Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In discharging these duties the Security Council shall act in accordance with the Purposes and Principles of the United Nations. The specific powers granted to the Security Council for the discharge of these duties are laid down in Chapters VI, VII, VIII, and XII.
|
2. Хавфсизлик Кенгаши ушбу мажбуриятларини бажараётганда Бирлашган Миллатларнинг Мақсад ва Принципларига мовофиқ иш кўради. Шу мажбуриятларни бажариш учун Хавфсизлик Кенгашига берилган муайян ваколатлар ВИ,ВИИ,ВИИИ,ХИИ бобларда баён қилинган. |
In order to promote the establishment and maintenance of international peace and security with the least diversion for armaments of the world's human and economic resources, the Security Council shall be responsible for formulating, with the assistance of the Military Staff Committee referred to in Article 47, plans to be submitted to the Members of the United Nations for the establishment of a system for the regulation of armaments.
|
Қуролланиш иши учун жаҳоннинг одам ва иқтисодиёт захираларини энг кам миқдорда жалб қилган ҳолда халқаро тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш ва сақлашга кўмаклашиш мақсадида Хавфсизлик кенгаши Ташкилот Аъзоларига тақдим этиш учун қуролланишни тартибга солиш тизимини вужудга келтириш режаларининг 47-моддада кўрсатилган Ҳарбий Штаб қўмитаси ёрдами билан тузилишига жавобгар ҳисобланади. |
Decisions of the Security Council on all other matters shall be made by an affirmative vote of nine members including the concurring votes of the permanent members; provided that, in decisions under Chapter VI, and under paragraph 3 of Article 52, a party to a dispute shall abstain from voting.
|
2. Хавфсизлик Кенгашининг тартибот масалалари бўйича қарорлари, агар уларга Кенгашнинг тўққиз аъзоси ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган, деб ҳисобланади, бунда баҳсда қатнашивчи томон 6 боб асосида ва 52-модданинг 3-банди асосида қарор қабул қилишга овоз беришдан ўзини сақлаши керак. |
The Security Council shall be so organized as to be able to function continuously. Each member of the Security Council shall for this purpose be represented at all times at the seat of the Organization.
|
1. Хавфсизлик Кенгаши узлуксиз ишлай оладиган тарзда тузилади. Бунинг учун Хавфсизлик Кенгашининг ҳар бир аъзоси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жойлашган жойда доимо ўз вакилига эга бўлиши керак. |
The Security Council shall hold periodic meetings at which each of its members may, if it so desires, be represented by a member of the government or by some other specially designated representative.
|
2. Хавфсизлик Кенгаши вақти-вақти билан бўладиган мажлисларга тўпланади, уларда аъзолардан ҳар бири ўз истагига қараб ё ҳукумат аъзосини ёки махсус тайинланган бошқа бир вакилини вакил қила олади. |
Any Member of the United Nations which is not a member of the Security Council or any state which is not a Member of the United Nations, if it is a party to a dispute under consideration by the Security Council, shall be invited to participate, without vote, in the discussion relating to the dispute. The Security Council shall lay down such conditions as it deems just for the participation of a state which is not a Member of the United Nations.
|
Ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши аъзолигида турмаган ҳар қандай аъзоси ёки Ташкилотнинг аъзолигида турмаган ҳар қандай давлат, Хавфсизлик Кенгаши кўриб чиқадиган низода қатнашувчи томон бўлса, улар шу низога таалуқли муҳокамада овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмай қатнашиш учун таклиф этилади. Хавфсизлик Кенгаши Ташкилот Аъзоси бўлмаган давлатнинг қатнашуви учун қандай шароитни адолатли деб топса, ўшандай шароитни вужудга келтиради. |
The Security Council may investigate any dispute, or any situation which might lead to international friction or give rise to a dispute, in order to determine whether the continuance of the dispute or situation is likely to endanger the maintenance of international peace and security.
|
Хавфсизлик Кенггаши халқаро ихтилофга сабаб бўлиши ёки низо чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай келишмовчилик ёки вазиятни, уларнинг давом этиши халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг сақланишига таҳдид сола олиши эҳтимолини аниқлаш мақсадида, текширишга вакил қилинади. |
The Security Council may, at any stage of a dispute of the nature referred to in Article 33 or of a situation of like nature, recommend appropriate procedures or methods of adjustment.
