USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
Today, as I assume the post of the President of the Republic of Uzbekistan, I comprehensively and deeply feel and realize as a head of state the very enormous responsibility on my shoulders and to what extent it is difficult and responsible to govern the big nation and the big country of 32 million people as continuing the work of the great state and political figure, our dear teacher Islam Karimov. Бугун мен Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажаришга киришар эканман, буюк давлат ва сиёсат арбоби, азиз устозимиз Ислом Каримовнинг ишларини давом эттирган ҳолда, 32 миллионлик катта халқ, катта мамлакатни бошқариш қанчалик масъулиятли ва мураккаб эканини, давлат раҳбари сифатида зиммамдаги жуда улкан жавобгарликни ҳар томонлама чуқур ҳис қилиб, англаб турибман.
Our first President with his multifaceted political activity and noble humane qualities has left an indelible and bright trace in the centuries-long history of our Motherland. Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.
Therefore, at present, thousands of our fellow-countrymen are sending their proposals and suggestions on perpetuating the memory of our dear teacher. All of them are being extensively studied by the state commission. A separate resolution shall be adopted in this respect. Буюк Юртбошимиз нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам устозимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича минглаб юртдошларимиздан кўплаб таклиф ва тавсиялар келиб тушмоқда. Уларнинг барчаси айни пайтда атрофлича ўрганилмоқда ва бу борада алоҳида қарор қабул қилинади.
As I assume the enormous responsibility of being a leader of Uzbekistan, in today’s situation of rapid globalization in the world, intensification of clashes of various interests in the international community and given the tense situation of the ongoing global economic and financial crisis, I lean, first of all, upon our time-honored and wise people, your trust, help and assistance, my dear compatriots. Бугун дунёдаги шиддатли глобаллашув шароитида, халқаро майдонда турли манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётган, жаҳон иқтисодий-молиявий инқирози давом этаётган кескин бир вазиятда Ўзбекистонга раҳбарлик қилишдек улкан масъулиятни зиммамга олаётган эканман, мен аввало кўпни кўрган, донишманд халқимизга, сиз, азизларнинг ёрдам ва кўмагингизга таянаман ва ишонаман.

The final conclusions of such meetings and conversations will serve as a program guideline for me in my very important and responsible activity as the President of the country.

Ана шу учрашув ва суҳбатларнинг якуний хулосалари мамлакат Президенти лавозимидаги ўта муҳим ва масъулиятли фаолиятимда мен учун дастурий қўлланма бўлиб хизмат қилади.

