Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"I like the beer in cans best." | — Мен ҳаммадан ҳам консерваланган пивони яхши кўраман. |
The village water supply was two streets down the road. I must have water here for him, the boy thought, and soap and a good towel. | Бу ердан колонкагача икки квартал бор эди. «Унга совун ва яхши сочиқ олиб бериш зарур, сувнинг ҳам кетини узмаслик керак. |
Why am I so thoughtless? I must get him another shirt and a jacket for the winter and some sort of shoes and another blanket. | Бу тўғрида нега аввал ўйлаб кўрмаган эканман. Унга янги кўйлак, қишки куртка, бирон этик-петик ва яна бир одеял ҳам лозим». |
"That means nothing. The great DiMaggio is himself again." | — Бу ҳеч гап эмас. Яна улуғ Ди Маджио ўйиннинг пайховасини олган. |
"They say his father was a fisherman. Maybe he was as poor as we are and would understand." | — Отаси балиқчи бўлган дейишади. Ким билади, балки унинг ўзи ҳам бир вақтлар бизга ўхшаган камбағал бўлгандир. Айтганимизда, келишга ор қилиб ўтирмасдими балки. |
First of all, addressing to you, my dears, and in your person to our entire nation, allow me time and again to express gratitude from the bоttom of my heart to my all fellow countrymen, who have laid a high trust in me and elected to the post of the President of the Republic of Uzbekistan. |
Аввало, сиз, азизларга, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизга мурожаат қилиб, менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайлаган барча ватандошларимга чин қалбимдан яна бир бор миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. |
Today, standing from this high rostrum, I express the heartfelt gratitude to the representatives of all nationalities and ethnicities living in our country, esteemed elderly, our kind and beloved women and energetic youth. I consider it bоth my duty and obligation to bow low to our diligent and magnanimous people who possess the high humane qualities. | Бугун, мана шу юксак минбардан туриб, юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакилларига, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, мунис аёлларимиз, навқирон ёшларимизга самимий ташаккур билдираман. Юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз олдида бош эгиб таъзим қилишни ўзим учун ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан. |
I consider such a high trust shown to me by you, my dear compatriots, our people and the nation as a big honor and enormous responsibility. I do promise to devote my entire strength and energy, knowledge and experience, and my whole self to justify such a high trust, which cannot be compared to or weighed by anything. | Сиз, азизларнинг, эл-юртимизнинг менга билдирган мана шундай юксак ишончини ўзим учун катта шараф ва улкан масъулият деб ҳисоблайман. Ҳеч нарса билан қиёслаб, ўлчаб бўлмайдиган бундай олий ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратим, билим ва тажрибамни, бутун борлиғимни бағишлашга ваъда бераман. |
I especially thank all members of the Uzbekistan Liberal-Democratic Party who have nominated my candidature to the post of the President of the Republic of Uzbekistan and supported me during the entire election. | Менинг номзодимни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига кўрсатган ва бутун сайлов кампанияси давомида қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча аъзоларига алоҳида миннатдорлик билдираман. |
Along with this, I once again express my gratitude to the chairman of the Central Council of the People’s Democratic Party of Uzbekistan Khatamjon Ketmonov, the chairman of the Central Council of the “Milliy Tiklanish” Democratic Party Sarvar Otamurodov and the chairman of the Political Council of the “Adolat” Social-Democratic Party Narimon Umarov who have participated in these elections conducted on alternative basis. | Шу билан бирга, муқобиллик асосида ўтган ушбу сайловларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Ҳатамжон Кетмоновга, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов ва «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаровга яна бир бор ўз ташаккуримни изҳор этаман. |
Taking this opportunity, I also express my deep gratitude, innermost esteem and high respect to all heads of foreign states, international organizations, the political and public figures, who have sent their congratulations and greetings to me, as well as the heads of diplomatic missions of foreign states in our country, who have supported us during the electoral process and are doing it at all times and participating today in our session. | Фурсатдан фойдаланиб, менга ўз табрик ва қутловларини йўллаган барча хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар етакчиларига, сиёсат ва жамоат арбобларига, шунингдек, сайлов жараёнида ва ҳар доим бизга хайрихоҳ бўлиб келган, бугунги йиғилишимизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни, чуқур ҳурмат-эҳтиромимни билдираман. |