|
1. Хавфсизлик Кенгаши 33-моддада кўрсатилган тарздаги низонинг ёки шунга ўхшаш вазиятнинг ҳар қандай босқичида уни бартараф этишнинг тегишли тартиби ёки усулини тавсия этишга вакил қилинади. |
In making recommendations under this Article the Security Council should also take into consideration that legal disputes should as a general rule be referred by the parties to the International Court of Justice in accordance with the provisions of the Statute of the Court.
|
3. Хафвсизлик Кенгашиушбу модда асосида тавсиялар берганда юридик характердаги низолар умумий қоида сифатида, Суд Статути қоидаларига мувофиқ Халқаро Судга оширилиши кераклигини ҳам эътиборга олади. |
If the Security Council deems that the continuance of the dispute is in fact likely to endanger the maintenance of international peace and security, it shall decide whether to take action under Article 36 or to recommend such terms of settlement as it may consider appropriate.
|
2. Агар Хавфсизлик Кенгаши шу низонинг давом этиши халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг сақланишига ҳақиқатан таҳдид қилиши мумкин, деб ҳисобласа, у 36-модда асосида иш кўрош керакми ёки низони бартараф қилишнинг ўзи маъқул топган шартларни тавсия этиш кераклигини ҳал қилади. |
Without prejudice to the provisions of Articles 33 to 37, the Security Council may, if all the parties to any dispute so request, make recommendations to the parties with a view to a pacific settlement of the dispute.
|
Хавфсизлик Кенгаши, агар ҳар қандай низода қатнашувчи барча томонлар илтимос қилсалар, 33-37-моддаларнинг қоидаларига путур этказмасдан томонларга шу низони тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида тавсиялар беришга вакил қилинади. |
Chapter VII: Action with Respect to Threats to the Peace, Breaches of the Peace, and Acts of Aggression
|
7 БОБ. ТИНЧЛИККА ТАҲДИД ҚИЛИШ, ТИНЧЛИКНИ БУЗИШ ВА БОСҚИНЧИЛИК ҲАРАКАТЛАРИГА НИСБАТАН КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР 39-модда |
The Security Council shall determine the existence of any threat to the peace, breach of the peace, or act of aggression and shall make recommendations, or decide what measures shall be taken in accordance with Articles 41 and 42, to maintain or restore international peace and security.
|
Хавфсизлик Кенгаши тинчликка ҳар қандай таҳдид қилиш, тинчликни ҳар қандай тарзда бузиш ёки босқинчилик ҳаракати мавжудлигини аниқлайди ва тавсиялар беради ёки халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёхуд тиклаш учун 41- ва 42-моддаларга мувофиқ қандай чоралар кўриш кераклигини ҳал қилади. |
In order to prevent an aggravation of the situation, the Security Council may, before making the recommendations or deciding upon the measures provided for in Article 39, call upon the parties concerned to comply with such provisional measures as it deems necessary or desirable. Such provisional measures shall be without prejudice to the rights, claims, or position of the parties concerned. The Security Council shall duly take account of failure to comply with such provisional measures.
|
Хавфсизлик Кенгаши вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун тавсиялар бериш ёки 39-моддада кўзда тутилган чораларни кўриш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал, манфаатдор томонлардан ўзи вақтинча кўрилиши лозим ва маъқул, деб топган чораларнинг бажаралишини талаб этишга вакил қилинади. Бундай вақтинча чоралар манфаатдор томонларнинг ҳуқуқларига, даъволарига ёки мавқеига зарар этказмаслиги лозим. Хавфсизлик Кенгаши шу муваққат чораларнинг бажарилмаганлигини тегишлича ҳисобга олади. |
The Security Council may decide what measures not involving the use of armed force are to be employed to give effect to its decisions, and it may call upon the Members of the United Nations to apply such measures. These may include complete or partial interruption of economic relations and of rail, sea, air, postal, telegraphic, radio, and other means of communication, and the severance of diplomatic relations.
