Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Our focus will continue to be on strengthening public control at all stages of construction, improving its quality and efficiency through the widespread introduction of modern information and communication technologies into the sphere, improving the working and living conditions of builders, and their comprehensive stimulation. | Қурилиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, сифат ва самарадорликни ошириш, заҳматкаш қурувчиларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади. |
It was noted with satisfaction that Uzbek-Emirati relations have reached the highest level in recent years. The volume of trade turnover is growing dynamically, and the number of joint ventures is increasing. The portfolio of ongoing investment projects exceeds $4 billion. | Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатда ортиб бормоқда, қўшма корхоналар кўпаймоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари портфели 4 миллиард доллардан ошди. |
The Federation Council Speaker sincerely congratulated the head of our state on his birthday, and wished him good health, prosperity and new successes. | Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади. |
Uzbek and Turkish Leaders considered the implementation of summit level agreements. A particular attention was paid to the importance of careful preparation for the next meeting of the Strategic Cooperation Council. | Президентлар олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига эътибор қаратдилар. |
The significance of joint developing a new portfolio of promising industrial cooperation projects among leading companies and enterprises of the two countries in various economic sectors was noted. | Иқтисодиётнинг турли тармоқларида икки мамлакат етакчи компания ва корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. |
I splattered the pattern of weekdays at once |
Шартта стакандан сачратиб бўёқ, |
After Prophet Muhammad’s death in 632, the First Caliph Abu Bakr coordinated military campaigns, over vast territories of Arabia, turning the peninsula into a stronghold of Islam. | 632 йилда Муҳаммад алайҳиссалом вафотларидан кейин биринчи халифа Абу Бакр Арабистоннинг улкан ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни бошида туриб, ушбу яриморолни Ислом дини қўрғонига айлантирган эди. |
This expansion was spearheaded by battle-hardened and experienced commanders, most notably Khalid ibn al-Walid. | Бунга эришиш учун жангларда пишган ва тажрибали қўмондонлар, жумладан уларнинг энг таниқлиси Холид ибн Валид етакчилик қилган. |
The two empires had been at war with each other for decades and the prolonged conflict exhausted the two super-powers. | Икки империя бир неча ўн йиллар давомида бир-бири билан курашиб, узоқ давом этган можаро уларни силласини қуритган эди. |
The Byzantines formally restored control over their territories, but decades of war brought political and economic strife across their territory in the Levant, and the Imperial authority wasn’t yet fully re-established beyond the Dead Sea in the south-east. | Румликлар ўз ҳудудлари устидан расман қайта назорат ўрнатишган эди, аммо ўнлаб йиллар давом этган уруш, империянинг Шом музофотида сиёсий ва иқтисодий бўхронлар авж олишига олиб келганди ва Рум империяси ҳокимияти Ўлик денгиздан жануби-шарқда ҳали тўлиқ тикланмаган эди. |
Instead, they began building defensive coalitions with nomadic groups of northern Hejaz | Бунинг ўрнига улар Шимолий Ҳижоздаги кўчманчи қабилалар билан мудофаа коалицияларини тузишни бошлаган эдилар. |
Hence it was imperative for Abu Bakr to assert Rashidun influence in the direction of Syria before the Byzantines could make headway in pulling this area into their sphere of influence. | Шунинг учун Абу Бакр фикрича, румликлар келиб Сурияни ўзларининг тўлиқ таъсирлари остига олишларидан аввал мазкур минтақада халифалик хокимиятини ўрнатиш ўта муҳим бўлган. |
Then, as he laid the groundwork for Rashidun administration and planned the offensive into central Iraq and the Sassanian capital, a message arrived from the Caliph – Khalid was to urgently march to Syria to take command of the invasion of the Byzantine Empire. | Рошидунлар маъмурияти ишига пойдевор яратгач ва Марказий Ироқ ва Сасонийлар пойтахтига юриш қилишни режалаштириб турган пайт, Холид Халифадан хабар олади, унга кўра Холид зудлик билан Сурияга йўл олиши ва Рум империясига бўлажак хужумга қўмондонлик қилиши керак эди. |
The Battle of Ajnadayn, the first major engagement, was bitterly fought. | Дастлабки йирик жанг бўлган Ажнадайн жанги ўта шиддатли кечди. |
Many prominent Muslims fell as martyrs on the field of battle, but under Khalid’s leadership the Arabs managed to wipe out the presence of the Byzantine field army in Syria and were now advancing north. | Кўплаб буюк мусулмонлар жанг майдонида шаҳид бўлишди, аммо Холид етакчилиги остида Араблар, Суриядаги Рум дала армиясини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар ва шимолга қараб юришни бошладилар. |
Alarmed by Khalid’s rapid advance, Heraclius dispatched two contingents to fortify key roads south of Damascus, to give the city time to prepare for a siege that was soon coming, and then subsequently headed for Antioch to begin preparations to deal with the Arab threat. | Холиднинг тезкор равишда олға силжишидан хавотирланган Ираклий, Дамашқ жанубидаги муҳим йўллар ҳимояси учун иккита йирик қўшин юборди, бу билан у Дамашқ аҳолисининг яқинлашаётган қуршовга тайёрланиши учун қўшимча вақт ютиши мумкин эди, кейин у Араблар таҳдидига қарши чиқишга тайёргарлик кўриш учун Антиохияга йўл олди. |
But the Byzantines were not able to hold Khalid’s advance for long, as the Muslim army outmaneuvered their entrenched positions and proceeded to surround Damascus two days later. | Аммо юборилган қўшинлар Холиднинг ҳужумига дош беролмадилар, чунки мусулмонлар қўшини румликларнинг ўрнашиб олган позицияларини четлаб ўтиб, икки кундан кейин Дамашқни қамалга олдилар. |
Under the command of the more cautious Abu Ubayda, the Muslim advance continued at a slower pace over the coming months. | Эҳтиёткорроқ табиатли Абу Убайданинг қўмондонлиги остида мусулмонларнинг кейинги ойлар ичидаги олға силжиши секинроқ суръатда давом этди. |
He divided the army in two, advancing north with the majority of the troops, while sending two armies to capture Palestine, where several strong Byzantine garrisons remained in the rear during the initial rapid Muslim advance. | У қўшинни иккига бўлиб, лашкарларнинг аксар қисми билан шимолга қараб юрди, икки қисмдан иборат лашкарларни эса Фаластинни ишғол этиш учун юборди, чунки у ерда мусулмонларнинг дастлабки олға силжиши мобайнида Румликларнинг бир нечта кучли гарнизони қолган эди. |
And, just as Khalid had suspected, four Imperial armies marched on Emesa, which would’ve pinned the Arabs in the north, while another Byzantine army was to re-capture Damascus and cut off their line of retreat – the Muslim army withdrew just in time. | Холид таҳмин қилганидек, Империянинг тўрт қўшини Эмесага юриш қилди ва шимолдаги арабларни янчиб ташлаши мумкин эди, ҳолбуки Румнинг яна бир қўшини Дамашқни қайта ишғол қилиб, арабларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйиш эҳтимоли бор эди – бироқ мусулмон қўшини ўз вақтида орқага чекинган эди. |