USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
If people are pleased with us, then there will be efficiency and blessing in our work. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади.
One can be astonished of how these immortal phrases go in full harmony with our current life, our dreams and aspirations and practical activities. Бу ўлмас сатрлар бизнинг бугунги ҳаётимиз билан, бизнинг орзу-интилиш ва амалий ҳаракатларимиз билан нақадар ҳамоҳанг экани одамни ҳайратга солади.
In the activity of all state bodies, we should switch to qualitatively absolutely new system on working with the population’s appeals. In particular, starting from 2017 the system will be introduced, according to which, the governors and mayors of all levels, the heads of prosecutor’s office and interior bodies will be reporting to the people. Биз барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтишимиз даркор. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
Along with this, as we stated before, it will be necessary to establish the “public receptions” in each and every district and city and ensure their full-scale activity. Шу билан бирга, илгари ҳам айтганимиз каби, ҳар бир туман ва шаҳарда, “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур бўлади.
It is necessary to clearly define the legal status of these receptions, their authorities and obligations and establish the activity of such a system in which not a single appeal must be left without consideration. Бу қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақомини, уларнинг ваколат ва мажбуриятларини ҳам аниқ белгилаб, бирорта ҳам мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим фаолиятини йўлга қўйиш даркор.
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
In this regard, we should raise the efficiency of the system currently in force related to critically analyzing the implementation of the most important social-economic tasks, the purposeful programs on branches and sectors, priority investment projects and other urgent objectives. Шу муносабат билан энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар, тармоқ ва ҳудудлар бўйича мақсадли дастурлар, устувор инвестиция лойиҳалари ва бошқа долзарб вазифалар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш юзасидан амалдаги мавжуд тизим самарадорлигини оширишимиз лозим.
Along with this, the practice shall be newly introduced, according to which, the heads of the complexes and economic branches of the Cabinet of Ministers, as well as governors and mayors will have personal reporting hearing before the President. Айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ва иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг Президент ҳузурида шахсий ҳисоботини эшитиш амалиёти янгитдан жорий этилади.
The Government, governors and mayors’ offices shall be instructed to unconditionally implement the set of measures along with ministries and departments elaborated on the outcomes of meetings with voters and broad layers of population and aimed at tackling the problematic issues in terms of development of the Republic of Karakalpakstan, all regions and the city of Tashkent in 2017-2021. Ҳукуматга, ҳокимликларга сайловчилар ва аҳолининг кенг қатламлари билан учрашувлар якунлари бўйича 2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш борасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни вазирлик ва идоралар билан биргаликда сўзсиз амалга ошириш топширилади.
I deem it very important to actively continue the work on extensively studying the lawful appeals and complaints being sent today by citizens not only to the electronic mail and reception of the Prime Minister, but also to the President and tackling the issues being raised in them. Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман.
Generally speaking, from now on, the results of the activity of the heads of ministries and departments and economic entities, as well as governors and mayors will be evaluated not based on the blank economic indicators, but based on how they engage with people and organize their work, to what extent the citizens’ problems are resolved. Afterwards, a relevant conclusion will be made. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
The fact of implementation of the broad-scale tasks before us, first of all, demands from me as a head of the state, three branches of state power, as well as all heads and officials a strict discipline. Олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни самарали ҳал этиш, энг аввало, давлат раҳбари сифатида шахсан мендан, давлат ҳокимиятининг учта тармоғидан, шунингдек, барча раҳбар ва мансабдор шахслардан қатъий интизомни талаб этади.
Certainly, I deeply comprehend that all changes that we are planning are quiet multi-faceted and very important. Албатта, биз режалаштираётган барча ўзгаришларнинг ниҳоятда кўпқиррали ва ўта муҳим эканини мен чуқур тушунаман.
However, no matter what obstacles and hardships, the tense and urgent problems we are going to face with, we don’t have a right to adopt resolutions in rush and in a chaotic way, and we don’t have a right to allow for poorly thought-out actions. Бироқ, йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ.
Our task is to strictly implement our model of progress and renewal based on the accumulated experience and advanced international practice. In this respect, in order to achieve the near and mid-term objectives, we need to act with a resolve. Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур.
This strategy will encompass the five top priority directions related to state building, improvement of the judicial system, liberalization of the economy, acceleration of development of social sphere and implementation of active foreign policy. Бу стратегия давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришни жадаллаштириш ва фаол ташқи сиёсатни амалга оширишга оид бешта асосий устувор йўналишни қамраб олади.
It is well-known that in accordance with Article 98 of our Constitution, the responsibility for successful implementation of the priority tasks of the economic and social reforms was laid on the Cabinet of Ministers, each and every member of the Government and the heads of the state and economic governance bodies. Маълумки, Конституциямизнинг 98-моддасига мувофиқ, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг устувор вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган.
In the first instance, this requires of the Prime Minister and his deputies the high-level personal responsibility and effective and full realization of the tasks entrusted with them. Бу, биринчи навбатда, Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан юксак даражадаги шахсий масъулиятни, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва тўлиқ бажаришни талаб этади.
In this regard, I want to propose one suggestion. That is to say, the action program of the Cabinet of Ministers proposed at the joint sessions of the Oliy Majlis chambers on January 23, 2015 and September 8 this year must be further clarified, and proceeding from the latest requirements, the additions must be introduced into it. This is an urgent task. Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
I hope that at the second part of our today’s session, the new candidature nominated to the post of Prime Minister will inform about the main directions and priority tasks of this program aimed at near and long-term perspectives. Умид қиламанки, бугунги мажлисимизнинг иккинчи қисмида Бош вазир лавозимига кўрсатиладиган янги номзод ушбу дастурнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган асосий йўналишлари ва устувор вазифалари тўғрисида ахборот беради.