USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
User assessments of the feedback mechanism were unavailable in 2020; in previous harvests, observers reported concerns about the effectiveness of the mechanism, the credibility and efficacy of ensuing investigations, and fear of retaliation for its use. 2020 йилда фойдаланувчиларнинг қайта алоқа механизми бўйича баҳоларини олиб бўлмади; олдинги йиғим-терим даврида кузатувчилар механизмнинг самарадорлиги, ишончлилиги, кейинги терговларнинг натижадорлиги ва ундан фойдаланганлик учун ўч олинишидан қўрқув бўйича хавотир билдирган эди.
For the third year, the government included independent human rights activists in harvest monitoring, field interviews, awareness raising activities, and the review of cases gathered through the mechanism. Ҳукумат учинчи йил мустақил инсон ҳуқуқи ҳимоячиларини йиғим-теримни мониторинг қилиш, далаларда суҳбатлашиш, одамларнинг бохабарлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш ва зикр этилган механизм орқали йиғилган ишларни кўриб чиқиш ишига жалб этди.
Observers reported isolated incidents in which local government officials harassed and temporarily detained independent civil society activists who attempted to monitor the cotton harvest, at times under the pretext of quarantine requirements. Кузатувчилар пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга уринган фуқаролик жамияти фаолларини баъзан карантин талабларини баҳона қилиб, таъқиб этган ва вақтинча ҳибсга олган алоҳида ҳолатлар ҳақида хабар бериб турди.
Media, including state media outlets, continued to report on forced labor practices, problems, and violations, generally without penalization or censorship; however, at least one high-profile blogger was subjected to politically motivated arrest, detention, and repeat criminal charges after attempting to report on farmers’ dissatisfaction with cluster model-related land management. ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди.
As with service provision, delays in or refusal of NGO registration constrained some civil society efforts to monitor and assist the victims of forced labor in the cotton harvest. Хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби, ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишни кечиктириш ёки рад этиш фуқаролик жамиятининг мониторинг ўтказиш ва пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнат жабрдийдаларига ёрдам кўрсатишмга тўсқинлик қилди.
During the reporting period, local authorities reportedly harassed and threatened several activists in response to their efforts to establish Uzbekistan’s first independent labor union. Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимият идоралари бир қанча фаолларни Ўзбекистоннинг биринчи мустақил касаба уюшмасини ташкил этишга урингани учун таъқиб этди ва уларга таҳдид қилди.
In a prior reporting period, the government encouraged Ministers to use a special fund under the Ministry of Employment and Labor Relations to recruit unemployed individuals for public works, instead of subjecting civil servants and students to forced labor therein. Ўтган ҳисобот даврида ҳукумат вазирларни давлат хизматчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ўрнига ишсиз кишиларни жамоат ишларига жалб этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги махсус жамғарма маблағларидан фойдаланишга даъват этган эди.
In 2020, the government allocated 262 billion soum ($25 million) to this fund (unreported in 2019; 714 billion in 2018), through which it successfully provided job opportunities to nearly half a million Uzbekistani nationals left suddenly unemployed by the pandemic, assuaging a significant economic driver of potential exploitation. 2020 йилда ҳукумат ушбу жамғармага 262 миллиард сўм ($25 million) ажратди (2019 йил бўйича маълумот йўқ; 2018 йилда – 714 миллион сўм), ўша жамғарма орқали у пандемия сабаб тўсатдан ишсиз қолган ярим миллионга яқин ўзбекистонлик учун ишга жойлашиш имкониятини яратди ва шу йўл билан потенциал эксплуатациянинг иқтисодий омилини бартараф этди.
Unlike in 2019, the Ministry of Employment and Labor Relations did not provide information on the amount of fines for labor violations it contributed to the fund (6. 6 billion soum, or $630,260, in 2019). 2019 йилдан фарқли ўлароқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилгани учун олинган ва жамғармага ўтказилган жарималар миқдори ҳақида маълумот бермади (2019 йилда – 6,6 миллиард сўм ёки $630 260).
The government continued to call for hashar, or volunteer workdays, throughout the country; some local leaders characterized cotton picking and street cleaning as hashar. Ҳукумат аҳолини бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга даъват қилишни давом эттирди; айрим маҳаллий раҳбарлар пахта йиғим-терими ва кўча тозалашни ҳашар деб атади.
