Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
For this purpose, we need to more actively attract the foreign investments, advanced technologies and information-communication systems to all spheres. | Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади. |
The issues of reforming the agriculture and ensuring the food security, no doubt, will remain as one of the most important tasks for us. Most importantly, a profound attention will be paid to consistently developing the complex of agricultural industry and its locomotive, i.e. the diversified farming entities, which are its driving force. | Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. |
The resolution of the set of issues related to reducing the participation of state in the economy to the strategically reasonable level, further developing and protecting private ownership will be defined as a top priority task for the government, relevant bodies of state governance and khokimiyats (governor’s and mayor’s offices) of all levels. | Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш – ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади. |
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! | Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. |
Therefore, from now on putting obstacles to the development of entrepreneurship will be assessed as putting obstacles to the policy of state and the policy of President. I deem it important and necessary to once again underscore this position which is very important from the principle point of view. | Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади. Принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бу позициямизни яна бир бор алоҳида таъкидлаб ўтишни муҳим ва зарур деб ҳисоблайман. |
During the meetings with the voters, I became personally deeply convinced that this particular demand was resolutely supported not only by business persons, but also the broad layers of our population. | Сайловчилар билан учрашувларда нафақат тадбиркорлар, балки аҳолимизнинг кенг қатлами ана шу талабни қатъий қўллаб-қувватлаганига шахсан ўзим чуқур ишонч ҳосил қилдим. |
Fifth, the efficiency of the economic reforms and social changes which we are accomplishing is measured, first of all, to what extent they are affecting the material state, well-being and enhancement of the quality of the living standards of population. | Бешинчидан, биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади. |
For this purpose, we have elaborated the concrete measures to gradually increase the wages, pensions, allowances and stipends and they will certainly be implemented. | Шу мақсадда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича биз аниқ чора-тадбирларни режалаштирганмиз ва улар албатта амалга оширилади. |
Starting from 2017, the new system will be introduced on providing jobs for the population, first of all, the graduates of lyceums, vocational colleges and higher educational institutions. | 2017 йилдан бошлаб аҳолини, авваламбор, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилади. |
Expanding the production of consumer goods and fully meeting such needs of the population, in particular, fully providing our people with variety of food products at affordable prices are among the important tasks before us. | Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалар қаторига киради. |
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! | Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди. |
All of you are well aware that for over the last time the concrete measures have been taken on improving the system of price setting for medicines and medical items. We will resolutely continue this work. | Барчангизнинг хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларга нархларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича кейинги пайтда аниқ чоралар кўрилмоқда ва биз бу ишларни қатъий давом эттирамиз. |
Such reforms are especially worth noting due to the fact that they are aimed at cardinally improving the quality of medical services to the population and supplying it with medicines. | Бу борадаги ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. |
You are well aware that some of the 15 targeted programs aimed at 2017-2021 were adopted and started to be implemented. In the near term, the work on approving the rest of them will be completed. | Хабарингиз бор, 2017-2021 йилларга мўлжалланган 15 та мақсадли дастурнинг айримлари қабул қилиниб, уларнинг ижросига киришилди ва яқин вақт ичида шу йўналишдаги бошқа дастурларнинг барчасини тасдиқлаш бўйича ишлар тўлиқ якунланади. |
All of the mentioned programs pursue one goal. They will be directed to tackling a number of urgent issues related to comprehensive development in the near 5 years of residential areas, especially, the rural areas, districts and cities, establishing modern engineering-communication, social and market infrastructure. | Мазкур дастурларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштириб туради. Яъни, улар яқин 5 йилда аҳоли пунктларини, айниқса, қишлоқ жойлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, замонавий муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга доир бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилади. |
Sixth, I consider it the most important and priority task for me to take the concrete measures on constantly conversing with people, implementing their lawful demands, appeals and proposals. | Олтинчидан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман. |
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. | Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман. |
You are well aware that we have announced 2017 in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. However, all of us well understand that the dialogue with people, talking to them, living with their problems and concerns and ensuring the human interests is not a one-year work for us. | Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилдик. Лекин, ҳаммамиз тушунамизки, халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш – бу биз учун фақат бир йиллик иш эмас. |
This issue will remain the top priority task in our forthcoming five-year activity. And all of us must deeply and well comprehend this truth. Since, whatever work we will accomplish in our country along the path of building a new state and new society, we will do all of it in consultation with our people: | Бу масала келгуси беш йиллик фаолиятимизда ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолади ва бу ҳақиқатни ҳаммамиз чуқур тушуниб, яхши англаб олишимиз шарт. Чунки, биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак, уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз. |
Whom should we consult with in carrying out our work: first of all, we should consult with our people? Then our people will be pleased with us. | Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. |