Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
However, the Sassanian army would not be ready in time for a simultaneous attack. | Бироқ, Сасонийлар қўшини Рум қўшини билан бир вақтнинг ўзида мусулмонларга қарши ҳужум уюштиришга ҳали тайёр эмасди. |
This made encamping on the plains near Lake Tiberias a dangerous proposition, as the Arab army could now potentially be attacked on two sides. | Бу эса, Табария кўли яқинидаги текисликда жамлоқ қуриш араблар учун хавфли деган хулосага олиб келди, чунки уларнинг қўшини икки томондан ҳужум қилиниши мумкин эди. |
Abu Ubayda again heeded Khalid’s advice to move the army to a stronger position on the eastern end of the Yarmouk plateau. | Абу Убайда яна бир бор Холиднинг маслаҳатига қулоқ тутиб, қўшинни Ярмук текислигининг шарқий қисмидаги мустаҳкамроқ позицияга ўтказди. |
Rivers Yarmuk, Ruqqad, ‘Allan and Harir slice deep into the level plateau, creating deep gorges with steep cliffs. | Ярмук, Руккад, Аллан ва Ҳарир дарёлари текислик юзасини чуқур кесиб, тик қояли чуқур даралар ҳосил қилган. |
Vahan was instructed by the emperor to try and pay off the Muslims to go back to Arabia, or at the very least to stall negotiations until the Sassanians were ready to attack in Iraq. | Император топшириғи билан Вахан, мусулмонларга тўлов таклиф қилиб, уларни Арабистонга қайтаришга, ёки, ҳеч бўлмаса, сасонийлар Ироқда ҳужум бошлагунга қадар музокараларни чўзишга уриниб кўриши керак эди. |
Concerned that he might lose the numerical advantage, Vahan took matters into his own hands and asked to negotiate with Khalid in person. | Сон жиҳатдан устунлигини бой беришдан қўрқиб, Вахан вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди ва Холид билан шахсан музокара олиб боришни сўради. |
Unimpressed by Vahan's condescendence, Khalid responded: “It is not hunger that brought us here…”, calling on the Christian general to embrace Islam in exchange for peace, adding: "If you refuse there can only be war between us. | Ваханнинг беписанд оҳангда айтган гапига унча аҳамият бермаган Холид: «Бизни бу ерга олиб келган нарса очлик эмас, деди ва христиан қўмондонни Исломни қабул қилишга даъват қилди ва қўшимча қилди: "Агар сиз рад қилсангиз, бизнинг орамизда уруш бўлиши муқаррар”... |
” Negotiations were over… Vahan positioned the main Byzantine camp near al-Yaqusah from where one of the main Roman roads connecting Egypt and Syria could be defended. | " Музокаралар шу тарзда якун топди… Вахан Румликларнинг бош жамлоғини ал-Яқуса теварагида жойлаштирди. У ердан туриб, Миср ва Сурияни боғловчи Румликларнинг асосий йўлларидан бирини ҳимоя қилиш мумкин эди. |
The long battle line, stretching around 10km across the plain, would test the leadership of commanders on both sides. | Текислик бўйлаб тахминан 10 км узунликка чўзилган жанг майдони ҳар икки томон қўмондонларининг етакчилик маҳорати учун синов эди. |
Then, at noon, Vahan ordered the army to advance. | Сўнгра, чошгоҳ вақтига келиб, Вахан ўз лашкарларига олға юришни буюрди. |
Using his numerical advantage to extend the front, he forced Khalid to stretch his infantry thin, and he planned to probe the Muslim line for any weak spots that he could punch through. | Ўз қўшинининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, Вахан жабҳа чизиғини ёя бошлади, шу тариқа Холиднинг пиёда қўшинлари сафини сийраклаштириб ва уларнинг заиф халқасини топиб, ўша ерга зарба беришни режалаштирди. |
As the Byzantine army closed the distance, Vahan ordered a third of his infantry to advance on the enemy. | Рум қўшини мусулмонлар томон юра бошлади, орадаги масофа қисқарар экан, Вахан, пиёда аскарларининг учдан бир қисмига душманга ҳужум қилишни буюрди. |
Vahan, meanwhile, was ready to attack and break the Muslims. | Бу орада Вахан мусулмонларга ҳужум қилишга ва уларни йўқ қилишга тайёр эди. |
The Byzantine commander planned to apply steady pressure against the Muslim center in order to tie down as many of Khalid’s troops as possible, while focusing the main thrust of his attack on the flanks where he expected to overwhelm and drive the enemy from the field with his superior numbers. | Рум қўмондони мусулмон қўшини марказига бардавом босим ўтказишни ва шу орқали Холиднинг имкон қадар кўпроқ кучларини марказга жалб қилишни режалаштирар эди, ва айни пайтда ўз ҳужумларинининг асосий зарбасини қанотларга қаратиб, аскарларининг кўп сонлилигидан фойдаланиш орқали душманни майдондан ҳайдаб чиқаришни истарди. |
As the two armies clashed, Khalid’s men held their ground in the center against the stalled Byzantine advance. | Икки қўшин тўқнашди, Холид сипоҳлари марказда Румликларнинг кескин босимига қарши турар эдилар. |
Amr ordered his cavalry to check the Byzantine advance in order to buy time for the infantry. | Амр пиёда қўшинлари учун вақт ютиш мақсадида ўз отлиқларига румликлар ҳамласини тўхтатиб туришни буюрди. |
They hobbled the camels around the camp, thus providing additional protection. | Улар жамлоқ атрофига кишанланган туяларни ҳайдаб чиқдилар, ва шу тариқа қўшимча ҳимоя билан таъминлашди. |
In close quarters the legs and bellies of the partially armored Byzantine horses now became exposed and many of the heavily armored riders were pulled down from their saddles. | Яқин масофадаги жангда румликлар миниб олган ва қисман совутга ўралган отларнинг оёқлари ва қоринлари энди зарбага очилиб қолганди, ва кўплаб оғир совутли чавандозлар натижада эгарларидан йиқила бошладилар. |
Qanatir could not sustain the attack any longer… … With Vahan’s attack against the Muslim right flank broken, Khalid seized the moment to exploit the gap that had opened up between Qanatir and the Byzantine center. | Канатир ҳужумни ортиқ давом эта олмасди… Ваханнинг мусулмонлар ўнг қанотига бўлган ҳужуми барбод бўлгач, Холид Рум қўшинининг маркази ва Канатир орасида хосил бўлган бўшлиқдан фойдаланиб қолиш имконини бой бермади. |
With incoming cavalry support Amr ordered a general advance. | Қўшимча отлиқларнинг ёрдами билан Амр умумий ҳужумга ўтишни буюрди. |