Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In recent years, continuing the good traditions that have formed on this land, we are carrying out the large-scale work to revive the historical glory of Samarkand to make it even more beautiful and well - maintained, as well as to turn it into a real center of international tourism. | Ушбу заминда шаклланган қутлуғ анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда, Самарқанднинг қадимий шуҳратини тиклаш мақсадида охирги йилларда уни янада кўркам ва обод қилиш, чинакам халқаро туризм марказига айлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз. |
The structure of such a large multifunctional center, designed to serve up to 2 million tourists a year, includes the Eternal City ensemble, a Congress Hall, 8 modern hotels, an amphitheater and many other facilities. | Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд. |
We have engaged an international team of experienced architects and engineers to carefully develop this project. | Биз марказ лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш учун тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоани жалб этдик. |
The prepared project has been repeatedly discussed and improved based on the experience of national architecture and modern urban planning technologies, as well as the climatic conditions. | Улар тайёрлаган лойиҳани миллий меъморчилик ва шаҳарсозлик тажрибамиз, иқлим шароитимиздан келиб чиқиб, қайта-қайта муҳокама қилдик ва такомиллаштирдик. |
I am confident that it shall become a symbolic bridge between our glorious history and the Third Renaissance, the foundation of which we are currently forming. | Ушбу мажмуа мамлакатимизда ҳозирги пайтда пойдевори қурилиши бошланган Учинчи Ренессанс ва олдинги тарихий даврлар ўртасидаги рамзий кўприк бўлади, деб ишонаман. |
Our creative people, our specialists and engineers with great knowledge and experience, well - educated youth, together with foreign partners, selflessly worked on implementing such a complex, truly unique project. | Бунёдкор халқимиз, юқори билим ва тажрибага эга инженер-мутахассисларимиз, навқирон ёшларимиз ана шундай ғоят мураккаб ва ноёб лойиҳани амалга ошириш учун хорижий ҳамкорларимиз билан қўлни қўлга бериб, фидокорона меҳнат қилдилар. |
In this regard, the active participation of highly qualified engineers and technical specialists from Turkey, Great Britain, and Italy in the construction should be particularly noted. | Шу ўринда Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этганини алоҳида қайд этиш лозим. |
Taking this opportunity, I sincerely welcome the representatives of the diplomatic corps and international organizations at today’s solemn ceremony and express my heartfelt gratitude to them for their great contribution to the development of multifaceted ties with Uzbekistan. | Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанали маросимда қатнашаётган чет эл дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлаб, Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганлари учун уларга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. |
The transcontinental trade highway, originating in the ancient Chinese city of Xian, passed through the territory of many countries, including through Samarkand, and went all the way to Rome, becoming a means of developing economic, cultural and educational dialogue between the peoples of the world. | Асрлар давомида Хитойнинг қадимий Сиан шаҳридан бошланиб, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳудудидан ўтган ва кўҳна Римга қадар етиб борган бу улкан савдо йўли жаҳон халқлари ўртасидаги иқтисодий, маданий-маърифий мулоқот воситаси бўлиб келган. |
Thus, designing the Eternal City ensemble, the plot of the fresco, preserved on the wall of ancient Afrosiab depicting the ceremony of receiving the ambassadors from Korea, China, India and other countries by the Sogdian ruler, was used. | Масалан, “Боқий шаҳар” мажмуаси безакларида қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаландик. |
I think that the current ambassadors of these states and foreign tourists will be able to see in this a piece of the history of their homeland. | Ўйлайманки, ана шу давлатларнинг элчилари ва хорижий сайёҳлар ҳам ушбу тасвирлар билан танишиб, ўз юртлари тарихини шу ерда кўргандек бўлади. |
Today we are striving to revive the historical traditions that developed along the Great Silk Road, which is a symbol of progress, cultural development, friendship and cooperation, to strengthen multifaceted ties with the world community, to attract achievements of modern science, high technologies, investments and new, advanced ideas to our country. | Биз Буюк ипак йўли орқали ривожланган ана шу тарихий анъаналарни, бугун тараққиёт, маданият, дўстлик ва ҳамкорлик йўли сифатида қайта тиклашга интилмоқдамиз. Шу мақсадда дунё ҳамжамияти билан турли соҳалардаги алоқаларни кучайтириш, мамлакатимизга замонавий илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар, инвестициялар, янги, илғор ғоялар кириб келиши учун шароит яратмоқдамиз. |
The skilled craftsmen will conduct master classes of woodcarving, pottery, silk paper, jewelry and carpet weaving in front of many tourists. | Қўли гул усталар ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, ипак қоғоз ишлаб чиқариш, заргарлик ва гилам тўқиш жараёнлари орқали сайёҳларнинг кўз ўнгида маҳорат дарсларини олиб борадилар. |
Stepping on this land as if one would see not only the ancient Samarkand, but also the entire Uzbekistan, feel the greatness and infinite attractiveness of our homeland. | Бу ерга қадам қўйган инсон нафақат қадимий Самарқанд бағрида, балки бутун Ўзбекистон заминида юргандек бўлади, унинг бор улуғворлиги ва беқиёс жозибасини ҳис этади. |
A total of 280 thousand ornamental trees and bushes have been planted, 170 hectares of green areas have been landscaped. | Ушбу гўзал масканда 280 минг туп манзарали дарахт ва буталар экилди, 170 гектар яшил ҳудудлар яратилди. |
Just 3-4 years ago, the number of domestic and foreign tourists visiting Samarkand did not exceed 500 thousand. | Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. |
For this purpose, the plans to restore about 50 objects of cultural heritage and construction of more than 600 modern hotels and guest houses on the territory of the region have been drawn up. | Шу мақсадда вилоятдаги 50 га яқин маданий мерос мажмуаларини реставрация қилиш ҳамда 600 дан зиёд замонавий меҳмонхона ва меҳмон уйларини барпо этиш юзасидан аниқ режалар қилинган. |
The concept of the new airport is in tune with our goals of building the Great Silk Road Center. | Янги аэропорт бугун очилаётган “Буюк ипак йўли” марказини барпо этишдан кўзлаган мақсадларимизга ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир. |
Thus, the domestic and foreign tourists will have even more opportunities to get acquainted with more than 8 thousand unique objects of cultural heritage of our people. | Шу тариқа маҳаллий ва хорижий туристлар учун мамлакатимиздаги 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари билан яқиндан танишиш имконияти янада кенгайтирилади. |
The International University of Tourism and Cultural Heritage «The Silk Road» operates in Samarkand for their education and advanced training. | Уларни ўқитиш ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолияти йўлга қўйилган. |