The government continued to provide support to labor migrants abroad, including victims of forced labor, and allocated a budget of 8.5 billion soum ($811,690); this significant decrease from 200 billion soum ($19.1 million) in 2019 was likely attributable to the pandemic-related decline in labor migration. Ҳукумат чет эллардаги меҳнат мигрантлари, жумладан, мажбурий меҳнат жабрдийдаларига кўмак беришни давом эттирди ва 8,5 миллиард сўмлик ($811 690) маблағ ажратди; бу 2019 йилда ажратилган 200 миллиард сўмга ($19,1 миллион) нисбатан анча кам ва бу пандемия сабаб меҳнат миграцияси сусайгани билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
The Agency also conducted pre-departure consultations, through which it provided information on primary destination countries’ labor and migration laws – especially Russia and Kazakhstan; issued some prospective migrant workers health insurance; and provided micro-loans to those who could not find work abroad. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди.
The government also operated a 24-hour hotline in Russia that provided Uzbekistani labor migrants with legal advice, advised them of their rights, and directed them to the nearest consulate for assistance. Ҳукумат Россияда кечаю кундуз ишлайдиган ишонч телефонини ҳам юритди ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳуқуқий маслаҳатлар берди, ҳақларидан хабардор қилди ва кўмак олиши учун уларни яқин атрофдаги консулхонага йўналтирди.
The government maintained bilateral employment agreements outlining citizens’ labor rights with Japan, Poland, Russia, South Korea, and Turkey; during the reporting period, it signed a new agreement on migrant worker rights with Kazakhstan, negotiated improvements to the aforementioned agreement with Russia, and worked with Moscow municipal authorities to establish a migrant labor recruitment and training center in Tashkent. Ҳукумат Япония, Россия, Жанубий Корея ва Туркия билан фуқароларининг меҳнат ҳуқуқини белгилаб берувчи икки томонлама меҳнат битимлари тузди; ҳисобот даврида у Қозоғистон билан мигрант ишчилар ҳуқуқига оид янги битим имзолади, Россия билан юқорида қайд этилган битимни янгилаш бўйича музокара ўтказди ҳамда Москва муниципал ҳокимияти билан Тошкентда мигрант ишчиларни ёллаш ва ўқитиш маркази ташкил этиш бўйича иш олиб борди.
Private companies, including foreign and local, had official permission from the government to recruit Uzbekistani citizens for jobs abroad and within Uzbekistan. Ҳам чет эл, ҳам маҳаллий хусусий компаниялар Ўзбекистон ватандошларини чет эллардаги ва Ўзбекистон ичидаги ишларга ёллаш учун ҳукуматдан олган рухсатномага эга эди.
The government’s expanded labor inspectorate reported conducting 16,671 inspections and investigations in 2020, although it did not specify how many were initiated by worker complaints (compared with 21,172 inspections and 8,322 complaint investigations in 2019). Ҳукуматнинг иш ўринлари кенгайтирилган меҳнат инспекцияси 2020 йилда 16 671 та текширув ёки суриштирув ўтказганини хабар қилди, бироқ у ўша текширувларнинг қанчаси ишчиларнинг шикояти сабаб ўтказилганига аниқлик киритмади (солиштириш учун 2019 йилда 21 172 та текширув ва 8322 та шикоят ортидан суриштирув ўтказилган эди).
These inspections and investigations culminated in the identification of more than 15,000 employment law violations. Ушбу текширув ва суриштирувлар натижасида ишга ёллаш бўйича меҳнат қонунчилиги 15 минг мартадан кўп бузилгани аниқланди.
Labor inspectors were not empowered to bring criminal charges for first time violations of the law against forced labor, and international observers noted some inspectors also demonstrated limited comfort with their administrative enforcement mandate. Меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга оид қонунларни илк марта бузганлик учун жиноий иш қўзғатиш ваколатига эга эмас эди, халқаро кузатувчилар қайд этишича, айрим инспекторлар маъмурий жиҳатдан мажбурлаш бўйича ваколатларини бажаришда кўпинча ўзини ноқулай ҳис қилган.
Authorities continued to conduct public awareness efforts on transnational sex and labor trafficking, including through events, print media, television, and radio, often in partnership with and in-kind support to NGOs. Ҳокимият идоралари тадбирлар уюштириш, матбуот, телевидение ва радио орқали кўпинча ННТ билан ҳамкорликда ва уларга у ёки бу нарсалар билан моддий кўмак кўрсатиш орқали трансмиллий жинсий ва меҳнат эксплуатацияси мақсадидаги одамфурушликка оид ижтимоий хабардорликни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирди.
The government maintained a 24-hour hotline; in 2020 the line received 318 trafficking-related phone calls, from which 93 were identified as trafficking cases (422 and 75, respectively, in 2019). Ҳукумат 24 соат ишлайдиган ишонч телефонини юритди; ўша ишонч телефонига 2020 йилда 318 та одам савдосига алоқадор қўнғироқ бўлди, шулардан 93 таси одам савдоси билан боғлиқ иш сифатида аниқланди (2019 йилда – мос равишда 422 та ва 75 та).