USA English ‹ › UZ Uzbek

Found давлат: 875 words & 2 translates

English Ўзбек
Taking note with appreciation of multilateral instruments to prevent and combat corruption, including, inter alia, the Inter-American Convention against Corruption, adopted by the Organization of American States on 29 March 1996, the Convention on the Fight against Corruption involving Officials of the European Communities or Officials of Member States of the European Union, adopted by the Council of the European Union on 26 May 1997, the Convention on Combating Bribery of Foreign Public Officials in International Business Transactions, adopted by the Organisation for Economic Cooperation and Development on 21 November 1997, the Criminal Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 27 January 1999, the Civil Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 4 November 1999, and the African Union Convention on Preventing and Combating Corruption, adopted by the Heads of State and Government of the African Union on 12 July 2003, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америкааро конвенцияси, Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб,
a) “Public official” shall mean: (i) any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a State Party, whether appointed or elected, whether permanent or temporary, whether paid or unpaid, irrespective of that person’s seniority; (ii) any other person who performs a public function, including for a public agency or public enterprise, or provides a public service, as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; (iii) any other person defined as a “public official” in the domestic law of a State Party. However, for the purpose of some specific measures contained in chapter II of this Convention, “public official” may mean any person who performs a public function or provides a public service as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; a) «оммавий мансабдор шахс» дегани қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи Давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) шунингдек, оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажараётган ёки иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий хизматни тақдим этаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида «оммавий мансабдор шахс» сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Шундай бўлсада, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида «оммавий мансабдор шахс» сифатида, иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий вазифани бажараётган ёки бирон оммавий хизматни кўрсатаётган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин;
b) “Foreign public official” shall mean any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a foreign country, whether appointed or elected; and any person exercising a public function for a foreign country, including for a public agency or public enterprise; b) «хорижий оммавий мансабдор шахс» деганда хорижий давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс ва хорижий давлат учун, шу жумладан оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажарадиган шахс кўзда тутилади;
i) “Controlled delivery” shall mean the technique of allowing illicit or suspect consignments to pass out of, through or into the territory of one or more States, with the knowledge and under the supervision of their competent authorities, with a view to the investigation of an offence and the identification of persons involved in the commission of the offence. i) «назорат остида етказиб бериш» деганда бирон жиноятни тергов қилиш ёки унда иштирок этган шахсларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларнинг рухсати билан ва назорати остида ноқонуний ёки шубҳа уйғотадиган юклар туркумларини бир ёки бир неча давлатлар ҳудудларидан олиб чиқиш, ушбу ҳудудларга олиб ўтиш ёки олиб киришга йўл қўйиладиган услуб назарда тутилади.
For the purposes of implementing this Convention, it shall not be necessary, except as otherwise stated herein, for the offences set forth in it to result in damage or harm to state property. 2. Мазкур Конвенцияни амалга ошириш мақсадида, агар унда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, айтиб ўтилган жиноятлар содир этилиши натижасида давлат мулкига зарар ёки талафот етказилиши мажбурий эмас.
States Parties shall carry out their obligations under this Convention in a manner consistent with the principles of sovereign equality and territorial integrity of States and that of non-intervention in the domestic affairs of other States. 1. Иштирокчи давлатлар ўз мажбуриятларини мазкур Конвенцияга мувофиқ, суверен тенглик тамойиллари ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига асосланиб амалга оширадилар.
Nothing in this Convention shall entitle a State Party to undertake in the territory of another State the exercise of jurisdiction and performance of functions that are reserved exclusively for the authorities of that other State by its domestic law. 2. Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса иштирокчи Давлатларни бошқа давлатлар ҳудудида ушбу давлатларнинг ички қонунчилигига мувофиқ фақат шу давлатлар органларининг ваколатига кирадиган юрисдикция ва функцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, develop and implement or maintain effective, coordinated anti-corruption policies that promote the participation of society and reflect the principles of the rule of law, proper management of public affairs and public property, integrity, transparency and accountability. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳуқуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради.
Each State Party shall endeavour to establish and promote effective practices aimed at the prevention of corruption. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали амалиёт турларини белгилаш ва рағбатлантиришга ҳаракат қилади.
Each State Party shall endeavour to periodically evaluate relevant legal instruments and administrative measures with a view to determining their adequacy to prevent and fight corruption. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади.
States Parties shall, as appropriate and in accordance with the fundamental principles of their legal system, collaborate with each other and with relevant international and regional organizations in promoting and developing the measures referred to in this article. That collaboration may include participation in international programmes and projects aimed at the prevention of corruption. 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, ensure the existence of a body or bodies, as appropriate, that prevent corruption by such means as: 1. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, қуйида кўрсатилган чоралар ёрдамида, коррупциянинг олдини олиш ишларини амалга оширадиган орган ёки, тегишли ҳолатларда, органлар мавжуд бўлишини таъминлайди:
Each State Party shall grant the body or bodies referred to in paragraph 1 of this article the necessary independence, in accordance with the fundamental principles of its legal system, to enable the body or bodies to carry out its or their functions effectively and free from any undue influence. The necessary material resources and specialized staff, as well as the training that such staff may require to carry out their functions, should be provided. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1 бандида баён этилган орган ёки органларга, улар ҳар қандай номақбул таъсирдан холи шароитларда ўз вазифаларини самарали бажаришлари мумкин бўлиши учун, ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, зарурий мустақилликни таъминлайди. Уларга юклатилган функцияларни бажариш учун талаб этилиши мумкин бўлган керакли моддий ресурслар ва мутахассис ходимларни таъминлаш лозим.
Each State Party shall inform the Secretary-General of the United Nations of the name and address of the authority or authorities that may assist other States Parties in developing and implementing specific measures for the prevention of corruption. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзилини хабар қилади.
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади:
That promote adequate remuneration and equitable pay scales, taking into account the level of economic development of the State Party; c) иштирокчи Давлатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тегишли мукофот тўлаш ва адолатли маошларни белгилашга хизмат қилади;
Each State Party shall also consider adopting appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to prescribe criteria concerning candidature for and election to public office. 2. Шунингдек, оммавий лавозимларга номзодлар ва сайловларга татбиқан мезонларни белгилаш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади.
Each State Party shall also consider taking appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to enhance transparency in the funding of candidatures for elected public office and, where applicable, the funding of political parties. 3. Шу билан бирга, сайланадиган оммавий лавозимларга номзодларни ва, мумкин бўлган вазиятларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда ошкораликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems that promote transparency and prevent conflicts of interest. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
In order to fight corruption, each State Party shall promote, inter alia, integrity, honesty and responsibility among its public officials, in accordance with the fundamental principles of its legal system. 1. Коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа фазилатлар қатори, ўзининг оммавий мансабдор шахсларининг поклиги, ҳалоллиги ва масъулиятлилигини рағбатлантиради.