I consider it appropriate to briefly inform you today in our session about these major tasks. Бугун замоннинг ўзи барчамизнинг олдимизга, биринчи навбатда, Ўзбекистон Президенти сифатида менинг олдимга янги ва ғоят масъулиятли вазифаларни қўймоқда. Ана шу асосий вазифалар ҳақида бугун ушбу йиғилишимизда қисқача ахборот беришни ўринли, деб ҳисоблайман.
First, we will steadfastly, resolutely and consistently continue the broad-scale political, economic and social reforms started by our dear First President Islam Abduganievich Karimov. Биринчидан, биз муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ва изчил давом эттирамиз.
This path is a solid foundation of building a free, democratic, humane state, establishing a civil society, raising the economic might of our Homeland and ensuring its further progress. Бу йўл – эркин, демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтиришнинг мустаҳкам заминидир.
As the President of the country, I consider it to be my major duty and task to strictly and unconditionally comply with the provisions of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, ensure the rule of law, conduct the internal and foreign policy, which ensures the rights and freedoms of citizens. Мен мамлакат Президенти сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини қатъий ва сўзсиз бажариш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишни ўзимнинг энг асосий бурчим ва вазифам, деб ҳисоблайман.
In this regard, I ask the Speaker of the Legislative Chamber, deputies, the Chairman of the Senate and the senators along with State advisors of the President and the Government jointly elaborate the set of concrete measures on further improving and strengthening the legal foundations of the reforms and transformations to be implemented in our country. Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси Спикери ва депутатлар, Сенат Раиси ва сенаторлардан Президентнинг Давлат маслаҳатчилари хизматлари ҳамда Ҳукумат билан биргаликда мамлакатимизда келажакда амалга ошириладиган ислоҳот ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишни сўрайман.
Second, I consider it my priority task to preserve as the apple of my eye and strengthen the interethnic and civil accord, the atmosphere of mutual respect, mercy and kindness reigning in our country. Иккинчидан, мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар тотувлиги, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек сақлаш ҳамда мустаҳкамлашни ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман.
It is well-known that the freedom of conscience and religion and the rights of representatives of various nationalities are equally guaranteed and the atmosphere of religious tolerance is being consolidated in our country. At present, the representatives of more than 130 nationalities and ethnicities live in Uzbekistan in mutual harmony. The religious organizations belonging to 16 confessions are freely functioning. Маълумки, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлиги, турли миллат вакилларининг ҳуқуқлари кенг кафолатланиб, диний бағрикенглик муҳити мустаҳкамланмоқда. Ҳозирги вақтда диёримизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳат яшамоқда, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда.
It will remain in the focus of our attention to further consolidate the mutual friendship and accord reigning in our society, ensure the equal rights for all citizens irrespective of their nationality, religion and faith. It absolutely won’t be allowed in Uzbekistan to disseminate the extremist and radical ideas, which would sow discord among representatives of various ethnicities. Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди.
The ever intensifying bloody conflicts and confrontations, the danger of terrorism and extremism in some regions of the world today require us to be always vigilant and alert. In this respect, such resolute tasks as providing for the security and inviolability of Uzbekistan’s borders, solidifying the defense capability of our country and not allowing any evil to the country’s doorsteps will always remain in the focus of our attention. Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда. Шу борада Ўзбекистон чегараларининг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, юртимиз остонасига ҳеч қандай бало-қазони яқин келтирмаслик каби ҳал қилувчи вазифалар ҳамиша диққатимиз марказида бўлади.
Today, I deem it necessary to once again underscore the very idea, which is important from the principle point of view: Uzbekistan and its magnanimous people are consistently and solidly upholding the position of conducting a peaceful policy and implementing the principles of respectful approach to national and universal values. However, if it is necessary, we are capable of fiercely striking back against any attempts which threaten the sovereignty and independence of our country, the peaceful and tranquil life of our people. Therefore, I would like to address to our nation that no one should have any doubt about that. We have sufficient strength and power for that. Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли.
Taking this opportunity, I express my sincere gratitude to the privates and sergeants, officers and generals of the Armed Forces, National Security Service, border and interior troops, as well as all servicemen for their loyalty to their oath and sacred duty. Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати, чегара ва ички қўшинларнинг аскар ва сержантлари, офицер ва генералларига, барча ҳарбий хизматчиларимизга ўзининг ҳарбий қасамёди ва муқаддас бурчига садоқати учун самимий миннатдорлик билдираман.
I am confident that you will continue showing the example of high professional skills, bravery and courage and will remain devoted to your patriotic duty related to preserving and consolidating peace and stability in our country. Ишончим комилки, сизлар бундан буён ҳам юксак профессионал маҳорат, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича ўз ватанпарварлик бурчингизга содиқ бўлиб қоласиз.
I ask the Security Council at the President of the Republic of Uzbekistan along with the Ministry of Defense and leadership of other structures to present in the near days the set of measures on preparing for and worthily celebrating the 25th anniversary of our Armed Forces. In this respect, it is expedient to introduce the proposals on decorating the deserving servicemen not only with recently instituted insignia, but also the high state awards. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини яқин кунларда тақдим этишни сўрайман. Бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир.
Third, we consider it our primary task to further and broadly solidify the feeling of justice in our life – the very feeling, which has been revered and prioritized over anything by our people for centuries. In this respect, the words with a deep meaning of our great sakhibkiran (great leader, commander), forefather Amir Temur: “Let justice be our company in each and every deed and a guideline program” must turn for each of us into a life credo. Учинчидан, халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз, деб ҳисоблаймиз. Бу борада буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур.
This issue is first of all an immediate task of the heads and employees of state government and governance bodies, the entire judicial system, prosecutor’s office, interior and supervisory structures, as well as the authorized person of the Oliy Majlis for human rights. Бу масала, энг аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бутун суд тизими, прокуратура, ички ишлар, назорат органлари раҳбарлари ва ходимларининг, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бевосита вазифасидир.