USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
First, preserving the high growth rates in our economy providing for further consolidation of the macroeconomic stability and our national currency; Биринчидан, иқтисодиётимизда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий валютамизни янада мустаҳкамлашни таъминлаш.
Second, the comprehensive and accelerated development of our country’s regions, i.e. the cities, districts and makhallas (neighborhood communities), especially, the economically and socially backward districts and towns; Иккинчидан, мамлакатимиз ҳудудларини, яъни шаҳар, туман ва маҳаллаларни, айниқса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туман ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш.
Third, to pay a special attention to increasing the real incomes and living standards of the population; Учинчидан, аҳолининг реал даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш.
We need to evaluate the efficiency of the work of the Government and personally its new leadership based on these particular criteria. Ҳукумат ва шахсан унинг янги раҳбарияти фаолияти самарасини биз айнан шу мезонлар асосида баҳолашимиз зарур.
With such an aim in the coming days the executive structure of the Cabinet of Ministers will be reviewed and adopted. The major goal of such changes is to elaborate the most optimal and effective system of state and economic governance bodies based on the accumulated experience and in line with the broad-scale new objectives on social-economic development of our country. Шу мақсадда яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
In the focus of such system there should be perspective important tasks related to comprehensive development of not only the basic sectors of the economy, but also and first of all, of the regions, as well as ensuring the pivotal interests of our country’s all citizens and raising their incomes. Ана шу тизим марказида нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фуқароларининг ҳаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак.
Besides, we are also facing the tasks in terms of realization of the set of measures related to radical improvement of the activity of such central governance bodies as the Ministry of Economy, Ministry of Finance, Ministry of Foreign Economic Relations, Investments and Trade, the State Committee for Privatization, Demonopolization and Development of Competition, customs system and other departments. Олдимизда марказий бошқарув органлари – Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, божхона тизими ва бошқа идоралар фаолиятини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси ҳам турибди.
Increasing the efficiency of the activity of the banking system and other bodies of the market infrastructure also remains to be the urgent task. Мамлакатимиз банк тизими ва бозор инфратузилмасининг бошқа органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Unfortunately, at present their activity significantly lags behind the latest requirements of life and economic reforms. Therefore, we have also invited the heads of all large commercial banks to our session. From now on, their major goal is to radically change the methods of their work and secure the true trust of our citizens and entrepreneurs, and achieve to be a real assistant to them. Афсуски, ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат.
Therefore, the state banks shall be instructed with the following tasks. Through organizing dialogue with each and every family, we need to create comfortable conditions for the citizens to engage in entrepreneurship. Шу боис давлат банклари олдига қуйидаги вазифалар қўйилмоқда. Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак.
With this purpose, the commercial banks and their branches at the local level, proceeding from their own capabilities, will be laid with the task to render a financial assistance and support to business persons. Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.
In a word, from now on the banks should teach our people to engage in business, entrepreneurship and promote such initiatives. Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади.
Thereby, the people will engage in business in the spheres of horticulture, cattle-breeding, craftsmanship, home labor, services, entrepreneurship, and others. Thus, they will establish their even a small company, will lawfully earn income, financially sustain bоth themselves and their families and will make a worthy contribution to the development of our makhalla, district, town, region and country. Шунда одамлар боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўзининг корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топади, ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳалламиз, туманимиз ва шаҳримиз, вилоятимиз ва мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшади.
The main goal of this policy is to create the broad conditions and opportunities for each and every citizen to realize his strength and capacity, his talent and potential. Бу сиёсатнинг асосий мақсади шундан иборатки, биз ҳар бир фуқаро ўзининг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг шароит ва имконият яратиб беришимиз керак.
Less than 15 days have left until the end of the year 2016. In order to successfully conclude the outgoing year, achieve the set goals and create a solid foundation for ensuring a stable development and accelerated growth rates of our country we need to channel all our efforts. Мана, 2016 йил якунига етишига ҳам 15 кун вақт қолди. Биз йилни муваффақиятли якунлаш, белгиланган мақсадларга эришиш, янги – 2017 йилда мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва жадал ўсиш суръатларини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида барча воситаларни сафарбар этишимиз лозим.
I ask the leadership of the Cabinet of Ministers to comprehensively and thoroughly implement these tasks and provide a detailed report on this at the governmental meeting due next year in January. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятидан бу вазифаларни ҳар томонлама пухта бажаришни ва келгуси йил январь ойида ўтказиладиган Ҳукумат мажлисида бу ҳақда батафсил ҳисобот беришни сўрайман.
According to Article 78 of our country’s Main Law, in modernizing the country, ensuring reforming and democratizing our society, the important place and responsibility was laid on the Legislative Chamber and the Senate of Oliy Majlis. Мамлакатимиз Асосий қонунининг 78-моддасига мувофиқ, мамлакатни модернизация қилиш, жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришни таъминлашда муҳим ўрин ва жавобгарлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига юкланган.
For this purpose, the following three tasks should be implemented. Бунинг учун учта вазифани амалга ошириш зарур.
The first task, it must be ensured that the instructions defined at the solemn meeting on December 7, 2016 must be concretely realized. Биринчи вазифа – 2016 йил 7 декабрдаги тантанали мажлисда белгилаб берилган топшириқларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш керак.
You are well aware that at the festive ceremony held on the occasion of the anniversary of our Constitution, I have addressed to the deputies and senators with one proposal. My proposal was about that with an aim to create the influential mechanisms of the parliamentary and public control, it was necessary to introduce the procedure according to which they should learn the true state of affairs in the cities and districts and introduce the report of the relevant heads to the sessions of the councils of people’s deputies. Хабарингиз бор, мен Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган ўша йиғилишда депутатлар ва сенаторларга бир таклиф билан мурожаат қилган эдим. Яъни, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни таклиф этган эдим.