USA English ‹ › UZ Uzbek

Found arm: 433 words & 2 translates

English Ўзбек
Upon entering Syria he moved south-west to meet with the three Muslim armies near Damascus, capturing forts and towns along the way. Сурияга етгач, у Дамашқ яқинида тўхтаган мусулмонларнинг учта қўшини билан учрашиш учун жануби-ғарбга қараб юрди. Юриш асносида Холид Рум қалъалари ва шаҳарларини ишғол қиларди.
So far the Empire relied on a system of forts along the border that would relay information about enemy troop movements to the interior, giving the Imperial army time to mobilize and respond to the threat. Шу чоққача Рум империяси ўз чегараларида барпо этилган қалъалар тизимига таяниб келарди, яъни ушбу қалъаларнинг Империя ҳудудига душман қўшинлари кириб келиши ҳақида маълумот етказиши, Империя ўз қўшинларини сафарбар қилиб, таҳдидга жавоб бериши учун етарлича вақт берарди.
Bostra fell first, and the four Muslim armies marched towards Palestine to join Amr ibn al-As, who was facing a large concentration of Byzantine troops commanded by Emperor Heraclius’ brother Theodore.   Биринчи бўлиб Бостра қулади ва мусулмонларнинг тўртта қўшини Фаластин томон юриш қилди, у ерда уларни Амр Ибн ал-Ос кутиб турган эди. Амр ибн ал Ос Рум императори Ҳераклнинг укаси Теодор қўмондонлиги остидаги катта қўшинга қарши келган эди.
The Byzantines reportedly recruited Bedouin-Christian spies and were able to anticipate the movement of the Muslim army, managing to position themselves for the upcoming attack. Хабар қилинишича, Румликлар бадавий-христиан айғоқчиларини ёллаб, мусулмонлар қўшининг ҳаракатларини олдиндан билиб олгандилар ва бўлажак ҳужумга тайёр турар эдилар.
Many prominent Muslims fell as martyrs on the field of battle, but under Khalid’s leadership the Arabs managed to wipe out the presence of the Byzantine field army in Syria and were now advancing north. Кўплаб буюк мусулмонлар жанг майдонида шаҳид бўлишди, аммо Холид етакчилиги остида Араблар, Суриядаги Рум дала армиясини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар ва шимолга қараб юришни бошладилар.
Theodore retreated to join the emperor at Emesa, while remnants of the Imperial army fled in disorder to nearby walled cities and forts, with many of the survivors converging on Pella, joining the garrison that was stationed there. Теодор император жойлашган Эмеса шаҳри томон чекинди, Империя қўшинининг қолдиқлари саросимада яқин атрофдаги шаҳар ва қалъаларга қочдилар, тирик қолганларнинг кўпчилиги ПЕЛЛЕТ шаҳрига йўл олди ва у ердаги гарнизонга кириб олди.
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди.
But the Byzantines were not able to hold Khalid’s advance for long, as the Muslim army outmaneuvered their entrenched positions and proceeded to surround Damascus two days later.   Аммо юборилган қўшинлар Холиднинг ҳужумига дош беролмадилар, чунки мусулмонлар қўшини румликларнинг ўрнашиб олган позицияларини четлаб ўтиб, икки кундан кейин Дамашқни қамалга олдилар.
Aware of Khalid’s popularity, the deeply religious Umar demoted him and placed Abu Ubayda in charge of the Muslim army, aiming to show that no matter who commands the troops, it is Allah alone who gives victory on the battlefield. Холиднинг шуҳратидан боҳабар бўлган буюк тақво соҳиби Умар, Холидни рутбасини пасайтириб Абу Убайдани мусулмонлар қўшинига қўмондон этиб тайинлади, бу орқали Умар қўмондон кимлигидан қатъий назар, жанг майдонида нусрат фақат Аллоҳдан эканлигини намойиш қилишни истаган эди.
