир давлат хизматчиси ўзининг бурчи ва мажбуриятини аниқ-равшан билиши, содда қилиб айтганда, ўз аравасини ўзи тортиши лозим. |
This is the requirement of contemporary time. If we do not fulfill this work ourselves in order to accomplish our tasks and objectives, no one will come from beyond and do it for us. From this point of view, I believe the time has come to develop a targeted program, which would encompass the important issues of forming the practical cadre reserve, their training and retraining. | Бу – замон талаби. Олдимизга қўйган мақсад-муддаоларга етиш учун бу ишларни ўзимиз қилмасак, бошқа ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим масалаларини ўз ичига оладиган мақсадли дастурни ишлаб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман. |
The main task is to form the new corps of managerial staff and officials with high professional skills and modern thinking, be capable of making the well thought-out and comprehensively correct decisions, and achieving the set goals. | Асосий вазифа – бу юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга, пухта ўйланган, ҳар томонлама тўғри қарорлар қабул қила оладиган, белгиланган мақсадларга эришадиган раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг янги таркибини шакллантиришдан иборат. |
In this a special attention must be paid to training the skilled cadres for the regional governance bodies, above all, for the governors’ and mayor’s offices of districts and cities. For this purpose, the scientific and practical potential and capabilities of 6 academies, the Scientific-Education Center of Corporate Management at the Cabinet of Ministers along with educational institutions must be more actively mobilized. | Бу борада ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало, мамлакатимиз туман ва шаҳарлари ҳокимликлари учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун олий таълим муассасалари тизими билан бирга, мамлакатимиздаги 6 та академия, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази каби ташкилотларнинг илмий-амалий салоҳияти ва имкониятларини янада фаол сафарбар этиш даркор. |
In this regard, it will be correct to say that the Academy of State Administration at the President is completely not fulfilling the task entrusted upon it. Therefore, we are forced to cardinally change the working method of this Academy and reconsider its managerial staff. | Шу ўринда айтиш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун ушбу академияни ҳам, унинг иш услубини ҳам тубдан ўзгартириш ва раҳбар кадрларини қайта кўриб чиқиш лозим. |
Along with this, it is required to enhance the duties and authorities of local governors’ and mayor’s offices. | Айни вақтда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифа ва ваколатларини ҳам такомиллаштириш талаб этилмоқда. |
The relevant proposals are being elaborated on delegating the additional authorities to local governors’ and mayor’s offices considering their role in comprehensive development of regions, implementation of social-economic programs, ensuring implementation of laws, efficient coordination of the activity of bodies of state power at the local level. | Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонунлар ижросини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш борасидаги ролини ҳисобга олиб, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликларга қўшимча ваколатлар бериш борасида тегишли таклифлар тайёрланмоқда. |
You are well aware that the approaches and position of our state in the sphere of foreign policy have been thoroughly outlined in the address dedicated to the Constitution Day. | Давлатимизнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ёндашув ва позицияси Конституция кунига бағишланган маърузада атрофлича баён этилгани сизларга яхши маълум. |
In addition to those ideas, I would like to say that we consider deep studying and practical implementation of the best practices in the world as one of the important conditions of successful fulfillment of the broad-scale tasks before us. | Ана шу фикрларга қўшимча қилиб айтмоқчиманки, биз жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш ва амалда жорий этишни олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири, деб ҳисоблаймиз. |
We will organize the close cooperation with foreign states, above all, the neighboring countries, as well as the international institutions in line with today’s requirements and based on mutual trust and consideration of mutual interests. | Биз ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳисобга олиш асосида хорижий давлатлар, энг аввало, қўшни давлатлар, шу билан бирга, халқаро институтлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этамиз. |