All of us are well aware that each and every sovereign state has its own unique history and culture. The people of this nation are duly considered to be those who truly create and make this history and this culture. The centuries-long history of our Uzbekistan and the period of its last 25-year development, the progress aimed at strengthening its state independence and sovereignty has once again confirmed this truth. | Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса, ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади. Ўзбекистонимизнинг кўп асрлик тарихи ва кейинги 25 йиллик ривожланиш даври, ўз давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган тараққиёти бу ҳақиқатни яна бир бор яққол тасдиқлаб берди. |
The powerful and decisive force of this creative process is, no doubt, our multinational people. All of us are well aware how complicated periods and hard trials there were in the millennia-long history of the Uzbek people. The newest history of Uzbekistan and our world-known achievements give a full ground to confidently say that our brave and steadfast people are capable to overcome any difficulty, barriers and trials with their strength and willpower. | Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва биз эришган оламшумул ютуқлар мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир, деб баралла айтишга тўла асос беради. |
We safeguard and preserve the bright memory of our ancestors and eternally cherish it in our hearts and souls. We are boundlessly proud of our teachers, mentors and contemporaries, who have dedicated their lives to the comprehensive progress of our dear Homeland by demonstrating in practice the unbending willpower, as well as the example of selflessness and courage. | Биз аждодларимизнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлаб, қалбимизда, юрагимизда абадий сақлаймиз. Букилмас ирода, фидойилик ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига бағишлаган устоз ва мураббийларимиз, замондошларимиз билан биз чексиз фахрланамиз. |
Today, I call upon the chambers of Oliy Majlis, political parties and movements, public organizations and our entire nation to unite the efforts along the path of one objective bequeathed to us by the First President of the Republic of Uzbekistan, dear and esteemed to all of us Islam Abduganievich Karimov. | Мен бугун Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари, бутун халқимизнинг саъй-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов бизга васият қилиб қолдирган ягона мақсад йўлида бирлаштиришга даъват этаман. |
This noble task is to build the consistently and steadily developing, free, prosperous and democratic state of Uzbekistan. | Бу олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишдан иборатдир. |
At present, Uzbekistan has its own commendable place and status in the world community. We are open for a close cooperation and practical dialogue with all states in the world. The last democratic electoral process has served as its another confident and vivid confirmation. | Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга. Биз дунёдаги барча давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва амалий мулоқот учун очиқмиз. Бўлиб ўтган демократик сайлов жараёни бунинг яна бир ишончли ва яққол тасдиғи бўлди. |
You are well aware that nearly 600 observers from 5 prestigious international organizations and 46 states participated to monitor the elections. Especially, the full-scale mission of the Organization for Security and Cooperation in Europe Office on Democratic Institutions and Human Rights visited our country for the first time. That is to say, about 200 representatives from 32 states of this international structure, and this is a significant number, have monitored the electoral process, particularly, from the point of democratic principles. | Сайловни кузатиш учун дунёдаги 5 та нуфузли халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи қатнашгани сизларга яхши маълум. Айниқса, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси биринчи марта юртимизга ташриф буюрди. Яъни, ушбу халқаро тузилманинг 32 та мамлакатдан келган 200 нафарга яқин вакили – бу албатта кичкина гап эмас – айнан демократик тамойиллар талаблари асосида сайлов жараёнини синчиклаб кузатиб борди. |
Our people vividly demonstrated their wish and willpower, high political consciousness and active civic stance in the elections. In its turn, this brightly reflects that our people are looking at their fate and the future with big confidence and responsibility. | Сайловда халқимиз ўзининг хоҳиш-иродасини, юксак сиёсий онги ва фаол фуқаролик позициясини ёрқин намоён этди. Бу, ўз навбатида, эл-юртимизнинг ўз тақдири ва келажагига қандай катта ишонч ва масъулият билан қараётганини яққол ифода этади. |
We accept the election results, first of all, as a fair and true assessment given by our compatriots of the democratic reforms being accomplished in Uzbekistan, the strategic program of progress defined for the near-term and long-term perspective. | Сайлов натижаларини биз аввало ватандошларимизнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик тараққиёт дастуримизга берган холис ва ҳаққоний баҳоси, деб қабул қиламиз. |