USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
27. Allah intends to redeem you, but those who follow their desires want you to turn away utterly. 27Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар.
28. Allah intends to lighten your burden, for the human being was created weak. 28Аллоҳ сиздан (юкингизни) енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ва инсон заиф яратилгандир.
29. O you who believe! Do not consume each other’s wealth illicitly, but trade by mutual consent. And do not kill yourselves, for Allah is Merciful towards you. 29Эй иймон келтирганлар! Бир­бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир.
30. Whoever does that, out of hostility and wrongdoing, We will cast him into a Fire. And that would be easy for Allah. 30Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритамиз. Бу эса, Аллоҳга осондир.
32. Do not covet what Allah has given to some of you in preference to others. For men is a share of what they have earned, and for women is a share of what they have earned. And ask Allah of his bounty. Allah has knowledge of everything. 32Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир.
33. To everyone We have assigned beneficiaries in what is left by parents and relatives. Those with whom you have made an agreement, give them their share. Allah is Witness over all things. 33Ота­она ва қариндошлар қолдирган нарсага ҳар бир киши учун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.
34. Men are the protectors and maintainers of women, as Allah has given some of them an advantage over others, and because they spend out of their wealth. The good women are obedient, guarding what Allah would have them guard. As for those from whom you fear disloyalty, admonish them, and abandon them in their beds, then strike them. But if they obey you, seek no way against them. Allah is Sublime, Great. 34Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эрк аклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи­ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз­насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир.
35. If you fear a breach between the two, appoint an arbiter from his family and an arbiter from her family. If they wish to reconcile, Allah will bring them together. Allah is Knowledgeable, Expert. 35Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр­хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.
36. Worship Allah, and ascribe no partners to Him, and be good to the parents, and the relatives, and the orphans, and the poor, and the neighbor next door, and the distant neighbor, and the close associate, and the traveler, and your servants. Allah does not love the arrogant showoff. 36Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота­ онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас.
37. Those who are stingy, and exhort people to stinginess, and conceal what Allah has given them from His bounty. We have prepared for the disbelievers a disgraceful punishment. 37Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаганмиз.
38. And those who spend their money to be seen by people, and believe neither in Allah nor in the Last Day. Whoever has Satan as a companion—what an evil companion. 38Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлайдилар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдилар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!
39. What would they have lost, had they believed in Allah and the Last Day, and gave out of what Allah has provided for them? Allah knows them very well. 39Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирсалар, Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсадан нафақа қилсалар, уларга нима зарар бўлади? Аллоҳ уларни яхши билувчи зотдир!
40. Allah does not commit an atom's weight of injustice; and if there is a good deed, He doubles it, and gives from His Presence a sublime compensation. 40Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ ажр берур.
42. On that Day, those who disbelieved and disobeyed the Messenger will wish that the earth were leveled over them. They will conceal nothing from Allah. 42Ўша кунда куфр келтирганлар ва Расулга исён қилганлар ерга қоришиб кетишни истарлар ва Аллоҳдан ҳеч гапни яшира олмаслар.
43. O you who believe! Do not approach the prayer while you are drunk, so that you know what you say; nor after sexual orgasm—unless you are travelling—until you have bathed. If you are sick, or traveling, or one of you comes from the toilet, or you have had intercourse with women, and cannot find water, find clean sand and wipe your faces and your hands with it. Allah is Pardoning and Forgiving. 43Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларгаяқинлашган бўлсангиз­у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ­ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ афв ва мағфират қилувчи зотдир.
45. But Allah knows your enemies best. Allah is sufficient as a Protector, and Allah is sufficient as a Supporter. 45Аллоҳ сизнинг душманларингизни билувчи зотдир. Валийликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Нусрат берувчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.
46. Among the Jews are some who take words out of context, and say, “We hear and we disobey”, and “Hear without listening”, and “Observe us,” twisting with their tongues and slandering the religion. Had they said, “We hear and we obey”, and “Listen”, and “Give us your attention,” it would have been better for them, and more upright. But Allah has cursed them for their disbelief; they do not believe except a little. 46Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойидан бузиб­ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини бураб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва «Роина» дерлар. Агар улар, эшитдик, ва итоат қилдик, эшит ва бизга назар сол, деганларида, албатта, ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар.
47. O you who were given the Book! Believe in what We sent down, confirming what you have, before We obliterate faces and turn them inside out, or curse them as We cursed the Sabbath-breakers. The command of Allah is always done. 47Эй китоб берилганлар! Юзларни бузиб,орқаларига бурмасимиздан ёхуд уларни шанба одамларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимиздан олдин сизлардаги нарсани тасдиқловчи бўлиб келган нарсага иймон келтиринг. Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир.
48. Allah does not forgive association with Him, but He forgives anything less than that to whomever He wills. Whoever associates anything with Allah has devised a monstrous sin. 48Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир.
49. Have you not considered those who claim purity for themselves? Rather, Allah purifies whom He wills, and they will not be wronged a whit. 49Ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмайсанми?! Йўқ! Аллоҳ кимни хоҳласа, шуни поклайди. Ва қилча зулм қилинмаслар.