He divided the army in two, advancing north with the majority of the troops, while sending two armies to capture Palestine, where several strong Byzantine garrisons remained in the rear during the initial rapid Muslim advance. У қўшинни иккига бўлиб, лашкарларнинг аксар қисми билан шимолга қараб юрди, икки қисмдан иборат лашкарларни эса Фаластинни ишғол этиш учун юборди, чунки у ерда мусулмонларнинг дастлабки олға силжиши мобайнида Румликларнинг бир нечта кучли гарнизони қолган эди.
He displayed the military might of the Byzantine Empire as five armies assembled and began their march back into Syria from multiple directions, under the overall command of Vahan, an Armenian general.   У Румнинг ҳарбий кучини намойиш этиб, бешта қўшин тўплади ва Сурияни қайта ишғол қилиш илинжида турли йўналишлардан юришни бошлади. Ушбу қўшинларга арман саркари Вахан қўмондонлик қилар эди.
The message was clear - that Syria belonged to the Empire was a fact of life after centuries of Byzantine rule and the current situation, while alarming, was a setback that will be dealt with. Унинг етказмоқчи бўлган муждаси аниқ эди – Асрлар давомида Рум ҳокимияти остида бўлган Сурия фақат империяга тегишли эканлиги ҳаётий ҳақиқатдир, жорий вазият эса, ташвиш туғдирсада, тез орада ҳал этиладиган бир кичик юмуш каби холосдир.
Heraclius’ army was prepared to defeat the Arabs in a decisive battle or destroy their separate armies piece meal. Ҳеракл армияси ҳал қилувчи йирик жангда арабларни енгишга ёки уларнинг қўшинларини бирма бир йўқ қилишга тайёр эди.
Upon learning of the initial movement of enemy troops Khalid immediately recognized that the Muslim position in the north will be surrounded by the numerically superior Byzantine army.   Душман қўшинларининг дастлабки ҳаракатларидан воқиф бўлгандан сўнг Холид, шимолдаги мусулмон қўшинлари, сон жиҳатдан кўпроқ бўлган Рум қўшини томондан қуршаб олиниши мумкинлигини дарҳол пайқади.
After some consideration, Abu Ubayda ordered the army to march south.   Бироз мулоҳаза қилгач, Абу Убайда лашкарга жанубга юришни буюрди.
Messengers were sent to the two commanders in Palestine to meet with the main army on the vast plains north-east of Lake Tiberias, which offered plenty of fodder for the horses and were conducive to cavalry maneuvers. Фаластиндаги икки қўмондонга ҳам чопарлар юбориб, улар ўз қўшинларини Табария кўлининг шимолий-шарқида жойлашган кенг текисликларда турган асосий қўшин томон олиб бориш айтилди, бу текисликларда отлар учун етарлича ем бор эди ва суворийларнинг манёвралари учун қулай эди.
And, just as Khalid had suspected, four Imperial armies marched on Emesa, which would’ve pinned the Arabs in the north, while another Byzantine army was to re-capture Damascus and cut off their line of retreat – the Muslim army withdrew just in time.   Холид таҳмин қилганидек, Империянинг тўрт қўшини Эмесага юриш қилди ва шимолдаги арабларни янчиб ташлаши мумкин эди, ҳолбуки Румнинг яна бир қўшини Дамашқни қайта ишғол қилиб, арабларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйиш эҳтимоли бор эди – бироқ мусулмон қўшини ўз вақтида орқага чекинган эди.
However, the Sassanian army would not be ready in time for a simultaneous attack. Бироқ, Сасонийлар қўшини Рум қўшини билан бир вақтнинг ўзида мусулмонларга қарши ҳужум уюштиришга ҳали тайёр эмасди.
Back west, faced against a massive Byzantine army, Abu Ubayda sent word to Caliph Umar to send all available reinforcements to Syria.   Ғарбда эса, Румнинг катта қўшинига дуч келган Абу Убайда халифа Умарга чопар юбориб, Сурияга барча мавжуд мадад кучларини жўнатишни сўради.
And, as the Muslim armies met, scouts reported that a strong Byzantine garrison gathered at Caesarea. Мусулмон қўшинлари учрашган пайт, Қайсарияда Румликларнинг катта сонли қўшини тўпланди деган хабар келди.