|
Хавфсизлик Кенгаши ўз қарорларини амалга ошириш учун қуролли кучлардан фойдаланиш билан алоқадор бўлмаганқандай чоралар кўриш кераклигини ҳал этишга вакил қилинади ва у Ташкилот Аъзоларидан шундай чораларни кўришни талаб қила олади. Бу чораларга иқтисодий муносабатларни, темир йўл, денгиз, ҳаво, почта, телеграф, радио ёки бошқа алоқа воситаларини тўла ёки қисман тўхтатиш, шунингдек, дипломатиc муносабатларни узиб қўйиш кириши мумкин. |
Should the Security Council consider that measures provided for in Article 41 would be inadequate or have proved to be inadequate, it may take such action by air, sea, or land forces as may be necessary to maintain or restore international peace and security. Such action may include demonstrations, blockade, and other operations by air, sea, or land forces of Members of the United Nations.
|
Агар Хавфсизлик Кенгаши 41-моддада кўзда тутилган чораларнинг этарли бўлмаслиги мумкин ёки этарли эмас, деб топса, у ҳаво, денгиз ёки қуруқликдаги кучлар ёрдамида халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учунзарур чоралар кўришга вакил қилинади. Бу чораларга Ташкилот Аъзоларининг ҳаво, денгиз ёки қуруқликдаги кучларининг намойиши, қамал қилиши ва бошқа амалиётлари кириши мумкин. |
Such agreement or agreements shall govern the numbers and types of forces, their degree of readiness and general location, and the nature of the facilities and assistance to be provided.
|
2. Бундай битим ёки битимлар қўшинларнинг сони ва тури, уларнинг тайёргарлик даражаси ва умумий жойлашуви ҳамда хизмат кўрсатиш воситалари ва ёрдам характерини белгилайди. |
The agreement or agreements shall be negotiated as soon as possible on the initiative of the Security Council. They shall be concluded between the Security Council and Members or between the Security Council and groups of Members and shall be subject to ratification by the signatory states in accordance with their respective constitutional processes.
|
3. Битим ёки битимлар тузиш тўгрисидаги музокаралар Хавфсизлик Кенгашининг ташаббуси билан мумкин қадар қисқа муддатда олиб борилади. Битим ёки битимлар Хавфсизлик Кенгаши билан Ташкилот Аъзолари ўртасида ёки Хавфсизлик Кенгаши билан Ташкилотнинг бир гуруҳ Аъзолари ўртасида тузилиб, уларни имзолаган давлатлар томонидан шу давлатларнинг конституцион тартиботига мувофиқ ратификация қилиниши керак. |
When the Security Council has decided to use force it shall, before calling upon a Member not represented on it to provide armed forces in fulfilment of the obligations assumed under Article 43, invite that Member, if the Member so desires, to participate in the decisions of the Security Council concerning the employment of contingents of that Member's armed forces.
|
Хавфсизлик Кенгаши куч ишлатишга қарор қилганида, Кенгашда вакили бўлмаган Ташкилот Аъзосидан 43-модда асосида унинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш юзасидан қуролли кучлар беришини талаб қилишдан илгари, Ташкилотнинг шу аъзосини, агар у истаса, Хавфсизлик Кенгашининг шу Ташкилот Аъзосининг қуролли кучлари қисмларидан фойдаланиш юзасидан қарори қабул қилинишида қатнашишга таклиф этади. |
In order to enable the United Nations to take urgent military measures, Members shall hold immediately available national air-force contingents for combined international enforcement action. The strength and degree of readiness of these contingents and plans for their combined action shall be determined within the limits laid down in the special agreement or agreements referred to in Article 43, by the Security Council with the assistance of the Military Staff Committee.
|
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шошилинч ҳарбий чоралар кўришига имконият туғдириш мақсадида, Ташкилот аъзолари ўз миллий ҳарбий ҳаво кучлари қисмларини биргаликда халқаро мажбурий чоралар кўриш учун таёр ҳолатда ушлашлари лозим. Бу қисмларнинг сони ва таёргарлик даражасини ҳамда уларнинг биргаликда ҳаракат қилиш режаларини Хавфсизлик Кенгаши Ҳарбий-Штаб қўмитаси ёрдами билан махсус битимда ёки 43-моддада эслатилган битимларда кўрсатилган меъёрда белгилайди. |